www.ziyouz.com кутубхонаси
43
Пушаймонликни ифодалаб бўлармикан. Мумкинмикин бу туйғуларни англатмоқ? Ойлар ўтди.
Мен ҳам энди тўлиқ мусулмон эдим. Ҳеч кутилмаганда катта ўғлимдан мактуб олдим. Болам
мени ҳануз "ота" дерди. У мендан афзалроқ экан. Бу болани ким тарбиялади? Алиф эмасми?
Унга қилган ёмонликларимга қарамасдан, болаларимни осий қилиб тарбияламаган. Ҳалоли
бўлсин! Мактубнинг оҳирига келганда чидаб бўлмади. Ўзинг мадад бер Аллоҳим! Ўғлим:"Ота,
балки ҳафа бўларсиз, аммо онам турмушга чиқди", деб ёзибди. Оҳ, демак, менинг ҳозирги
азобларим, изтиробимни Алиф ўша куни тортган экан-да!
Болаларимнинг олдига борай деб ҳозирландим... Болаларим эмиш... Қандай уятсиз
одамман. Қай юз билан қарайман уларга? Майли, барибир бораман, болаларимнинг олдига.
Майли. ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам. Йўлга тушдим. Ўн уч йил аввал ажралган уйимга келдим...
Ярим тун... Ичкаридан бир киши:
- Ким у, - деди.
- Менман, Бей, шу болаларнинг отаси, - дедим. У эшикни очди. Келишган йигит экан...
- Ҳуш келибсиз, ота, - деб бўйнимга осилди. Қучоқлади. уят устига уят бўлди. Ўғлимни
танимадим. Ичкари кирдим. Юрагим қаттиқ урар, бир қинидан чиқиб кетадигандек, бир тўҳтаб
қолгандек.
- Қизим қани? - дедим.
- Онам билан кетган, - деди ўғлим. Мен унинг, у менинг - бир-биримизни юзимизга қарай
олмас эдик. Демак қизим онасининг ёнида экан, бу қадар аччиқ азоб бўлурми? Ё Раб!
- Яҳшимисиз, ота? Аҳволингиз яҳшими? - деди ўғлим. Қандай юз билан бу уйга келдинг
демади. "Аҳволингиз қандай" деди. Уялиброқ:
- Яҳши, - дедим.
- Аллоҳ яҳшилик берсин, ота, - деди. Аллоҳ абадиятга яҳшилик берсин. Бу дунё
яҳшиликлари аҳамиятлидир, лекин оҳират яҳшиликлари ҳаммасидан муҳимдир... .
Шу сўзларни менинг ўғлим айтдими? Ҳайратландим. . Лол қолдим... Ҳаёлим Алифда эди.
Аммо уни суриштирмасдим. Бир пайт:"Қандай яшадингиз" деб сўрадим.
- Онам кунлик ишларга кетардилар. Биз ҳам улғайиб тўрт-беш қуруш топдик, кейинги
пайтларда сиз ҳам юбориб турдингиз... . Аллоҳ рози бўлсин. Онамиз бизни бировни қўлига
қаратмасдан вояга етказдилар.
- Аммо оҳир оқибат турмушга чиқди, шундайми, - дедим. Ўғлим юзимга қаради.
- Онам турмушга чиқмаганлар, бизни шундай деб ёзишга мажбур қилдилар, мен эса ёздим,
- деди.
Ё, Аллоҳим! Севинчми бу? Ёки телбалик? Дарҳолўғлимнинг қўлидан тутдим.
- Тезда онагнинг олдига борайлик, - дедим. Ўғлим жуда олийжаноблик билан:
- Борсак ҳам онам сизга қайтмайдилар, ота. Йиллаб йиғладилар, чунки эзилдилар,
қийналдилар. Қачон сиз ҳақингизда гапирмоқчи бўлсак:"Шундай бир инсон бўларди, яшарди,
энди йўқ, ўлди кетди", дердилар. Журъат етишмади. Эртаси куни қишлоқда не қилишимни
билмай чорасиз ҳолда кездим. Ва кексароқ воситачиларни топиб Алифга жўнатдим. Ҳаммасига:
- У мени тириклай ёқди. Уни кўришни ҳам ҳоҳламайман, - дебди. Чорасиз эдим. Бормоқчи
бўлдим. Бор жасоратимни тиўплаб, уйининг бўсағасигача келдим. уйда эди, биламан. Юрагим
тўҳтаб қоладигандек. Ё, Аллоҳим! Бироз тин олиб сўнг борай... Ўтириб нафасимни ростладим.
Нимадан гап бошласам экан дея режа туздим. Ўйладим. Жоним, Алифим, десамми? Йўқ... унда
"жонингни нега бошқа таннозга алмашдинг? "дер. "Сени жуда соғиндим" десамчи, йўқ,
ишонмайди. Ишонмас... .
Ҳудди шу аснода қаршимда тикилиб турарди... Алиф!жуда жиддий ва виқорли!
-Сиздан илтимос, ўзимга жой топгунимча, бу ерлардан узоқлашинг, элчи ҳам жўнатманг.
Сиз билан ҳеч қандай боғланишимиз қолмаган. Жуда қатий ва кескин гапирарди у. Йиғладим.
- Не десанг ҳаққинг бор, - дедим. Бу орада қизим келиб қолди. Онасига йиғлаб ёлворди.
-Онажон, отам билан ярашинг, бизлар ҳам шод яшялик.
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |