www.ziyouz.com kutubxonasi
34
ўзгаргани билан феъли аслича қолаверди. Ҳаром-харишнинг, ўлаксанинг фарқига бормай
яшайверди. Зелихон вақти-вақти билан унга дашном бериб турарди. Хонгирей устозининг
дашномларини индамайгина эшитарди, бошини эгарди, кейин эса яна ўз йўлида давом
этаверарди. У гарчи «Тоғликман!» деб ғурурланса ҳам, бургутман, деб керилса ҳам, устозига
хиёнат қилишга мажбур бўлди: Зелихонни охиригача ҳимоя қила олмади. Ўз жонини гаровга
қўйиб устозини сақлаб қолмоғи мумкин эди, аммо бундай қилмади, юрагини мой каби ўраган
худбинлик бунга йўл қўймади.
Биринчи хиёнатни кўпчилик сезмай ҳам қолди. Зелихон ўлдирилгач, унинг руҳига ҳам хиёнат
қилдики, буни бошқалар ҳам пайқашди. Биринчи галда Байгилдин фаҳмлади. Байгилдин ўша
Псковдаги қамоқда Хонгирейни Зелихондан «қабул қилиб олган» ўғри эди. Банклар бўйича
«мутахассис» ҳисобланган Байгилдин қамоқдан кейин ҳам Хонгирей билан бирга бўлди.
Мустақил ишлашни ёқтирмайдиган Байгилдин оқибатда Хонгирейнинг ўнг қўлига айланди.
Майда ўғирликлар барҳам топиб, Хонгирей қулочини каттароқ ота бошлаганда Байгилдинга иш
ҳам қолмади. Аммо Хонгирей уни ёлғизлатмади, Байгилдин «маслаҳатчи» мартабасида
юраверди. Байгилдин берадиган маслаҳатлари ҳавога учиб кетишини, Хонгирей ўз билганидан
қолмаслигини билса ҳам уни ташлаб кетмади.
Шогирднинг Асадбекка осилаётганини фаҳмлаган Байгилдин аввалига индамади. Асадбекнинг
ўғиллари ҳибсга олинганидан сўнггина аралашмоқликни маъқул кўрди.
Маматбей кириб Асадбекнинг ўғиллари раён милитсиясининг қамоқхонасида ўтиришганини
маълум қилгач:
— Келишганимиздек, эртагача кутамиз. Асад келса келди, келмаса ўғилларини Лефортовога
ўтказиб юбораверамизми?
— Шошилма,— деди Хонгирей эснаб, — сен ўзбекларни яхши билмайсан. Ўлар жойда бўлса ҳам
етиб келади. Ўзбекнинг кўзига жони эмас, боласи кўринади. Менинг кўнглим тўқ. Шу бир-икки
кун ичида Асаднинг масаласи ҳал бўлади.
— Ўғилларидан қайси бири?..
— Айтувдим-ку? Бўшангроғи қолсин, отасига ўхшаганини тинчитасан.
— Биттаси аеропортда ғалва кўтарди. Жангарироқ экан.
— Ана, ҳукм тайин экан-ку? — Хонгирей бу сафар обдон керишиб, эснади. — Нима бало,
ланжлик тарқамаяпти-ку?
— Коняк қуяйми? — деди Маматбей ўрнидан туриб.
— Йўқ, сен чиқиб айт, аччиқ қаҳва беришсин.
Маматбей эшикни қия очиб буйруқни етказгач, яна Байгилдин ёнига ўтирди.
— Хон, — деди Байгилдин, — Сен Зеляни унутдингми?
Хонгирей унга қараб қўйди-ю, жавоб бермади. Байгилдин ҳам жавобга муштоқ бўлмаган
одамдай бошқа гап қўшмади. Савол Хонгирейга ёқмадими, демак жавобдан умид қилмаслик
керак. Саволни иккинчи бор қайтармоққа ҳожат ҳам йўқ.
Ўн олтидан эндигина ошган дуркун қиз ишва билан олиб кирган қаҳвадан уч-тўрт хўплагач,
Хонгирей устозига қаради.
— Ўзбекларга қўл кўтаришга ҳаққим йўқлигини биламан. Чеченларга нон берганларга қўл
кўтарсам, Зели оғамнинг руҳи чирқирайди, шуни айтмоқчимисиз?
Бу гап Маматбейга маълум эди, шу боис ҳожасини қувватлади:
— Улар ўйин қоидасини буздилар, жазосиз қолдириб бўлмайди.
— Сен тўғри гапир, жазоламаймиз, тарбия қиламиз, — Хонгирей шундай деб оёқларини
пастқам стол устига қўйиб, чалиштириб олди.
Байгилдин шогирдининг ўзи томон узатилган оёқларига эътибор бермади, кўнгли ҳам
оғримади. Одоб деган тушунчадан йироқ бўлган олам учун бундай ўтириш нима экан, агар
Хонгирей шу томон қараб таҳорат ушатса ҳам парвойига келмаган бўларди. Чунки бунда ёш
эмас, мартаба муҳимроқ.
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |