Моли ва унинг ишлаш тартиби 1- §. Сув исте



Download 2,57 Mb.
bet17/32
Sana22.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#98568
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32
Bog'liq
Suv ta ARGINAL MAR

ИХ.10- расм. Канализатсия тармоқларининг чизмалари. а — тик, б — кесиб ўтувчи, д — параллел, э — радиал, ф — минтақавий.
Тик чизма қиялиги сезиларли даражада бўлган жойларда ёғингарчилик ва саноат корхоналаридаги шартли тоза сувларни оқизиш мақсадида қўлланилади.
Коллекторлар энг қисқа масофада сув ҳовузларига тик ҳолатда лойиҳаланади.
Агар канализатсияланадиган майдон сув ҳавзаларига пасайиб бо-радиган бўлса, асосан кесиб ўтувчи чизмадан фойдаланилади. Бу тик турдаги чизмани қайта тиклаш учун қулай. Канализатсия ҳовузи коллекторлари сув ҳовузларига параллел жойлаштирилиб, оқава сувларни тозалаш бекатига оқизадиган бош коллектор билан туташтирилади.
Сув ҳавзаларида канализатсияланадиган жойнинг қиялиги жуда катта бўлганда, қувурларнинг қиялигини ва шу билан бирга оқава сувнинг оқиш тезлигини камайтириш мақсадида, канализатсиялаш ҳовузларида коллекторлар сув ҳавзаларидаги ер сатҳининг горизон-тал чизиғига ва бир-бирига параллел жойлаштирилади.
Минтақавий чизмалар канализатсияланадиган жойлар тепа-ликларда жойлашганда қўлланилади. Шаҳар бир неча мустақил тармоқларга эга бўлган минтақаларга бўлинади, пастки минта-қадаги оқава сувлар бош коллекторга ёки оқава сувларни тозалаш бекатидаги оқизувчи коллекторга насос ёрдамида кўтариб беради.
Радиал чизмалар мустақил тизимга эга бўлган минтақалардаги оқава сувларни турли жойларда ўрнатилган тозалаш бекатларига оқизиш учун қўлланилади.
51- §. КАНАЛИЗАТСИЯ ТАРМОҚЛАРИГА ОҚАВА СУВЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ
Турли мақсадларга мўлжалланган канализатсия тармоқларидан тўғри фойдаланишни таъминлаш мақсадида ҳамда ҳар хил зарарли моддаларнинг қувур ва қудуқлар материалларига салбий таъсир кўрсатиши, уларнинг мўлжалдан олдин ишдан чиқишининг олдини олиш учун канализатсия тармоқларига оқава сувларни оқизиш қатор талабларни эътиборга олган ҳолда амалга оширилади.
Маиший-хўжалик ва саноат канализатсиясига оқава сувлар санитария жиҳозлари орқали туширилиши ва санитария жиҳозлари гидравлик тўсиқлар билан таъминланиши шарт.
Ёмғир сувлари ёмғир қабул қилувчи қудуқлар орқали ёмғир канализатсиясига юборилади.
Саноат оқава сувлари умумий оқизиш ва маиший-хўжалик канализатсияси орқали шаҳар канализатсия тармоқлари ва тозалаш иншоотларининг ишлаш шароитини бузмаган ҳолда қабул қилинади. Шаҳар канализатсия тармоқларига тушириладиган маиший-хўжалик оқава сувлари ва тозаланадиган саноат оқава сувлари таркибида қуйидагилар бўлмаслиги керак:


минерал ва органик моддалардан иборат бўлган муаллақ ва сув юзасига сузиб чиқувчи ифлосларнинг миқдори 500 мг/л дан ошмаслиги;
шаҳар канализатсия тармоқларидаги қувур ва иншоотлар материалларини коррозия натижасида бузилишга олиб келадиган катта миқдорда кислота ва ишқорлар бўлмаслиги;


иншоотларни портлашга олиб келувчи нефт, бензин, бензол, керосин буғлари бўлмаслиги;
биологик тозалашга тўсқинлик қилувчи юқори консентратси-яли ифлос моддалар бўлмаслиги;
ф) оқава сувнинг ҳарорати 40° дан ошмаслиги керак.
Юқорида келтирилган талабларга жавоб бермайдиган оқава
сувларни шаҳар канализатсиясига тушириш учун қайта тайёрланиши керак. Бунинг учун оқава сувлар маҳаллий тозалаш иншоотларида олдиндан тозаланади.
Х боб. КАНАЛИЗАТСИЯНИ ЛОЙИҲАЛАШ БЎЙИЧА АСОСИЙ ТОПШИРИҚ
52- §. ЛОЙИҲАЛАШ БОСҚИЧЛАРИ ВА КЕРАКЛИ МАъЛУМОТЛАР
Лойиҳалаш, кўпинча икки ёки уч босқичда олиб борилади: лойиҳа-топшириқ, техник лойиҳа (асослаб берилганда) ва ишчи чизма.
Лойиҳа-топшириқ чизма ва тушунтириш хатидан иборат. Ишчи чизма лойиҳа топшириқ тасдиқлангандан кейин унинг асосида тайёрланади. Бу ишчи чизма асосида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади.
Лойиҳалаш учун қуйидаги маълумотлар зарур:
жойнинг 20—25 км радиус атрофидаги вазиятли режаси 1 : 25000; 1 : 50000 масштабда;
кўчалар ва кварталлар, шаҳарда қуриладиган биноларнинг қаватлари, санитария-техник жиҳатдан жиҳозланганлиги ва ҳоказолар кўрсатилган ҳолда шаҳар бош режаси 1 : 5000 ёки 1 : 100000 масштабда, горизонтал чизиқлари Н2 м оралиғида;
саноат корхонасининг бош режаси 1 : 100 ёки 1 : 200 масштабда, саноат корхонасидаги ишчилар сони, ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари ва миқдори;
яқин атрофда жойлашган сув ҳавзаларининг гидрогеологик ва геологик қийматлари, тупроқ тузилиши, ер ости сув сатҳи, унинг қуввати ва ҳоказолар;
сув сарфини аниқлаш учун метеорологик қийматлар, аҳоли сони ва саноат корхоналари тўғрисида тўла маълумот бўлиши керак.
53- §. ҲИСОБЛИ АҲОЛИ СОНИНИ АНИҚЛАШ
Канализатсия тармоқларини қуриш, айниқса, катта диаметрли қувурларни ётқизиш учун катта маблағ талаб этилади. Тармоқ-ларнинг катта-кичиклиги оқизиладиган оқава сув миқдорига, оқава сув миқдори эса, ўз навбатида, одамларнинг сонига боғлиқ. Бундан кўринадики, канализатсияни лойиҳалашда, авваламбор,
аҳоли сони эътиборга олиниши керак. Бундай қиймат-тушунчада канализатсия ҳисобли даврининг охирида шу аҳоли яшайдиган жойдаги одамлар сони шундай тушунилади. Шаҳарнинг ҳар бир минтақасида аҳоли зичлиги турлича бўлади, уларнинг сони биноларнинг қавати, хусусиятлари ва турар-жойларнинг ободонлик даражасига боғлиқ. Кўпинча аҳоли зичлиги минтақалар бўйича аниқланади.
Аҳоли зичлиги дейилганда, бир гектар майдонда яшовчи аҳоли сони тушунилади.
Даҳаларда яшайдиган аҳоли сонини аниқлаш учун ҳар бир даҳа майдони унда жойлашган минтақанинг аҳоли зичлиги кўпайтмасига тенг, яъни
Н=Ф•П;
бу ерда: Н — аҳоли сони, одам;
Ф — даҳалар майдони, гектар; П — минтақанинг аҳоли зичлиги.
Шаҳарнинг ҳар бир ривожланиш даврига бутун шаҳар бўйича ёки ҳар бир минтақа бўйича ҳисобли аҳоли сони белгиланади.
Шаҳарда яшайдиган аҳоли сони аниқланганда, алоҳида саноат корхоналарида ишловчи ишчи-хизматчилар сони аниқланади, чунки улар маиший-хўжалик эҳтиёжлари учун қўшимча сув ишлатадилар. Ташқи канализатсия тармоқлари аҳоли зичлиги ҳар бир гектар майдонга 50 одамдан ошганда лойиҳаланади, бундан кам бўлса, маҳаллий канализатсия тизимлари лойиҳаланади.
54- §. ОҚАВА СУВЛАР МИҚДОРИ ВА НОТЕКИСЛИК КОЕФФИТСИЕНТЛАРИ
Бир сутка давомида бир одам томонидан ўртача сарфланадиган сув миқдорига оқава сув меъёри дейилади, саноат корхоналарида эса, бир бирлик миқдорида маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган сув миқдорига айтилади.
Аҳоли яшайдиган жойларда оқава сув меъёри, шу аҳоли истеъмол қиладиган сув миқдорига тенг бўлади, чунки маиший-хўжалик канализатсиясига оқизиладиган сув хўжаликда ишлатилиб, маълум миқдорда ифлосланади.
Оқава сув меъёри шаҳар туманларидаги турар-жойларнинг ободонлик даражасига, шаҳар жойлашган жойнинг иқлим шароити ва бошқа маҳаллий шароитларга боғлиқдир.
115
Келтирилган оқава сувлар меъёрига аҳоли яшайдиган ва жамоа уйларида (касалхона, ҳаммом, кир ювиш уйлари, болалар боғчалари, мактаблар ва маданий-оқартув муассасалари) маиший-хўжалик учун сарфланадиган барча сув миқдорлари киритилади. Санатория, дам олиш уйларида маданий-хўжалик учун сарфланадиган сувлар бу қийматларга киритилмайди, уларни алоҳида ҳисоблаш лозим.
Х.1- жадвал.
Саноат корхоналаридан оқизиладиган оқав сув меъёри.



Сехлар нинг турлари

1 одамга бир сменада сар ф лан ад иган су в м эъёри, л.

Оқава сув оқизишнинг бир соат даги нот эк ислик к оеф ф итсиент и

Сехларда 1 м куб юзасидан соатига 80 кЖ иссиқлик ажралиб чиқса, бошқа сехлар учун

45 25

2,5 3

Шаҳар канализатсиясини лойиҳалашда нафақат оқава сувлар меъёри ва умумий миқдорини, балки унинг оқиб келиш усули, оқава сувларнинг сутка давомида ҳар бир соатда оқиб келадиган сарфини ҳам билиш зарур.
Маиший-хўжалик меъёрлари бир суткада сарфланадиган оқава сувларнинг ўртача қийматини билдиради, аммо сутка давомида оқава сувларнинг миқдори ўртача қийматдан кўп ёки оз бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ўртача сув сарфидан ташқари, суткадаги максимал ва минимал сув сарфлари ҳам аниқланиши лозим.
Суткадаги максимал сув сарфининг ўртача сув сарфига нисбати оқава сувларни сутка давомидаги оқизишнинг нотекислик коеффитсиенти — К дейилади. Бир сутка давомида энг кўп оқиб келадиган оқава сувларнинг соатдаги максимал сув сарфининг бир соатдаги ўртача сув сарфига нисбати оқава сувнинг бир соатдаги оқиш нотекислик коеффитсиенти дейилади. Оқава сувлар бир соат давомида ҳам нотекис оқиб келиши мумкин, лекин канализатсияни лойиҳалашда оқава сувлар бир соат давомида бир текисда оқиб келади деб тахмин қилинади.
Канализатсия тармоқларини ҳисоблашда нотекисликнинг умумий коеффитсиентидан фойдаланиш қулай. Оқава сувларнинг нотекис оқиб келиши умумий коеффитсиентларнинг кўпайтмаси шаклида олиниши мумкин.
К =К •К
ум сут соат
Оқава сувларнинг нотекис оқиш коеффитсиенти амалда кана-лизатсия тармоқларига бир секундда оқиб келадиган оқава сувларнинг ўртача сарфига қараб аниқланади.
Х.2- жадвал.



О қава су вл ар н и н г би р
сек у н д д аги
ўртача сарфи, л

О қава сувл ар н и н г ум ум и й н от эк и с к оеф ф и т си й эн т и


Мах К умумий

Мин К умумий

5

2,5

0,38

10

2,1

0,45

20

1, 9

0, 5

50

1,7

0,55

100

1, 6

0,59

300

1,55

0,62

500

1, 5

0,66

1000

1,47

0,71

Саноат оқава сувларининг нотекис оқиш коеффитсиентлари катта оралиқларда ўзгариши мумкин, бу қийматлар саноат корхона-ларининг турлари ва технологик жараёнларига боғлиқ. Баъзи саноат корхоналарининг оқава сув меъёри ва нотекислик коеффитсиентлари жадвалда келтирилган.
Х.3- жадвал.



Саноат корõоналарининг меъёлари

1 маҳсулот ишлаб
чиқариш учун
сарфланадиган сув
меъёри м3

Соатдаги нотекислик коеффитсиенти

Гўшт комбинати

10—15

1,8—2

Тери заводи

83—87,5

1,3—

Консервазаводи гўштли

9—20

1,8—2

балиқли

11—25

1,6—2

сабзавотли

10,5—22

1,3—

Қоғоз фабрикаси

100—300

1,1—

Сунъий и пак фабрикаси

300—390

1,25

Резина

160

1,3—1,

К олбаса заводи

6—10

1,8—2

55- §. ОҚАВА СУВЛАРНИНГ ҲИСОБЛИ САРФИНИ АНИҚЛАШ
Маиший-хўжалик канализатсия тармоқларига тушадиган оқава сувлар сарфи аҳоли, саноат корхоналари ва коммунал хўжаликлари учун алоҳида-алоҳида аниқланади.
Оқава сувларнинг ҳисобли сарфи деб, канализатсия тармоқлари ва иншоотларини ҳисоблаш учун ишлатиладиган оқава сув сарфига айтилади. Ҳар хил канализатсия иншоотларини ҳисоблаш учун бир суткадаги, соатдаги, секунддаги ўртача, максимал, минимал оқава сув сарфини аниқлаб олиш лозим.
Одатда, бир сутка ва соатдаги сарфлар метр кубда, секунддаги сарфлар эса литрда ўлчанади.
Шаҳар аҳолисининг маиший-хўжалик эҳтиёжларини сув билан қондиришдан ҳосил бўлган оқава сув сарфи, шу шаҳарда жойлашган минтақалар учун қабул қилинган оқава сув меъёрига қараб, ҳар бир квартал учун алоҳида аниқланади.
Суткадаги ўртача сув сарфини аниқлаш учун, кварталдаги аҳоли сонини, шу квартал жойлашган минтақа учун қабул қилинган оқава сув меъёрига кўпайтирилади, яъни:
Қосуърт т = (Н ×н) / 100, м3/ сут.
бу ерда: Қ осуърт т — суткадаги ўртача сув сарфи, м3/сут;
Н — кварталда яшайдиган аҳоли сони; н — 1 киши учун бир суткадаги оқава сув меъёри, л/сут. Суткадаги максимал сув сарфи қуйидаги формула орқали аниқланади:
Қсмуат к = Қосуърт т ×Ксу т = 1Н00× н0 Ксу т , м3/ сут
бу ерда: Ксут — оқава сувнинг нотекислик коеффитсиенти, суткадаги.
Саноат корхоналаридан оқиб келадиган оқава сув сарфини анилқаш учун, аввало, шу уч хилдаги оқава сувлар сарфи аниқланади.
Ишлаб чиқаришдаги суткалик оқава сув сарфи қуйидаги формула билан топилади:
Қ сут=М•м, м3/сут
мак.cм= нат,
Қ
бу ерда: Қсут— ишлаб чиқаришдаги суткалик оқава сув сарфи, м3/сут.
м — битта маҳсулот ишлаб чиқаришга кетадиган
оқава сув меъёри, м3/т; М — корхона томонидан бир суткада ишлаб чиқа-риладиган маҳсулот миқдори, м3/тн. Сменадаги максимал оқава сув сарфи қуйидаги формула орқали аниқланади:
Қ мак.см= Мл•м, м3/смена
бу ерда: М1 — сменада максимал ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори. Саноат корхоналаридаги маиший-хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган оқава сувларнинг миқдори қуйидаги формула орқали аниқланади:
Қ сут=(Н1•н1)/1000, м3/сут
бу ерда: Қсут — суткадаги оқава сув сарфи, м3 /сут;
Н 1 — суткадаги корхонада ишлаётган ишчилар
н 60
сони; н 1 бир ишчи учун суткадаги оқава сув меъёри, л. 500×н ×45 Ишчиларнинг ҳар бир смена охирида душ қабул қилиши т,илж/ассида ҳосил бўладиган оқава сувлар 45 дақиқа давомида
канализатсия қувурларига оқиб тушади деб қабул қилинган. Саноат корхоналарида маиший-хўжалик эҳтиёжлар учун ўрнатилган душхоналарда ҳосил бўладиган оқава сувларнинг ҳисобли сарфи душ сеткаларининг сонига қараб аниқланади.
Душ сеткаларининг сони саноатнинг санитария ҳолатига, душ қабул қилиши лозим бўлган одамлар сонига боғлиқ. Битта душ сеткаси учун бир соатда сарфланадиган сув меъёри 500 л деб қабул қилинган ва нотекислик коеффитсиенти 1 га тенг.
Максимал сменадан сўнг, душ сеткаларининг сони н та бўлганда, соатдаги максимал душ сувининг сарфи қуйидаги формула орқали аниқланади:
Максимал сменадаги душ сувларининг бир секунддаги сарфи қуйидаги формула орқали аниқланади:
бу ерда: 5 00 — бир душ сеткаси учун сарфланадиган сув меъёри, л; н — душ сеткаларининг сони.
56- §. КАНАЛИЗАТСИЯ ТАРМОҚЛАРИНИНГ ЙЎНАЛИШИНИ БЕЛГИЛАШ
Шаҳар канализатсия тармоқларини лойиҳалаш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Шаҳарда канализатсиялаш чегараси, шаҳар майдонининг оқава сувларни оқизиш майдонларининг сув ҳавзалари, шаҳардаги канализатсия тармоқларини ётқизишнинг энг кичик чуқурлиги аниқланади, тармоқлардаги ва ҳисоблаш бўлимлари ҳамда улардаги ҳисобли сарфлар, гидравлик ҳисоб, тармоқларда қуриладиган иншоотларнинг турлари ва тармоқнинг бўйлама кесимининг профили чизилади.
Тармоқларнинг йўналишини белгилаш шаҳар бош режасида тозалаш иншоотларининг жойлашишини аниқлашдан бошланади. Тозалаш иншоотларига шаҳардаги барча оқава сувлар энг қисқа масофа орқали оқизилиши керак. Тозалаш бекатларини ўрнатиш жойи, шаҳар жойлашган муҳит, дарё сувларининг шаҳарда бор-йўқлиги, шамолнинг йўналишига боғлиқ ҳолда танланади. Тозалаш иншоотлари асосан шамол йўналиши бўйича, дарё оқимининг қуйи қисмида жойлаштирилганлиги мақсадга мувофиқдир. Шаҳар турар-жой бинолари ва тозалаш иншоотлари орасидаги санитария зоналари қуйидаги жадвалда келтирилган.
Х.4- жадвал.



Иншоотлар

Санитария сақлаш зонаси, иншоот-ларнинг тозалаш қуввати мин.м.куб/ сут бўлганда, масофага, м тенг

0,2 гача

0,2—0,5

0,5—5,0

50—28

М эõаниквабиологиктозалаш иншо-отлари, чўкиндиларни лойқа май-донларида чиритувчи

150

200

400

500

М эõаниквабиологиктозалаш иншо-отлари, чиқиндиларни ёпиқ õоналарда иссиқликбилан ишлов бериш билан

100

150

300

400

Филтратсия майдонли

200

300

500




Суғориш майдонли

150

200

400




Биологикҳовузлар

200

200

300

300

Àйланма ачитиш каналли иншоотлар

150







Н асос бекатлари

15

20

20

30

Канализатсия тармоқларининг йўналишини белгилаш ва уларни ҳисоблаш аҳоли яшаш жойлари канализатсиясини лойиҳалашда асосий босқичлардан биридир. Аҳоли яшаш жойларининг канали-затсиясини лойиҳалашда канализатсия тармоқлари чизмасининг асосан икки хили мавжуд:
босимсиз, яъни ўз-ўзидан оқадиган;
ўз-ўзидан ва босим остида оқадиган.
Ўз-ўзидан оқадиган канализатсия чизмасида оқава сувлар аҳоли яшаш жойининг барча майдонларидан то тозаловчи ин-шоотларда тозаланиб, сув ҳавзаларига чиқарилиб ташлангунга қадар ўз-ўзидан оқиб келади, яъни аҳоли пунктларининг майдон-ларида ҳеч қандай сув тортадиган насос бекатлари қурилмайди.
Ўз-ўзидан босим остидаги канализатсия чизмасида оқава сув ҳавзаларга қисман ўз-ўзидан ва шу билан бирга қисман сув тортадиган насос бекатлари ёрдамида босим остида ишлайдиган коллекторларда оқиб келади. Аҳоли турар-жойининг канализатсия чизмаси асосан шу жойнинг релефига, сув тортадиган насос бекатларининг сони, коллекторларнинг чуқурлиги ва узунлигига боғлиқ. Шу боис коллекторларнинг жойланиш чуқурлигини камайтириш, насос бекатлар сонини қисқартириш ва қурилмалар таннархини пасайтириш учун канализатсия тармоқлари ва коллекторларнинг йўналишини тўғри танлай билиш керак.
Канализатсия тармоқларининг режадаги чизмасини чизиш кана-лизатсия тармоқларининг йўналишини белгилаш дейилади. Тармоқларнинг йўналиши асосан тўплама сув сарфига эга бўлган саноат корхоналарининг режада жойлашганлиги, канализатсия тизими, май-доннинг тупроқ тузилиши, ер ости сувларининг мавжудлиги ва жой-лашиш чуқурлиги, биноларнинг қурилиш услуби ва ҳоказоларга боғлиқ.
Канализатсия тармоқларининг йўналишини белгилашдан аввал, канализатсия ҳовузлари ва уларнинг коллекторлари жойланишини аниқлаш, сўнгра уларни маҳаллий насос бекатларига ёки бир нечта коллекторларга йиғиш зарур. Шундан кейин сувлар шаҳардан ташқарига оқизадиган коллекторлар ёрдамида, жойнинг релефи ва канализатсия тармоқлари чизмасига боғлиқ равишда бош насос бекатлари ёки тозалаш иншоотларига уланади.
Режада маҳаллий ва бош сувларни шаҳардан ташқарига оқизадиган коллекторлар белгилангандан сўнг, кўча тармоқ-ларининг йўналиши белгиланади. Кўча тармоқларининг чизмалари қуйидагича бўлиши мумкин (Х.1- расм):
а — кварталларнинг пастки қисмидан:
б — кварталларнинг барча томонларидан:
д — кварталлараро:
е — илон изи шаклида.


Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish