ХВИ.6- расм. Горизонтал тиндиргич.
80- §. ИККИ ҚАВАТЛИ ТИНДИРГИЧЛАР
Тозаловчи стансиянинг бир суткадаги тозалаш қуввати 10000 метр кубгача бўлганда, биринчи тиндиргичлар сифатида икки қаватли тиндиргичларни қабул қилиш мумкин.
Икки қаватли тиндиргичлар асосан сув оқиб ўтганда, чўкинди чўкадиган тарновлардан ва чўккан чўкиндини чиритадиган қисмлардан иборат бўлганлиги сабабли, ҳисоблаш ҳам шу қисмлар бўйича олиб борилади.
Чўкмалар чўкадиган тарновлар горизонтал тиндиргичлар вазифасини бажаради ва шунинг учун оқава сувларни тиндириш вақтини 1,5 соатга тенг қилиб ҳисобланади.
Тарновлар ҳажми қуйидаги ифода орқали аниқланади:
W тар = Қ•т, м
бу ерда: Қ — оқава сувларнинг соатдаги максимал сарфи;
т — оқава сувларнинг тарновдан оқиб ўтиш вақти т = 1,5 соат.
Тарновнинг узунлигини қуйидагича аниқлаймиз: Л = у•т, м
бу ерда: у — оқава сувларнинг тарновга оқиш тезлиги, у=5--10 мм/сек. Тарнов учбурчак қисмининг баландлиги қуйидаги тенглик орқали аниқланади:
ҳ 2 = 0,6 Б, м
бу ерда: Б — тарновнинг кенглиги, Б = 2,5 м.
Тўғри бурчак қисмининг баландлиги қуйидагича аниқланади:
ҳ 1 = (w1- 0,3 Б2)/Б, м
бу ерда: w1 — тарнов кесим юзасининг майдони.
Икки қаватли тиндиргичлардаги чўкинди йиғиладиган қисмнинг ҳажми қуйидаги ифода орқали аниқланади:
Wт = W11- 0Н0 0cкҳелўк К, м3
бу ерда: W 1 — бир йилда битта одамга тўғри келадиган чи-қиндилар камерасининг ҳажми;
ХВИ.7- расм. Икки қаватли тиндиргич:
1 — оқава сув келадиган тарнов; 2 — чўкинди чўкадиган тарнов; 3— сув
юзасидаги тахта; 4 — сувни ташқарига чиқарадиган тарнов; 5 — лойқа
қувури; 6 — лойқани ташқарига чиқарадиган қувур.
Нкcеҳлўк — чўкма бўйича аниқланган келтирилган
аҳоли сони; К — чўкма йиғиладиган қисмининг ҳажмини ошириш ёки камайтириш кераклигини ҳи-собга олувчи коеффитсиент. Тиндиргичнинг умумий қурилиш баландлиги қуйидаги ифода орқали аниқланади:
Ҳ=ҳ1 +ҳ2 +ҳ3 +ҳсил. +ҳкон. +ҳб, м
бу ерда: ҳ 1 — тарновнинг тўғри бурчак қисмининг ба-ландлиги;
ҳ 2 — тарновнинг учбурчак қисмининг баландлиги;
ҳ 3 — бетараф қисмининг баландлиги, ҳ3 = 0,5 м;
ҳсил — тиндиргич силиндрик қисмининг баландлиги;
ҳ кон. — тиндиргич кесик конус қисмининг баландлиги;
ҳ б — оқава сув сатҳидан тиндиргич деворларининг юқори қирраларигача бўлган масофа ҳб = 0,5 м.
81- §. ДАСТЛАБКИ АЕРОТСИЯ ВА БИОКОГУЛАТСИЯ
Маълумки, тиндиргичларнинг барча турлари (горизонтал, радиал, тик) оқава сувлардаги эримаган модда зарраларининг 30% дан 60% гача миқдорини ушлаб қолади.
Оқава сувларни янада яхшироқ тозалаш модда зарралари-нинг тиндиргичда чўкиш жараёнини тезлаштиришни талаб қилади. Бунга дастлабки аеротсия ёки флокулатсия ва ифлосликларни когулатсия қилиш йўли билан эришиш мумкин.
Тиндиргичларда эримаган модда зарраларининг чўкиш эффектига қараб тозаловчи стансиялар чизмаларини қуйидагича танлаш мумкин; агар э<60% бўлса, дастлабки аеротсия ва биокогулятсия иншоотлари қурилмайди.
Агар 60< э>69% оралиғида бўлса, у ҳолда оқава сувларни тиндиргичларга юборишдан олдин дастлабки аеротсия иншоотла-ридан ўтказиш лозим.
Тозалаш-чиритиш иншоотлари биргаликда мураккаб бир иншоот шаклида лойиҳаланади, улар чиритувчи ва табиий ҳолда аеротсиялайдиган тозаловчи иншоотлардан иборат бўлиб, чиритувчининг ичида консентрик ҳолатда жойлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |