Моли ва унинг ишлаш тартиби 1- §. Сув исте



Download 2,57 Mb.
bet16/32
Sana22.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#98568
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32
Bog'liq
Suv ta ARGINAL MAR

ИХ.2- расм. Канализатсия ҳовузлари.
Ҳар бир ҳовуз ичида кўча канализатсия тармоқлари битта ёки бир нечта коллекторлар билан бирлашади, коллекторлар оқава сувларни ҳовуз чегарасидан ташқарига чиқаради.
Коллекторлар — кўча канализатсия тармоқларининг бир қисми бўлиб, бир ёки бир нечта сув ҳовузларида жойлашган ёки саноат тармоқларидан сув олувчи қурилмадир. Коллекторларнинг қуйидаги турлари мавжуд: 1. Сув ҳовузида жойлашган канализатсия тармоларининг бир нечтасини бирлаштирадиган канализатсия ҳовуз коллекторлари. 2. Бир ёки бир нечта ҳовузда жойлашган коллек-торларни бирлаштирадиган бош коллектор. 3. Қўшимча қувурлар уланмайдиган, оқава сувлар транзит ҳолатда канализатсия ўтказилган майдондан ташқаридаги насос бекатларига ёки тозалаш иншоотларига оқизадиган қувур, яъни шаҳар ташқа-рисидаги коллектор.
Ҳовли канализатсия тармоқлари битта ҳовли чегарасида жойлатирилади ва битта ёки бир нечта уйлар учун хизмат қилади (ИХ.3-расм).
Кварталлараро канализатсия тармоқлари (ИХ.4- расм) кварталлар оралиғида жойлаштирилади



Саноат канализатсия тармоқлари саноат майдонида жой-лаштирилади (ИХ.5- расм).
Тармоқлар шаҳар канализатсия тармоқларига уланади (ИХ.6-расм).
Канализатсия тармоқлари ва коллекторларда ҳар доим текшириш, тозалаш ва ювиш имкониятлари бўлиши лозим. Шу мақсадда уларда қуриш қудуқлари жойлаштирилади.
Коллекторлар дарёлар, жарликлар, трамвай йўллари, автомобил йўлларидан кесиб ўтганда, дюкер, эстакада ва махсус ўтиш иншоотлари қурилади.
Жойнинг релефига кўра, оқава сувлар тозалаш иншоотларига асосан босимсиз қувурлар ёрдамида оқизилади, аммо коллектор-лар катта чуқурликда ёки канализатсия пастқам жойларда жойлашганда насос бекатлари қуришга тўғри келади. Улар оқава сувларни юқорироққа кўтариб беради ва у ердан босимсиз қувурлар ёрдамида оқава сувларни тозалаш бекатларига оқизилади. насос бекатлари қурилган жойи ва мақсадига кўра, маҳаллий бир ёки бир нечта канализатсия майдонларидаги оқава сувларни кўтарувчи; минтақавий, айрим минтақалардаги ёки канализатсия ҳовузларидаги оқава сувларни кўтарувчи; бош, канализатсияланадиган аҳоли турар-жойи ёки саноат корхоналаридаги барча оқава сувларни кўтарувчи турларга бўлинади. Канализатсия тармоқларидаги насос бекатидан босимсиз қувургача ёки тозалаш бекатигача бўлган оралиқдаги қувурлар босимли қувурлар дейилади.
Оқава сувларни тозалаш учун мўлжалланган иншоотлар тозалаш иншоотлари дейилади. Тозалаш иншоотларидан сув ҳавзаларигача бўлган оралиқдаги канал ёки қувурлар сув чиқарувчилар дейилади.
Сув чиқарувчи қувурлар асосий ва фавқулоддали бўлиши мумкин. Оқава сувларни тозалаш усули иншоотларнинг тури, оқава сувнинг ифлослик консентратсияси, тозалаш даражаси, сув ҳавзала-рининг ўз-ўзини тозалаш қуввати ва бошқа омилларга қараб аниқланади. Тозалаш бекатлари аҳоли турар-жойига нисбатан сув оқимининг пастки қисмида жойлаштирилади.
48- §. КАНАЛИЗАТСИЯ ТИЗИМЛАРИ
Уч турдаги (маиший-хўжалик, саноат, ёмғир ва бошқалар) оқава сувларни биргаликда ёки алоҳида оқизиш усули канализатсия тизимлари деб аталади.

ИХ.8- расм. Тўла ажралган тизим.
Канализатсия тизимлари қуйидаги турларга бўлинади: умумий, тўла ажралган, тўла ажралмаган, чала ажралган ва комбинатсияланган.
Умумий оқизиш тизимида ер остида битта канализатсия тармоғи жойлаштирилади ва барча турдаги оқава сувлар биргаликда оқизилади. Бош коллекторнинг диаметрини кичрайтириш мақсадида ёғингарчилик жадаллашган вақтда оқава сувларни сув ҳовузларига чиқариб ташлаш учун жала сувини ташлаш қудуқлари қурилади (ИХ.7- расм). Тўла ажралган канализатсия тизимида бир нечта канализатсия тармоқлари бўлади. Булар камида иккита бўлиб, ҳар бир тармоқ маълум бир турдаги сувни оқизиш учун мўлжалланади (ИХ.8- расм).
Бу тизимда ёмғир ва саноат корхоналарининг шартли тоза оқава сувларини битта қувурдан, маиший-хўжалик ва саноат оқава сувлари билан биргаликда оқизишнинг иложи бўлмаса, у ҳолда саноат сувлари мустақил қувурлар орқали маҳаллий тозалаш иншоотларига оқизилади.

ИХ.9- расм. Чала ажралган тизим.
Тўла ажралмаган канализатсия тизими ягона канализатсия тармоғи бўлиб, унда ифлос маиший-хўжалик ва саноат оқава сувлари оқизилади, ифлосланган саноат оқава сувлари олдиндан маҳаллий тозалаш иншоотларига ўтказилади. Ёмғир ва эриган қор сувлари очиқ тарновлар, кюветалар, каналлар орқали сув ҳавзаларига, жарликларга оқизилади.
Чала ажралган канализатсия тизими иккита канализатсия тармоғидан иборат бўлиб, биттасида маиший-хўжалик ва саноат оқава сувлари, иккинчисида ёғингарчиликдан ҳосил бўлган оқава сувлар оқизилади, унда умумий бош коллектор бўлади (ИХ.9-расм). Бу тизимда ёмғир тармоғи умумий бош коллектор билан махсус сув тақсимловчи камера ёрдамида боғланади. Ундан тозалаш бекатига барча маиший-хўжалик ва саноат оқава сувлари, эриган қор, ёмғир ва маълум миқдорда жала ёмғир сувлари оқизилади.
Комбинатсияланган тизим. Бу тизимда шаҳарнинг бир қисми умумий оқизиш тизими билан, иккинчи бир қисми тўла ажралган тизим бўйича канализатсиялаштирилади. Мазкур тизим катта шаҳарларда умумий оқизиш тизими бўлса, канализатсия тармоқларини қайта қуриш натижасида ҳосил бўлади.
49- §. КАНАЛИЗАТСИЯ ТИЗИМИНИ ТАъМИНЛАШ, ТИЗИМЛАРНИНГ АФЗАЛЛИГИ ВА КАМЧИЛИКЛАРИ
Умумий оқизиш канализатсияси умумий оқизиш канали-затсияланган жойлар ва сув ҳавзаларининг санитария ҳолатини юксак даражада сақлайди, яъни 100% оқава сувлар тозалаш бекатидан ўтади. Тармоқларнинг умумий узунлиги тўла ажралган тизимдаги иккита алоҳида қурилган канализатсия тармоқларидан 30—40% кам. Фойдаланиши учун сарфланадиган қийматлар тўла ажралган иккита тармоқли канализатсияга нисбатан 15—20% кам.
Кучли ёмғир ёққанда, оқава сувлар сарфи ошади, канали-затсия тармоқларининг ўзини тозалаш қуввати юқори бўлади.
Кўп қаватли иншоотлар қурилган жойларда иқтисодий жиҳатдан қулай.
Камчилиги: канализатсия тармоқлари ва тозалаш бекатларини қуриш учун сарфланадиган бошланғич қиймат жуда юқори, чунки тозалаш иншоотларидан катта миқдорда оқава сувлар оқизилади. Сиклик даврда канализатсия тармоқларига оқиб келадиган ёмғир сувларининг миқдори маиший-хўжалик ва саноат оқава сувларидан бир неча баробар миқдорда кўп бўлади. Бу ҳолда канализатсия тармоқлари катта кесим юзасига эга бўлиши керак, ёғингарчилик бўлмаган кунлари бу тармоқлардан кам миқдорда сув оқизишга тўғри келади. Натижада канализатсия қувурларида ўзини ўзи тозалаш оқим тезлигини амалга ошириш мумкин эмас, бу эса қувурлар тубига чўкиндилар чўкишига ва чиришга олиб келади. Ёмғир сувлари қувурларга бир текисда оқиб келмайди, қувурлар ва тозалаш иншоотлари бўлса, оқава сувларнинг максимал қийматига ҳисобланади, шу билан бирга кўп ҳолларда ёмғир сувлари сув ҳавзаларига ташлаб юборилиши мумкин.
Тўла ажралган тизимни қуриш учун сарфланадиган қийматлар катта эмас, чунки тармоқлар баробар қурилмайди. Тозалаш иншоотлари ихчам, уларни қуриш ва фойдаланиш учун кам харажат кетади, чунки маиший-хўжалик ва саноат оқава сувлари ҳамда ёмғир сувларини тозалаш ва оқизиш тармоқлари алоҳида-алоҳида қурилади.
Камчиликлари: умумий тармоқлар қиймати катта, майдондан оқиб келадиган ёмғир сувларининг сув ҳавзаларига оқизилиши тизимни ифлослантиради. Бу тизимдан ёғингарчилик кўп бўладиган жойларда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ҳозирги пайтда атроф-муҳитни тоза сақлаш мақсадида чала ажралган канализатсия тизимидан кенг фойдаланилади.
50- §. КАНАЛИЗАТСИЯ ТАРМОҚЛАРИНИНГ ЧИЗМАЛАРИ
Шаҳар канализатсия чизмаси сув ҳовузларининг жойлашиши, уларнинг сони, канализатсия тизими, жойнинг релефи, геологик ҳамда гидрогеологик шароити ва ҳоказоларга боғлиқ.
Канализатсия чизмалари кесиб ўтувчи, минтақавий, параллел, радиал турларга бўлинади (ИХ.10- расм).


Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish