Моли ва унинг ишлаш тартиби 1- §. Сув исте



Download 2,57 Mb.
bet26/32
Sana22.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#98568
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32
Bog'liq
Suv ta ARGINAL MAR

ХВИ.1- расм. Панжарани ўрнатиш чизмаси:
1 — оқава сув келадиган канал; 2— панжара; 3 — оқава сувни кейинги
иншоотларга узатувчи канал.

ХВИ.2- расм. Майдаланган чиқиндиларни йўналтириш мумкин бўлган чизма.
Панжара-майдалагични тозалаш бекатида каналларга ўрнатса ҳам бўлади. Коммутатор ёки панжара-майдалагич оқава сувларни ўтказа олиш қувватига қараб танланади. Панжара-майдалагичнинг чивиқлари орасидан оқиб ўтадиган сувнинг оқиш тезлиги 1,3 м/сек га тенг қилиб олинади.
74- §. ҚУМТУТКИЧЛАР
Қумтуткичлар оқава сув таркибидаги минерал ифлосларни (қумларни) ажратиб олиш учун ишлатилади, тозалаш бекатларида тиндиргичдан олдин, панжарадан кейин ўрнатилади. Қумтут-кичларнинг ишлатилишидан асосий мақсад — тиндиргичларда минерал ва органик ифлос моддалар оқава сувдан биргаликда ажратиб олинганда, тутилган чўкиндилар тиндиргичдан ташқарига чиқарилганда ва улар метантенкларда чиритилганда қийинчилик туғдиради.
Қумтуткичлар тозаланадиган оқава сувларнинг суткадаги миқдори 100 метр кубдан ошганда лойиҳаланади.
Қумтуткичларнинг горизонтал оқава сувларни айланма ва тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланадиган, аеротсияланадиган, тангенатсиал турлари мавжуд.
Қумтутгич тагига чўккан қумларни учида жойлаштирилган чуқурчага суради ва тўпланган қумлар ундан ташқарига гидроелеваторлар ёрдамида чиқарилади.
Горизонтал қумтуткичлар ишлатилганда иншоотдан оқава сув билан биргаликда қум зарралари ҳам оқиб ўтади ва шу билан бирга зарраларнинг катта-кичиклиги ва солиштирма оғирлигига кўра, бу зарралар оғирлик кучи таъсирида пастки қисмига чўка бошлайди. Оқава сувларнинг қумтуткичлардан оқиб ўтиш тезлиги маълум бир чегарада бўлиши керак. Маиший-хўжалик оқава сувлари минимал оқими учун 0,15 м/сек, максимал оқим учун 0,3 м/сек.
Қумтуткичлар йиғма темир-бетондан қурилади. Тангенсиал қумтуткичлар доира шаклида бўлиб, оқава сувларга тангенсиал ҳолатда юборилади. Бундай ҳолларда оқава сув таркибидаги қум зарраларига оғирлик кучи таъсиридан ташқари, марказдан қочирма куч ҳам таъсир қилади. Тангенсиал қумтуткичлар ёрдамида органик ифлос моддалардан холи бўлган қумларни тўла миқдорда сувдан ажратиб олиш мумкин.
Аеротсияланадиган қумтуткичлар узайтирилган резервуар шаклида қурилиб, уларга сувларни аеротсиялаш учун ҳаво юборилади, натижада қумтуткичларда оқава сувлар айланма ҳаракат қилади, қумларнинг қумтуткичда тутилиш имконияти ошади.
Горизонтал қумтуткичларда суткада тутилган қум миқдори 0,5 метр кубдан кўп бўлганда, қумни ташқарига чиқариш механизатсиялаштирилади.
Қумтуткичларнинг оқава сувларни тозаловчи стансиясининг суткадаги тозалаш қуввати 100 метр куб ва ундан юқори бўлганда, Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг 7.248 бандидаги кўрсатмаларга амал қилган ҳолда лойиҳаланади. Қумтуткичлар сони ёки бўлимларининг сони иккитадан кам бўлмаслиги, шу билан бирга қумтуткичларнинг ҳаммаси ёки бўлимларининг барчаси ишлайдиган бўлиши шарт. Қумтуткичлардаги тутилган қумларни тўдалаш механизатсиялаштирилган бўлса, у ҳолда ишлайдиган қумтуткичлардан ташқари яна резерв қумтуткичлар ўрнатилиши мўлжалланиши керак.
Қумтуткичлар туркуми тозаловчи стансиянинг суткадаги тозалаш қувватига қараб танланади. Тозаловчи стансиянинг суткадаги тозалаш қуввати 50000 м/кубгача бўлганда, тангенсиал қумтуткичлар тозалаш қуввати 10000 м/кубдан юқори бўлганда, горизонтал тозалаш қуввати 20000 м/кубдан юқори бўлганда аеротсияланадиган қумтуткичлар танланади. Ҳисоблаш Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг 6.26—6.35 бандларида белгиланган кўрсатмалар асосида бажарилади.
Қумтуткичларнинг умумий узунлиги қуйидаги формула орқали аниқланади:
Л = К•[(1000•Ҳх) / у0 ]•у, м бу ерда: К — қумтуткичларнинг турига боғлиқ бўлган коеф-фитсиент; К = 1,7 агар у0 = 18,7 мм/с, К = 1,3 агар у0 = 24,2 мм/с; Ҳ х — қумтуткичнинг ҳисобли чуқурлиги, м (гори-зонтал қумтуткичлар учун Ҳх = 0,25 — 1 м оралиғида ва аеротсияланадиган қумтуткичлар учун Ҳх умумий чуқурлиги Ҳ = 0,7- 3,5 м оралиғида); у 0 — ушланиши керак бўлган қумларнинг гидравлик катталиги мм/с, қийматларни Қурилиш меъёр-лари ва қоидаларидаги 28- жадвалдан қум зар-раларининг диаметрига боғлиқ ҳолда танланади;
у — оқава сувнинг қумтуткичдан оқиб ўтиш тезлиги, м/с (горизонтал қумтуткичларда оқава сувнинг миқдори энг кўп бўлганда у — 0,3 м/с, энг кам бўлганда у = 0,15 м/с, аеро-тсияланадиган қумтуткичларда у = 0,08 -0,12 мм/с қумтуткич юзасинингг майдони қуйидаги формула орқали аниқланади:
Ф = қмах0
бу ерда: қмах — оқава сувнинг секунддаги максимал миқдори, м3/с. Қумтуткичларнинг умумий кенглиги қуйидаги тенглик орқали аниқланади:
Б = Ф/Л
Ҳар бир қумтуткич ёки бўлимнинг эни қуйидагича аниқланади:
б = Б/н
бу ерда: н — қумтуткичлар ёки бўлимларнинг сони, н
иккитадан кам бўлмаслиги керак, в қиймати
0,6— 6 м оралиғида бўлиши мумкин.
Аниқланган қмах, Л, б қийматлари асосида адабиётлардан
намунали қумтуткичлар танланади. Танланган қумтуткичлар
тўғрилигини текшириш учун улардаги оқава сувларнинг ҳақиқий
оқиш тезлиги ва вақти аниқланади.
Қумтуткичнинг умумий чуқурлиги қуйидагича аниқланади:
Ҳ = ҳиш + ҳчўк + ҳ, м
бу ерда: ҳ иш = ҳмах — оқава сув максимал миқдорда оққанида қумтуткич ишчи қисмининг чуқурлиги; ҳ чўк — чўкма чўкадиган қисмининг балан-длиги, уни қуйидаги тенглик орқали аниқ-лаш мумкин:
ҳ =W /Ф, м
чўк чўк
ҳ — оқава сув юзасидан қумтуткич деворларининг юқори қиррасигача бўлган масофа:
ҳ = 0,15 - 0,3 м.
Барча турдаги қумтуткичлар учун чўкма чўкадиган қисмининг умумий ҳажми қуйидагича аниқланади:


Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish