www.ziyouz.com кутубхонаси
47
бўянмаганди-да... Шайтон қутқусига учиб уни ҳафа қилардим. Уни ҳам ўзимга
ўҳшатмоқчийдим, лекин у Аллоҳдан қолмасди. Бунинг устига болаларимни мўмин қилиб
тарбиялашни ўзининг улуғ бурчи деб биларди. Ҳайрон қоларли эмасми? Аҳир, менинг номим
муаллим бўлса, давлатнинг алоҳида таълим тарбия кўрган одамларимиз. Менга омонат қилиб
топширилган ўқувчиларни, болаларимни тарбия қилмоқчиман. Ўзимни аҳволимни кўринг!
Бош оғриғи баҳонасида дарсларга ҳам бормай қўйдим, мудир билан эса тил топишдик.
Ойни оҳирида маошимни олгани борардим... Замонанинг менга ўҳшаган жоҳил муаллимлари
қанча ўқувчиларга ёмон ўрнак кўрсатаркин, билмадим. Чеккан виждон азобларим саҳифаларга
сиғмайди. Лекин бўлганича бўлди, ўтгани ўтди. Муҳими, келажак мевалари!Алҳамдулиллаҳ,
гўра пишди, ҳолво бўлди...
Ҳидоятга эришганимни қисқача қилиб айтиб берай. Бир куни эрталаб, саҳарда ҳумор босди
қилиб, зўрға судралиб уйга қайтардим. Азон айтиларди. Ичимда бир нарсалар жимирлади.
Бутун вужудимни пушаймонлик қоплади. Бир зумда кечди бу. Кўчамизга кирган эдим.
Уйимизнинг чироқлари ёнди. Оғзимдан:"Қолоқ ҳотин нима қилаётган экан", деган сўзалр
чиқди. Нега бундай дедим, билмадим. Совуқ, қор, бўрон. Озим эса оёқда туролмайман.
Инсоннинг ҳомаки нушаси - Мен. Шу пайт қаршимдам катта ўғлим Умар чиқди. Бошида
дўпписи, қўлтиғида Қуръон Карим билан шошиб келарди. Қаёққа дейишга имкон қолмади.
Ўғлим менга бурчимни эслатди.
"Ота, қаранг, эштинг азон айтилмоқда, Аллоҳимиз:"Тонг ҳамози ҳар недан ҳайрли, намозга
келинг, нажотга келинг", деб мусулмонларни намозга чорламоқда, деди. "Жим, нима мени
устозиммисан", дедим. Ўғлим ҳеч қўрқмади. Янада юмшоқ оҳангда, кўзларида ёш:"Отажон,
қора чумолини қора тунда кўрадиган Мавлойимиз, мен билан сизни ҳам кўрмоқда, Сизнинг
ҳидоятга эришишингиз учун намозга шошаяпман... Онам уйда ёшли кўзлари билан ҳаққингизга
дуо қиляптилар, ортиқ эзманг... ", деди. Қалбимни парчалаган, қоронғуликка шонғиган,
узоқлашган йиғи овозининг ортидан қараб қолдим. Ўша ерга чўкдим, уялардим... Ё, Раббий! Шу
оппоқ қорлар, шу қаро тупроқ менга шунча йиллардан бери қандай тоқат қилди. Овозим
борича, кучим борича бақиргим келарди. Ўзлигимни қайтиб беринг, ўзлигимни қайтаринг,
қутқаринг мени!
Уйга келиб қолгандим. Жуфтим, фидокор жуфти ҳалолим, ҳар доимгидек аччиқ табассум
билан эшикни очди. Бошим эгик, унга қарай олмасдим. Бориб намозга турди. Йиллар бўйи шу
уйда яшадимми? Деворлардаги оятларни, осиғлиқ Қуръонни илк марта кўришимми? ичимда
ёнган олов кўз ёшларим билан сусая бошлади... . Йиғлардим. . Тавба кўз ёшлари эди булар!
Дуосини тугатган Асмо кўникмаган бу манзарага ҳайрат ила қараб турарди. Кўзалри
билан:"Тушимми бу ўнгимми? " деяр эди.
- Индама менга ҳотин, индама... тўйгунимча йиғлаб олай. Гуноҳ билан кирланган
вужудимни, кўнглимни кўз ёшим билан ювиб олай. Аллоҳ менга болалар ва сендай ҳотин насиб
этди, лекин менчи, менчи... Тавба, насуҳ тавбаси ила тавба... .
Ўша тонгдан буён Исломнинг абадий нури қуёш каби уфқда порламоқда ва ҳар куни зиёси
ортиб, уйимизни, кўнглимизни ёритмоқда. Мана келдим, мана кетмоқдаман. Ҳаёт қисқа, олий
жаҳолатда кечирган йилларим менга азоб беради. Атрофимда улуғларни, улғайганларни кўриб
тинмай таблиғ айтаман. Ҳудбин мусулмон бўлмайлик. Мусулмон биродраларимизга ҳақиқий
тавсий, насиҳат қилайлик. "Мактуб"га меҳнати синганлардан ва барча мўминлардан Аллоҳ Ж.
Ж. рози бўлсин!
Do'stlaringiz bilan baham: |