ХИВ боб. СУВ ҲАВЗАЛАРИНИ ИФЛОСЛАНИШДАН САҚЛАШ
66- §. СУВ ҲАВЗАЛАРИНИНГ ИФЛОСЛИГИ
Сув ҳавзалари табиий (дарё, кўл, денгиз) ва сунъий сув омборларига бўлинади. Сув ҳавзаларидаги сувлар табиий ва сунъий йўл билан ифлосланади. Табиий ифлосланиш сувда яшайдиган ўсимлик ва жониворларнинг нобуд бўлиши ҳамда ёмғир ва эриган қор сувларининг келиб тушиши натижасида рўй беради. Сунъий ифлосланиш эса, сув ҳавзаларига оқава сувларнинг туширилиши оқибатида юз беради. Сув ҳавзаларининг ифлосланишини қуйидаги белгилардан билиш мумкин:
сув юзасида сузиб юрувчи моддаларнинг пайдо бўлиши ва тубига чўкиндиларнинг ўтириши;
сувнинг физик хоссалари ўзгариши, хусусан, ранги, тиниқлиги, мазаси ва ҳид пайдо бўлиши;
сув кимёвий хоссаларининг ўзгариши (Пҳ кўрсаткичи, органик ва минерал чиқиндиларнинг кўпайиши, заҳарли модда-ларнинг пайдо бўлиши ва ҳоказо);
органик ифлосларни оксидлаш учун зарур бўлган сувдаги эриган кислород миқдорининг камайиши;
бактериялар тури ва миқдорининг ўзгариши ҳамда оқава сувларнинг келиб қўшилиши туфайли сувда касал тарқатувчи бактерияларнинг пайдо бўлиши.
Ифлосланган сув ҳавзаларини сув билан таъминлаш ва чўмилиш учун фойдаланиб бўлмайди.
Сув ҳавзаларига қўшиладиган оқава сувлар таркибидаги ифлос моддалар консентратсияси маълум вақт давомида физикавий, кимёвий ва биологик жараёнлар натижасида бирмунча камаяди.
Сув ҳавзаларига ташланган оқава сув таркибидаги ифлосларнинг йўқолиш хусусияти ўз-ўзини тозалаш дейилади.
Сув ҳавзаларининг ўз-ўзини тозалашига кўмаклашадиган асосий омиллардан бири — сув ҳавзасидаги сув миқдорининг унга тушириладиган оқава миқдори нисбатига, яъни оқава сув ҳавзаларидаги сув билан бир неча карра аралашишида.
67- §. СУВ ҲАВЗАЛАРИДАГИ СУВДА КИСЛОРОДНИНГ эРИШИ ВА УНГА БЎЛГАН ТАЛАБ
Ҳар қандай органик модда ҳаводаги кислород ва микроорганизмлар таъсирида оксидланади. Оқава сувлар тарки бидаги органик моддалар сув ҳавзаларига тушганда биокимёвий оксидланишга учрайди. Бу жараённинг тезлиги оқава сув ва сув ҳавзаларидаги эркин кислород миқдорига боғлиқ. Кислород асосан сув юзаси орқали ҳаводан диффузия йўли билан тўлдирилади. Биокимёвий аеробли оксидлаш икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда таркибида углерод бўлган моддалар оксидланиб, карбонат кислотаси ва сувга ажралади; иккинчи босқичда таркибида азот бўлган моддалар оксидланади — аввал азотли кислотага ва ундан сўнг азотли кислота тузларига, яъни нитратга ажралади ва бу босқич нитратлаштириш дейилади.
Агар кислород етарли бўлса, биринчи босқичдаги оксидланиш жараёни маълум бир қонунга бўйсунади, яъни оксидланиш тезлиги (ёки кислородни ҳазм қилиш тезлиги) бир хил ҳароратда, ҳар бир вақтда оқава сув таркибида қолган органик моддалар миқдорига тўғри пропорсионалдир. Оқава сув таркибида органик моддалар миқдори қанчалик кам қолса, оксидланиш жараёни шунчалик секин боради. Бу қонун қуйидаги кўринишга эга.
Л т = Ла•10-клт
бу ерда:
Л т — вақт ўтиши давомида органик моддалар оксид-ланиши учун сарфланадиган кислород миқдори; Л а — бошланиш вақтида сув таркибида бўлган органик моддаларни оксидлаш учун зарур бўлган кислород миқдори; к1 — пропорсионаллик коеффитсиенти ёки кислородни
ҳазм қилиш тезлиги қиймати; т — сув ҳароратига боғлиқ бўлган қиймат, ҳарорат қанчалик юқори бўлса, қиймат шунчалик катта бўлади т = 20°C да К1 = 0,1. Кислороднинг эриш тезлиги муайян вақтда сувнинг кислородга тўйинганлигига тўғри пропорсионалдир.
Агар кислородга бўлган бошланғич тақчилликни Да билан ва вақт ўтиши билан кислородга бўлган тақчилликни Дт билан белгиласак, унда эриш қонунини қуйидаги ифода билан белгилаш мумкин:
Дт = Да•10-к2т
бу ерда: к2 — кислород эриш тезлигининг биккирлиги газ табиати, муҳит ҳарорати, сув юзаси ҳолати ва оқава сувларнинг ҳавзадаги сув билан аралашиши, ҳавонинг сув билан аралашиш усулига боғлиқ. т = 20° бўлганда к2 = 0,2 га тенг.
Сув таркибидаги азотли кислоталар тузларининг миқдорига қараб, сувнинг қанчалик тоза бўлганлигини аниқлаш мумкин, агар сув таркибида нитратлар кўп бўлса, унда сув шунчалик тоза бўлади ва органик моддаларнинг оксидланиш жараёни тугаганини билдиради.
Борди-ю, сувда моддалар оксидланиши учун кислород етарли бўлмаса, азотли кислота тузлари таркибидаги кислороднинг маълум бир қисми ишлатилиши мумкин. Азотли кислота тузларидан ва азотли кислоталардан кислороднинг ажралиш жараёни динитрификатсия дейилади.
68- §. ФАОЛ РЕАКСИЯ ВА БАРҚАРОРЛИК
Пҳ — кўрсаткич — оқава сувларнинг реаксия фаоллиги оқава сувларни биологик иншоотларда тозалашда муҳим ўрин тутади. Кислотали ва ишқорли сувлар нейтрализатсия қилингач, тозалаш иншоотларига йўналтирилади. Тозалаш иншоотларига йўналти-риладиган ёки сув ҳавзаларига оқизиладиган оқава сувларнинг Пҳ қиймат кўрсаткичлари 6,5—8,5 оралиғида бўлиши лозим.
Оқава сув таркибида ҳамда азотли кислота тузлари ва азотли кислота таркибида маълум миқдорда эркин ҳолатдаги эриган кислород бўлади. Кислороднинг маълум бир қисми органик моддаларни оксидлаш учун сарфланади. Агар оқава сув таркибида органик моддалар миқдори кўп бўлса ва уни оксидлаш учун барча кислород сарфланса, у ҳолда газ ҳолатдаги маҳсулотларнинг ажралиб чиқиши билан (метан ва водород сулфат) сасиш жараёни бошланади.
Ериган ҳолатдаги ёки азотли тузлар таркибидаги умумий кислород миқдори билан КББТ, яъни органик моддаларни оксидлаш учун, керак бўлган кислород миқдори орасидаги нисбатни, сасиш ҳолатининг бошланишини аниқлаш йўли билан билиш мумкин. Бу нисбат сув турғунлиги ёки барқарорлиги дейилади ва у қуйидагича аниқланади.
С = 100 (1-10-к1т)
бу ерда: т — сасиш вақти, сутка.
Сув турғунлиги 50% бўлганда сасиш 3 кундан кейин бошла-нади, 99% бўлганда — 20 кундан кейин бошланади.
Тозалаш иншоотларини ҳисоблаш учун оқава сувлар таркибини билиш керак, улар кимёвий текшириш орқали аниқланади. Тозалаш иншоотларини лойиҳалаш пайтида ҳар доим ҳам ишлайдиган канализатсия тармоқлари бўлавермайди.
Кўпинча аҳоли турар-жойлари ва саноат корхоналари лойиҳаланганда, канализатсия тармоқлари ва тозалаш иншоотларини ҳам лойиҳалашга тўғри келади. Саноат корхоналарининг оқава сувларини тозалаш учун тозалаш иншоотлари лойиҳаланганда, лойиҳаланадиган корхонага ўхшаш, яъни ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари, технологик жараёнлари ва бошқа кўрсаткичлари бўйича бир хил бўлган корхонанинг оқава сувлари кўрсаткичларини асос қилиб олиш мумкин. Аҳоли турар-жойлари ва шаҳарни қайта тиклашда, уларда ҳосил бўладиган оқава сувларни тозалаш учун лойиҳаланадиган иншоотларни ҳисоблаш орқали аниқланади. Бунинг учун канализатсиядан фойдаланадиган ҳар бир одамдан сутка давомида сувга ташланадиган ифлосларнинг тури ва миқдорини билиш зарур.
Шунинг учун канализатсия тармоқларига оқиб келадиган оқава сувларнинг ифлослик консентратсияси, аҳолидан кана-лизатсияга тушадиган ифлосларнинг умумий миқдорини чўкин-дилар ва кислородга бўлган талаби бўйича, саноат корхоналаридан канализатсияга тушадиган ифлосларнинг умумий миқдорини чўкинди ва КББТ бўйича оқава сувларнинг талаб қилинган тозалаш даражасини аниқлашга тўғри келади.
69- §. ОҚАВА СУВЛАРНИНГ ИФЛОСЛИК КОНСЕНТРАТСИЯСИНИ АНИҚЛАШ
Шаҳар канализатсиясига оқиб тушадиган оқава сувлар таркибида аҳоли ва саноат корхоналаридан чиқадиган ҳар хил ифлосликлар бўлади. Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг 6.4 бан-дига биноан маиший-хўжаликдан оқиб келадиган оқава сувларнинг ифлослик консентратсиясини аниқлаш учун ҳар бир одамдан сутка давомида канализатсияга тушадиган ифлослар миқдорини билиш лозим. Бу Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг 26- жадвали бўйи-ча қабул қилинади.
Жадвалдан фойдаланганда қуйидагиларни эсда тутиш керак:
канализатсия қилинадиган жойларда яшовчи аҳолидан канализатсияга тушадиган ифлослар миқдорини жадвалда келтирилган қийматда 33% олинади;
маиший-хўжалик корхоналаридан (ошхона, касалхона, мактаб, ҳаммом, боғча-ясли ва бошқалар) оқава сув таркибига тушадиган ифлослар миқдори шу жадвалда келтирилган қийматларда ҳисобга олинган;
д) канализатсия қилинадиган жойлардаги аҳолига хизмат кўрсатишга боғлиқ бўлмаган муассасалардан (меҳмонхона, вокзал, истироҳат боғлари) оқава сув таркибида канализатсияга тушадиган ифлослар миқдори алоҳида ҳисобга олиниши керак.
1. Чўкинди бўйича қуйидагича аниқлаш мумкин:
C = 1Н00× а0 , кг/сут.
2. Тозаланган оқава сув КБТ 20 бўйича қуйидагича
аниқланади:
кг/сут.
бу ерда: Н — канализатсиялаштириладиган жойдаги аҳоли сони;
тоз∑.НЛ×вар,×1000 а — канализатсиядан фойдаланадиган ҳар бир
=,
1000Қ одамдан сутка давомида канализатсияга
ар
тушадиган чўкмалар бўйича ифлослар миқдори. Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг 25- жадвалидан олинади (бир одам учун суткасига а = 65 г). в — канализатсиядан фойдаланадиган ҳар бир кишидан сутка давомида канализатсияга тушадиган КБТ 20 бўйича ифлослар миқдори 25- жадвалдан олинади в = 60 г. Оқава сувларнинг ўртача консентратсияси қуйидаги ифодалар орқали аниқланади:
1. Чўкинди бўйича Cў р = ∑ Сар ×1000 , г/м 3.
Қ
ар
2. КБТ 20 бўйича г/м3.
70- §. ОҚАВА СУВЛАРНИНГ ТАЛАБ ҚИЛИНГАН ТОЗАЛАШ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ
Оқава сувлар аралашмасининг ўртача консентратсияси чўкма ва КБТ бўйича ҳисоблаб топилгач, уларнинг чўкма (еримаган модда зарраларидан тозалаш ва КБТ бўйича биологик тозалаш) талаб қилинган тозалаш даражаси аниқланади.
1. Чўкма бўйича талаб қилинган тозалаш даражасини аниқлаш қуйидаги формула орқали аниқланади:
100%
бу ерда: Д — C—
ўр
м—
талаб қилинган тозалаш даражаси, % ҳисобида; оқаванинг чўкма бўйича аниқланган ўртача консентратсияси, литрга миллиграмм; тозаланган оқаванинг чўкма бўйича аниқланган консентратсияси, литрга миллиграмм, «м» қийматини санитария меъёрларига асос-ланиб, қуйидаги ифода орқали аниқланади:
м = Пъақг + 1 + в
бу ерда: в — оқава сувни дарёга чиқаришдан олдин сув ҳавзасидаги эримаган моддалар миқдори, г/м3, П — оқава сувни чиқаргандан кейин сув ҳавзаларидаги эримаган моддалар миқдорининг мумкин бўлган ортиши, сув ҳавзаларидан қай тарзда фойдаланишига, яъни категориясига қараб олинади, агарда сув ҳавзаси биринчи категорияга кирса, у ҳолда П= 0,25 г/м3, иккинчи категорияга кирса П = 0,75 г/м3 олинади.
қ — 95% таъминланган гидрогеологик йилнинг энг кам сувли
г
ойида дарёдаги сув миқдори (20 йилда 1 марта қайтарилади), м3/с;
қк — дарёга тушадиган оқава сувнинг ўртача миқдори, м3/с;
а — аралашиш коеффитсиенти, яъни «Л» масофада дарёдаги сувнинг қанча миқдори оқава сув билан аралашишини кўрса-тувчи қиймат (қ дарё) қуйидаги формула орқали аниқланади.
бу ерда: э — натурал логорифм асоси э = 2,72;
л ф — оқава сув туширилган жойдан, сувдан водопровод учун фойдаланиладиган дарвозагача бўлган оралиқдаги масофа, м; а — аралашишда гидравлик омилларни ҳисобга олувчи коеффитсиент, уни қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин:
а= жх3Е/ қм
бу ерда: х — оқава сувлар дарёнинг қайси жойидан чиқарил-ганига боғлиқ бўлган коеффитсиент, 1—1,5 га тенг, агар дарё қирғоғидан чиқарилса, х=1, дарё ўртасидан чиқарилса, х= 1,5.
Е — трубалент диффузия коеффитсиенти, яланг дарёлар учун қуйидаги формула орқали аниқланади:
Е = В •Ҳ /200
ор ор
бу ерда: В — дарёдаги сувнинг ўртача оқиш тезлиги, м/с; Ҳ — дарёнинг ўртача чуқурлиги, м; ж — да-рёнинг эгри-бугрилигини кўрсатувчи коеффитсиенти қуйидагича аниқланади:
ж = лф/лм
бу ерда: л = лф - 200 м.
лф, В , Ҳ — қийматлари топшириқда берилади. Агар «Д»нинг
ор ор
қиймати 50% дан кўп ёки тенг бўлса, у ҳолда оқава сувларни тўла механик тозалаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |