Microsoft Word kr vijdon azobi ziyouz com doc



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#273986
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   69
Bog'liq
2 5321545306733547407

www.ziyouz.com кутубхонаси 
42
- Мен кетаман. Қарзни келтиринг, йўқса полисга арз қиламан. Менинг ор-номусимни 
ўйламаганни ўйлагандан не чиқди. Қийналганим не бўлди, ачинганимдан не фойда,
Дўстим Алиникида уни меҳмон қилдик. Икки кунда қўлига ўн минг марка тутқаздим. 
Чиптасини олдим. уни кузатдим.
- Энду мен учун йўқсиз, ўгансиз. Ҳеч ерда ҳатто жаннатда ҳам сизни кўришни ҳоҳламайман. 
Аллоҳ изн берса... - деди йиғлаб. Мени бунга раво кўрдингиз. Ишонгим келмайди, аммо на 
чораки иҳонишга мажбурман. чунки кўрдим... Ва кетди. Орқасидан бир муддат йиғладим. Аммо 
унга шу ерда қол демадим. Неча кунлар эзилдим. Аммо Верадан ажралмаганим учун баъзан 
уни унутдим. Ер ютсин мени. Куйдирдим Алифни! Баъзан бунга сабабчи бўлган Верани ёмон 
кўриб кетар ва нафратланар эдим. Аммо эҳторис мени яна ўзига тортарди...
Орадан ўн йил ўтди. Энди ёшим анча жойга бориб қолди... . Верадан бўлган ўғлим 12 ёшга 
кирди. Бир куни олмон Ҳелмут уста ёнимга келди.
- Ҳей, дўстим сени олмонлардан фарқ қилиш мушкул, сени жуда ёқтираман, офарин, - 
деди.
- Мен олмон эмасман, мусулмонман.
- Мусулмонлигинга далилинг борми? Агар тўнғиз гўштини емаслигинг бўлса, мен ҳам 
емайман буни, мусулмон бўлмоғимга шу етарлими?
- Мен калимайи шаҳодат айтганман.
- Айт эшитайлик, - деди у. Айтдим.
- Шу қадарликми сенинг мусулмонлигинг? Лабларингни қимирлатдинг, қутулдинг, шуми?
- Мен қалбан тасдиқлайман.
- Нимани?
- Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигини.
- Аммо ишонмайсан. Сенинг қалбинг Илоҳдан кўра шаҳватга яқин манимча. Чинки сен 
оврўпаликдек яшайсан. Сенинг дининг шунчалар қадрсизми? Қимматсизми? Ўзига ҳос 
ақоидлари йўқми?
- Бор.
- Қани, қайда.
- Менда йўқ, лекин динда бор, яъни диннинг ақоидлари бор.
- У ҳолда сенда дин йўқ, шундайми?
Ё, Аллоҳ Ўзинг қўлла! Бу шапалоқ эди менга. Оқшом шу саволлар қийноғида уйга бордим. 
Овқатланаётганда тўсатдан Вера: 
- Яҳшики, сен мусулмон эмас, ғарбликсан, йўқса, баҳтли бўлолмасдик, - деб қолди.
Демак, Вера билан баҳтли бўлишим, динимни қурбон қилишим эканда. Шунинг эвазими бу? 
Бу икки воқеадан кейин Исломни ўрганишга киришдим. Мен нега чала мусулмонман? Нега 
тўла, комил мусулмон эмасман? Ўзимдан сўрадим. Ва бутунлай Аллоҳга қайтдим. Қайтишимга 
"Сур", "Мактуб", "Рибот" журналлари катта ёрдам берди. Тўла мусулмон бўлганимдан кейин 
аҳвол ўзгарди. Вера мени ташлаб кетди. Ёлғиз қолдим. Алифим эса кетган. Энди унга 
етишишим мумкин эмас. Вера ҳам келмайди. Кетди. Бу жазолар менга ҳақ эди, ўринли эди. Бу 
жазони тотмоқдан чекинмадим. Лекин ёлғиз қолишим билан Алифнинг оташи мени ёндирарди. 
Ёқиб кул қиларди. Ва болаларим... Қиёфамни унутган қизим. Ва яна Алифим! 
Мен нима қилиб қўйдим? Қандай қилиб бу ҳатога йўл қўйдим? Йиғлаб-йиғлаб жавонларни 
титкиладим. Алифнинг эски мактубини олиб ҳар сатрини кўз ёшларим билан ўқидим.
"Олмонияни маскан тутдингизми, Жоним? Гўзалларни кўриб мени унутдингизми? Қани олти 
ойда олиб кетаман, деган ваъдаларингиз? Қани унутмайман деганингиз? Не бўлди сизга? 
Олмония ютиб юбордими? Нега жимсиз? Икки калима, икки энликкина ёзиб юборинг аҳир... . . 

Юзимни мактубга босиб йиғладим. Алифим! Ҳудо ҳаққи не бўлганини билмайман. Шайтон 
йўлдан урди мени. Йўқ, балки ўзим унга эргашгандирман. Ногоҳ нималар қилиб қўйдим. 


Виждон азоби. Амина Шанликўғли 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish