www.ziyouz.com kutubxonasi
31
кўнгиллари оғриди.
Меҳмонхонага кириб, тўкин дастурхон атрофида дуо қилишгач, Зайнаб онаси билан кўз
уриштириб олгач, келин ойиларига имо-ишора қилиб ўрнидан турди. Қа-йин сингилларининг
мақсадини англаган келинлар ижозат сўрагандай Манзурага қарашди. Манзура «тура
қолинглар» деган маънода им қоқиб қўйгач, бир оз ҳижолат бўлганлари ҳолда ўринларидан
туриб, Зайнабга эргашишди.
— Акамлар аеропортда қолишдими? — деб сўради Зайнаб, ҳовлига чиқишгач.
Келинлар «хабарингиз йўқми?» деган маънода ажабланиб қарашди. Чўлпоной вазиятни
чигаллаштирмаслик мақсадида:
— Масковинда бир озлик юмушнида ёпмоқликлари лозим ўлур эмиш, — деб изоҳ берди.
Зайнаб ширин лафзда айтилмиш бу сўзларга яхши тушунмаса-да, мулозимат қоидасига кўра
жилмайиб қўйди-да, рўпарадаги уй томон юрди. «Қайси бирингиз катта кеннойимсиз?» деб
сўрашга ийманиб:
— Бу уй Самад акамга, буниси Ҳамид акамга атаб солинган. Ҳаммоми ҳам ичида, — деди. —
Кириб чиқасизларми?
— Сиза чўх ташаккурларимиз ўлсин, Зайнаб бо- ну, — Муштарий шундай деб юзини
Зайнабнинг юзига қўйган тарзда ўпди.
— Тенгри таоло сиздан-да ризо ўлсун, — Чўлпоной ҳам шу тарзда ўпгач, ҳар бирлари ўзларига
аталган уйга киришди.
Манзура Олмонияда эканида, ҳали қайтиш фурсати маълум бўлмай туриб, аввал Чувриндининг
хотинига, сўнг Зайнабга қўнғироқ қилган, келинларнинг уйларини ясатиб, келинлар учун уч-
тўрт сидра кийим-бош олиб қўйишни тайинлаган эди. Чувриндининг хотини Элчин фожиасидан
сўнг гангиб юрган Зайнабни ёнига олиб, шу хайрли ишлар баҳонасида овунар деган мақсадда
бозорларга бирга тушиб, бирга ҳарид қилиб, уйларни бирга ясатган эди.
Келинлар уйга кириб кетишган дамда Манзура меҳмонхонадаги аёлларга узр айтиб, ташқарига
чиқди. Зайнаб бундан қувониб, онасига яқинлашди-да, маҳкам қучоқлаб олди.
— Аданг қанилар? — деб сўради Манзура паст овозда.
— Красноярга кетяпман, дедилар.
— Қачон?
— Бугун.
— Нимага кетдилар яна, айтмадиларми?
— Бобомнинг қабрларига тош қўярмишлар.
— Вой Худойим, шу шартмиди ҳозир...
Зайнаб алдамади. Отасидан эшитган гапни айтди. Гапи оҳангида ёлғон бўлмагани сабабли
Манзура унга ишонди. Асадбекнинг Москвага кетгани кузатиб чиққан Ҳалимжон билан
Кесакполвонгагина аён эди. Нима учун кетгани эса Кесакполвоннинг ўзигагина маълум эди.
Дастурхонга шўрва сузилгач, телефон жиринглади. Зайнаб меҳмонхонага кириб «Кеннайим,
Маҳмуд акамнинг хотинлари...» деб чақирди. Онаси айвонга чиқиши билан «хабарлари
йўқдир» деган мулоҳазада «кеннайим азадорлар, шунинг учун келолмадилар», деб қўйди.
Манзура гўшакни қулоғига тутиб, саломни эшитиши билан алик ўрнига кўнгил сўради:
— Бандалик экан, овсин, укамни бериб қўйиб- сиз, — деб йиғламсиради.
— Қандоқ қиламиз, опажон, пешонамиз шу экан,— деган жавоб йиғига уланди.
Телефон орқали йиғи-сиғи узоққа чўзилмай, Чувриндининг хотини кутиб олишга
чиқолмаганидан хижолатда эканини билдириб, эрта-индин албатта йўқлаяжагини маълум
қилди. Манзура тил учида «Хўп, келинг, айланай овсин», деди-ю, «Азадор хотин чиллалик уйга
келмай турса ҳам бўларди», деб ўйлади.
Манзура хизмат қилиб юрган Ҳалимжонни чақириб, сўйилган қўйнинг бир сонини олишни, нон,
ноз-неъматлардан солиб тугун қилишни буюрди-да, ётоғига кириб жавонни очди. Ўғилларининг
илгакда осиғлиқ турган кўйлакларидан бир жуфтдан олиб, яхшилаб тахлаб, ялтироқ қоғозга
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |