Х.3- расм. Қувурларни қудуқларда улаш усули.
Қувурларнинг минимал диаметри ва уларнинг тўлдирилиш даражаси тармоқлардан фойдаланиш қулай бўлишини, қувурларни тозалаш осонлаштирилгани, шамоллатиш ва ҳисобга олинмаган оқава сувларни тармоқлар оқиза олишини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Босимсиз канализатсия тармоқларида кўча қувурлари лойиҳаланганда, қувурнинг минимал диаметри 200 мм, кварталлараро маиший-хўжалик канализатсия тармоқлари учун 150 мм бўлиши керак. Ёмғир канализаияси ва умумий оқизиш тизимида кўча канализатсияси учун 250 мм, кварталлараро учун 200 мм бўлиши мумкин.
Қувурдаги оқава сув чуқурлигининг қувур диаметрига нисбати қувурни тўлдириш даражаси деб аталади. Босимсиз канализатсия тармоқларида қувурларни ҳисобли тўлдириш даражаси ҳар хил бўлади.
Умумий оқизиш ва ёмғир канализатсиясида ҳисобли тўлдириш даражаси тўла қилиб олинади, чунки ҳисобли ёмғирлар кам ёғади.
Умумий оқизиш тармоқларида ёмғир ёғмаган вақтларда, қувурларда сувнинг тўлиш даражаси жуда паст бўлади, ёмғир канализатсиясида ёғингарчилик бўлмаганда умуман сув бўлмаслиги мумкин.
Канализатсия тармоқларида оқава сувнинг оқиш тезлиги унинг таркибидаги чўкиндиларнинг қувурлар тубига чўкиб қолишига шароит яратмаслиги керак. Канализатсия тармоқларида оқава сувлар минимал тезликда оққанда, чўкиндилар қувур тубига чўкмаслигини таъминлайдиган тезлик ҳисобли тезлик дейилади.
Канализатсия тармоқларида чўкиндилар чўкмаслигини таъминлаш учун оқава сувларнинг ҳисобли оқиш тезлиги қувур ва каналлардаги муаллақ моддаларнинг катталигига қараб олиниши керак.
Маиший-хўжалик ва ёмғир канализатсияларида оқава сувлар-нинг минимал оқиш тезлиги ва энг юқори тўлдирилиш даражасини Х.6- жадвалдан танлаш мумкин.
Х.6- жадвал.
Диаметр, мм
|
Тўлдирилганлиги қуйидаги қийматда бўлганда, минимал тезлик м/с
|
0,6
|
0,7
|
0,75
|
0,8
|
150—250
|
0,7
|
—
|
—
|
—
|
300—400
|
—
|
0,8
|
—
|
—
|
450—500
|
—
|
—
|
0,9
|
—
|
600—800
|
—
|
—
|
1
|
—
|
900
|
—
|
—
|
1,15
|
—
|
1000—1200
|
—
|
—
|
—
|
1,15
|
1500
|
—
|
—
|
—
|
1,3
|
1500 дан юқори
|
—
|
—
|
—
|
1,5
|
Маиший-хўжалик канализатсия тармоқларида оқава сувнинг максимал ҳисобли оқиш тезлиги: мет алл қувурлар учун — 8 м/с, нометалл қувурлар учун — 4 м/с бўлиши мумкин. Ёмғир канализатсия тармоқларида: металл қувурлар учун — 10 м/с, нометалл қувурлар учун — 7 м/с бўлиши мумкин.
Қувурларнинг миниал қиялиги барча турдаги канализатсия тизимлари учун оқава сувларнинг минимал оқиш тезлигига боғлиқ ҳолда олиниши керак. Қувурларнинг минимал қиялиги қуйидагича аниқланади:
Ж = 1/д
Барча канализатсия тизимлари учун қувурларнинг минимал қиялигини уларнинг диаметрига боғлиқ ҳолда қуйидагича олиш мумкин:
150 мм - 0,008, 200 мм - 0,007.
Маҳаллий шароитлар инобатга олинган ва асослаб берилганда, тармоқларнинг айрим қисмларида қувурларнинг қиялигини қуйидагича олиш мумкин:
200 мм - 0,005, 150 мм - 0,007.
Қувурлар қиялиги шундай танланиши керакки, уларда оқаётган сув ўз-ўзини тозалайдиган тезлик билан оқиб ўтсин. Бундай тезликда сувдаги эримаган моддалар ва ҳар хил ахлатлар
қувур тубига чўкиб қолмайди, балки сув билан биргаликда қувурлардан оқиб кетади.
Канализатсия тармоқларини гидравлик ҳисоблаш билан бирга бош коллекторнинг бўйлама профили ҳам қурилади. Бунинг учун, аввало, берилган масштаб бўйича бош коллектор ўтказилган йўналишда ер сатҳининг бўйлама профили чизилади. Бўйлама профилни қуйидаги масштабларда чизиш мумкин: горизонтал бўйича 1:10000, 1:5000, 1:2000 вертикал бўйича 1:100, 1:200.
Ер сатҳининг белгилари аҳоли яшайдиган жойнинг горизон-таллари чизилган режадан олинади. Шундан сўнг профилга режадаги ҳисоблаш нуқталари ва ҳисоблаш участкаларининг узунликлари кўчирилади. Ҳар бир участка учун ҳисобли оқава сув сарф қийматлари жадвалдан олинади. Профилда коллекторнинг бошланғич чуқурлигини белгилашда (Ҳ = 2 м) тенг қилиб олиш мумкин.
Коллекторларнинг бўйлама профилда ҳисоблаб топилган белгилар, қувурлар орасидаги барча қудуқлар кўрсатилган ҳолда қувур схемаси чизилади.
Қудуқларда қувурлар баландлиги бўйича икки хил йўл билан: сув сатҳи белгилари ва қувурларнинг юқори қирралари бўйича уланади: Агар қудуқдаги уланиши керак бўлган қувурларнинг диаметрлари ҳар хил бўлса, у ҳолда қувурлардаги сув сатҳлари бир хил қилиб (Х.3 а- расм) ёки қувурдаги сув сатҳини инобатга олган ҳолда, уларнинг юқори қирраларини бир хил қилиб (Х.3 б- расм) улаш мумкин. Агар қувурларнинг диаметрлари бир хил бўлса, у ҳолда қувурлардаги сув сатҳлари бир хил қилиб уланади.
Лойиҳа чизмаси остига, ҳар бир участка учун қуйидаги маълумотлар ёзилади: қувурнинг диаметри, қиялиги, участка узунлиги, ҳисобли сув сарфи, тезлиги, қувурларнинг тўлиш даражаси ва канализатсия чизиғининг узунлиги бўйича пасайиш қиялиги.
Ер сатҳининг белгиларини, қувурларнинг жойлашиш чуқурлигини, қувурлар новининг белгиларини ҳамда канализатсия чизиғининг пасайиш қийматлари (участка узунлигини қувурнинг қиялигига кўпайтирилган сон) жадвалда бутун сондан кейин икки хона сон ёзилади.
ХИ боб. КАНАЛИЗАТСИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШДА ИШЛАТИЛАДИГАН МАТЕРИАЛЛАР
58- §. ҚУВУРЛАР МАТЕРИАЛЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Қувур ва каналлар материалларининг туташган жойини улаш қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Узоқ муддатга чидаши, бинобарин, деформатсиясиз унинг устида жойлашган ўзгармас тупроқ оғирлиги ва вақтинчалик ҳаракатдаги транспортлар оғирлигини кўтара олиши керак. Босимсиз канализатсия тармоқлари ифлослар билан тиқилиб қолганда, канали-затсия қувурлари жойлашган чуқурликка тенг бўлган сув босими таъсир қилади. Қувурлар тубида оқава сув таркибидаги қаттиқ моддаларнинг судралиб юриши натижасида емирилишдан сақлаши.
Оқава сувлар тупроқ ва ер ости сувларини қувур ичига ўтказмаслиги.
Коррозияга чидамли, ер ости зарарли сувларига бардош-лилиги.
Юқори ҳароратли оқава сувларга чидамли бўлиши, баъзи ҳолларда канализатсия тармоқларига қуйиладиган саноат корхона-ларининг юқори ҳароратли оқава сувларини оқизиши.
Гидравлик нуқтаи назардан қувур ва каналларнинг ички қисми силлиқ бўлиши лозим.
Муҳим ва асосий талаблардан бири маҳсулотларни индус-трлаштиришдир.
Канализатсия тармоқлари қурилишида сопол, чўян, бетон, темир-бетон, асбестотсемент, пластмасса, фанерли қувурлар ишлатилади. Уларнинг ҳаммаси юқорида қўйилган талабларга жавоб беради. Шунинг учун канализатсия тармоқлари лойиҳаланганда, тармоқларни қуриш учун канализатсия тизими, тупроқ тузилиши, ер ости сувларининг ҳолати, тармоқларнинг жойлашиш чуқурлиги, умуман, барча шароитлар инобатга олинган ҳолда у ёки бу материалдан тайёрланган қувурлар қўлланилади.
Маиший-хўжалик ва саноат оқава сувлари оқизилганда, асосан сопол қувурлардан фойдаланилади. Сопол қувурлар зарарли сувларни оқизиш учун ишлатилса, улар кислотага чидамли лойлардан тайёрланади.
Агар маиший-хўжалик тармоқлари учун катта диаметрли қувурлар лойиҳаланса, у ҳолда темир-бетонли қувурлар ишлатилади.
Босимли қувурларга кўпинча чўян ва металл қувурлар ҳамда асбестотсемент ва темир-бетон қувурлар ишлатилади.
59- §. КАНАЛИЗАТСИЯ ҚУРИШДА ИШЛАТИЛАДИГАН
ҚУВУРЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУТАШГАН ЖОЙИНИ
УЛАШ УСУЛЛАРИ
Сопол қувурлар сиртқи ва ташқи томонидан сирланади. Улар тажовузкор ер ости ва оқава сувларга чидамли, сув ўтказмайди, кўпга чидамли қувурдир. Асосан маиший-хўжалик ва саноат сувларини оқизиш учун ишлатилади.
Сопол қувурлар ГОСТ 286—82 асосида, раструбли ички диа-метри 125—600 мм, узунлиги 800 мм дан 1200 мм гача тайёрланади.
Қувурлар бир-бирига яхши уланиши учун раструбли қисмининг ички юзаси ва текис томонининг ташқи юзаси нов шаклида тарам-тарам қилинади.
Кислотали оқава сувларни оқизишда кислотага чидамли қувурлар ва фасон қисмлар кислотага чидамли лойдан, ферросилида ва бошқа-лардан тайёрланади. Кислотага чидамли қувурлар диаметри 50 мм дан 500 мм гача, узунлиги 300 мм дан 1000 мм гача тайёрланади.
Раструбли сопол қувурларни улаш қуйидаги усулда амалга оширилади. Сопол қувурнинг силлиқ томони иккинчи қувурнинг оғзига киритилади ва улар орасидаги ҳалқасимон бўшлиқ 1/2 чуқурликда смолага шимдирилган каноп лосидан тайёрланган арқон билан маҳкамланиб, қолган қисми асфалтдан ва 1—2 қисми битумдан иборат бўлади. Канализатсия тармоқларида сопол қувурлар бетон устига ётқизилганда, уларнинг уланган жойларини асфалтли мастика ўрнига семент ёки асбестотсементли қоришмалар билан тўлдириш мумкин. Асбестотсементли қоришмалар таркибида 30% асбестотсемент толаси ва 70% семент (маркаси 300 ва ундан юқори) аралашмаси бўлиб, улар 10% ҳажмдаги сув билан намланади. Сементли қоришмаларнинг бир қисми семент ва бир қисми қумдан тайёрланади.
Сополли қувурларни улашда поливинилдан тайёрланган конус-симон ҳалқалар, шунингдек, резина ҳалқалар ҳам ишлатилади.
Бетон ва темир-бетон қувурлар турли мақсадлар учун қурилган канализатсия тармоқларида қўлланилади. Улар босимли ва босимсиз ҳолда тайёрланади.
Ўз-ўзидан оқадиган канализатсия тармоқларида бетон ва темир-бетон қувурлар ГОСТ 20054—82, ГОСТ 6482—79, ГОСТ 6482.1—79 раструбли ва чашкалари силлиқ, ички диаметрлари қуйидагича бўлади:
бетон қувурлар — 150—600 мм
темир-бетон қувурлар — 300—1500 мм
Босимсиз темир-бетон қувурлар.
Босимсиз темир-бетон қувурлар ер остида босимсиз сув оқизиш қувурлари лойиҳаланганда, маиший-хўжалик, ёмғир ва саноат оқава сувлари оқизилганда қўлланилади. Бундай оқава сувлар қувурларга ва уларнинг улаш қурилмаларига зарар келтирмайдиган бўлиши лозим.
Агар оқизиладиган оқава сувлар бетонларга зарар келтирадиган бўлса, қувурлар бундай сувларга чидамли бўлган бетонлардан тайёрланади. Босимсиз темир-бетон қувурлар ГОСТ 6482.0— 79 ва ГОСТ 6482.1—79 асосида тайёрланади.
Қувурларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
РТ — оғзи кенгайтирилган силиндрик қувурлар, уларни ўзаро бир-бирига улашда сув ўтказмайдиган зичлагичлар ёки материаллар ишлатилади;
РТБ — оғзи кенгайтирилган силиндрик қувурлар уланадиган қисмининг ташқи томонида таянадиган бўртиқ бўлади, уларни улаш резинали ҳалқалар билан амалга оширилади;
РТС — оғзи кенгайтирилган силиндрик қувурларнинг силлиқ томонида ўзаро улаш босқичли амалга оширилади, резинали ҳалқа ёрдамида уланади;
ФТ — қирралари узилган силиндрик қувурлар, уларни ўзаро бир-бирига улашда сув ўтказмайдиган зичлагичлар ёки бошқа материаллар ишлатилади;
РТП — оғзи кенгайтирилган пошнали қувурлар, уларни ўзаро бир-бирига улашда сув ўтказмайдиган зичлагичлар ёки бошқа материаллар ишлатилади.
Асбестотсемент қувурлар
Асбестотсемент босимли қувурлар (жадвал) ташқи босимли сув оқизиш тизимларини қуришда ишлатилади ва ГОСТ 539—80 асосида тўрт турда тайёрланади: ВТ6, ВТ9, ВТ12, ВТ15. Улар 0,6, 0,9,
130
Do'stlaringiz bilan baham: |