Microsoft Word kr vijdon azobi ziyouz com doc



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#273986
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   69
Bog'liq
2 5321545306733547407

www.ziyouz.com кутубхонаси 
45
ердасан... Ва мен... ва мен қачон у ерда эдим. Қандай қарзни ўтайман? Нега бу ердаман? Мен 
қайси қўшиқни айтаман аскар? Мени қўшиғим ёзилмадику, ҳали ёзилгани йўқ-ку!...
Маҳкумлар дунёсидан ўзга дунёда яшаган аскар:"Бу одам савдойими, нима", деб қўйди.
Адлия кародорида эдилар... . Кичик ҳужрали мошинада соатлаб юрдилар... Бирдан 
"ота"деган овоз эшитилди. Ҳорин ҳотини ва қизини кўрди. Ҳотини Бушронинг ранги синиққан, 
юзидан қон қочган... Ҳоруннинг ёнига яқинлашди:"сизга жун пайпоқ тўқидим, агар бу 
муҳокама руҳсат бермаса, кейингисигача киярсиз. Кейингиси сўнггиси бўлади, Иншаалоҳ", 
деди. Ҳорун ҳафа ва ҳорғин ҳолда зўрға сўзлашарди.
-Ҳафа бўлма, шу оҳиргиси, бугун битади, кейин уйга бирга қайтамиз. Юрак ҳасатлигим 
ҳақида маълумот олдим. Судъяга бермоқчиман. Сен пайпоқни сумкангга солиб қўй. Мени 
ўйлаганинг учун раҳмат, соғ бўл Бушройим. Аллоҳ сендан рози бўлсин, нақадар нозик 
кўнгилсан, мен эса қўполман. Мени авф эт. . Не қилай... тарбия... Кел қизим, Фотимам, кел, 
сени бир ўпай...
Чўккалаган Ҳорун қизига қучоқ очган ҳам эдики, аскар овози эшитилди.
- Бўлди, тўҳтанг, етар шунчаси. Капитан кирса, менинг онамни ҳақорат қилиб сўкади. 
Бизнинг сўзимиз шу ергача ўтади.
Фотима ёшли кўзалри билан отасига қаради. Кейин аскарга йиғламсираганча: 
- Аскар ака, бу менинг отам, болалар оталарини қучмайдиларми? Мен отамни жуда-жуда 
соғиндим. Мен доим уни эслаб йиғлайман. Сиз нега ҳафа бўласиз, сизнинг отангиз йўқми?
Аскарлар боланинг бу гапидан қотиб қолдилар. Иккинчи аскар: 
- Қўй болани отасига борсин. Бу масъулиятни ўз зиммамга оламан. Агар ҳизмат баҳосига 
тенг бўлса ҳам. Қўй, отасига борсин, - деди. Фотима ўқдек бориб отасини қучоғига ўзини отди. 
Ҳорун барча дардларга шифо бўладигандек қизини маҳкам бағрига босди. Лекин бир қўл 
Ҳоруннинг елкасидан тутди. Бу кичик зобитнинг қўли эди...
- Қани бўлди, бугунга етади... Бу кунларни жиноят қилмасдан ўйлаш керак эди, - деди.
Ҳорун зўрға ўрнидан турди.
-Ўзингизни тутинг. Оёқда тик туринг. Мусулмонга бунчалар бўшашмоқ ярашмайди, Ҳорун, - 
деди Бушро. Бушро жандармаларга аҳамиайт бермасди. Ҳорун бироз ҳавотирланиб жавоб 
берди.
- Бу аҳволим юрагимдан, Бушро. Бунинг устига арзимаган нарсадан айбдор бўлиб бу ерда 
туришим азоб беради... демак, мен заифман, ёки жуда тез заифлашдим. Бушро юрагим соғ 
бўлса эди. Эшик занжиридан тортиб, гўё шу аскар кийимигача менга азоб бўлсин демоқ учун 
тайёрлангандек. Ҳаммаси тугамоқда... уйга бирга кетамиз... шу сўнгги судим, Иншааллоҳ.
Маҳкама ҳузурига чиқдилар. Ҳорун титрар, судъянинг сўзини кутарди. Судъя олдидаги 
ҳужжатларни титкилар, маҳкумнинг юзига эса боқмасди. Прокурор бир нималар билан машғул. 
Маҳкама бўлмасида уч-тўрт киши. Ҳоруннинг ичи ачишиб эзилди. :"Демак мени севадиганлар, 
мени ўйлайдиганлар фақат шугина, ҳолос", - деб кўнглидан ўтказди. Судъя ҳужжатларни очиб 
суд қила бошлади. Прокурор даъвономани ўқиди... . унинг ҳар бир сўзи Ҳорунга бомбадек 
ўлдирувчи бўлиб туюлди. Ҳатто у номини билмаган жиноятлар унинг бўйнига қўйиларди... . 
Судъя қовоғини уйиб бақирарди:"Қани, қани, биз ўша маълумотлардан тўйганмиз". Йўлғон 
гапирмоқда деб Ҳорунни тингламасди. Ҳорун ўйлай бошлади. Судъя адолат билан ҳукм 
қилувчи дегани-ку? Аммо бу қандай адолат? Қўлимдаги ҳужжатга ҳам қарамайди.
Бирдан юраги сиқиб ушлаб қолди. Ҳоруннинг юз томирлари бўртиб кўрина бошлади. Судъя 
эса:"Турланма!" деди. Ҳорун бирдан ерга қулади. Бушро жон дили билан унга ачиниб 
тикиларди. Судъя эса ҳануз бақирарди:"Тур ўрнингдан, бу ерда ҳушидан кетиб қоладиганларни 
кўп кўрганмиз", деди. Жандарма Ҳоруннинг юрак уришини текширди:"Ҳорунбей, кўзингизни 
очинг. . очинг". Жандарма бир неч дақиқадан кейин судъяга, жаҳл билан:"Судъя жаноблари! 
Ҳорун ўзини ўлганга солиб, ўлди, ҳа, ўлди" 
Ҳақиқатан Ҳорун ўлган эди...


Виждон азоби. Амина Шанликўғли 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish