Microsoft Word kr shaytanat4 ziyouz com doc



Download 1,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/267
Sana25.02.2022
Hajmi1,9 Mb.
#255726
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   267
Bog'liq
Tohir Malik. Shaytanat (to'rtinchi kitob)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
39
— Илгари борди-келди қилармидиларинг? 
— Йўқ, — деди жиян «тўғри жавоб беряпманми?» деган маънода онасига қараб олиб, сўнг 
дадилроқ оҳанг-да қўшиб қўйди: — Биз уларни танимаймиз. 
— Танимасаларинг нима қиласанлар хабарлаб. Тиригида ярамаган тоға энди келиб тирилтириб 
берармиди. Меҳрга арзийдиган одам бўлса, Маҳмуднинг ўзи оқибат қиларди. Энди гап бундай, 
Умиджон болам, аданг раҳматли етимликда катта бўлган эди. Сен «менинг ҳам пешонам шу 
экан», деб сиқилма. Сен мени «опоқ дада» деб катта бўлдинг. Ўлгунимча сенга ҳам, 
укаларингга ҳам дадаман. 
— Мулла ака, сизнинг тани-жонингиз соғ бўлсин. Сиздан бошқа бизнинг яна кимимиз бор? 
Бола-чақангизнинг роҳатини кўринг. Фотиҳага келаётганларга йигирманинг қачон бўлишини 
айтиб қўйсакмикин? 
Асадбек бу сафар ҳам жиянига қараб жавоб берди: 
— Буларни ўйламаларинг. Қачон, қаерда, нима қилишини ўзимиз биламиз. Умиджон болам, сен 
адангларнинг тсехларига бориб турармидинг? 
— Ҳа...— Йигит бу сафар ҳам онасига айбли одамнинг нигоҳи билан қараб олди. 
— Уч кун бу ерда тургин-да, кейин ишга қара. Аданг-нинг ишларини энди ўзинг юрғизасан. 
— Мулла ака, — келин мурожаат этишга этиб қўйиб, фикрини баён қилмоққа иккиланганича 
паст овозда деди: — Ўғлингиз ўқишини тиклаб, давом эттирсамикин, девдик. Укангиз билан 
ҳам маслаҳатимиз шунақа бўлувди. Ўғлингиз бир эси йўқлик қилибми ташловди ўқишини, энди 
ўзи ҳам пушаймон, «ўқийман», деяпти, опоқ дадаси. Яна... Умиджон ўғлингиз ёш... бу ишларни 
эплолмайди. 
Буралган тарзда баён қилинган фикрга яширилган мақсадни Асадбек англади. 
Бу аёл эри бажарадиган барча ишларни аниқ билмаса-да, одамларнинг гап-сўзларига ишониб, 
тахмин қиларди. Лаззатли келинлик оламига кирган дастлабки ҳафталар, ойлар, йилларда 
эрининг уйга қайтишини хавотир билан кутиб, туни билан Манзура каби жойнамоз устида 
ўтиришни одат қилмаган, лекин ажинадан қўрққан қизалоқ каби ҳадиксираб кун ўтказарди. 
Гарчи шу оламнинг ноз-неъматларидан баҳрамандликда яшаса-да, фарзандларининг бошқа 
бехавотир олам фуқаролари бўлишларини истарди. Бу жиҳатдан унинг нияти Манзуранинг, 
нафақат Манзуранинг, ҳатто Асадбекнинг умидлари билан уйқаш эди. Шу сабабли ҳам Асадбек 
гапнинг замиридаги маънони дарров уқди. Уқди-ю, бироқ, аччиқланмади, «ношукр экансан!» 
деб ғазабланмади. Аксинча бу таклифни хотиржамлик билан қабул қилди: 
— Ўқийди, ўқимаганига қўймайман. Маҳмуд менга ҳам «ўқишини тиклатаман», девди... 
Асадбек бу гапнинг ёлғонлигини билдириб қўймаслик учун худди рост гапираётган одам каби 
она-болага бир-бир тик қараб олди. Тўғри, Чувринди ўғлининг ўқишидан гап очган эди. Фақат 
ҳозир Асадбек айтган тарзда эмас, балки «Бек ака, сизнинг ўғилларингизга ҳавасим келади. 
Умиджонимда ўқишга сира тоқат йўқ. Болалигидан шунақа. Китоб ўқи, десам йиғларди. Энди-
ку «ўқимайман» деб дангал айтди. Ўқимаса ўқимас. Лекин битта диплом тўғирлаб 
қўйсаммикин», деган эди. Ҳозир Асадбек «ўқимаганига қўймайман» деганда ўша «диплом 
тўғирлаш»ни назарда тутди. Бир озлик сукутдан сўнг у фикрини давом эттирди: 
— Ўзимнинг болаларимни ўқитиб, сеникиларни кўчага ташлаб қўяманми? Сен айтмасанг ҳам 
ўқитаман. Хотиржам бўл, болаларингнинг ҳаммаси ўқийди. «Ҳоҳламайман» дейдиганини ҳам 
тинч қўймайман. 
Хизмат қилиб юрган Хумкалла учта коса қўйилган патнисни кўтариб кириб, уларнинг гаплари 
узилди. 
— Кеннайи, қўшнилардан қайноқ мошхўрда чиқди. Бек ака, сизникини қатиқламадим-а? 
Хумкалла шундай деб косаларни дастурхон устига қўяётганида келин юзига оҳистагина фотиҳа 
тортиб, ўрнидан турди-да, «Мен ичкарида ича қоламан», деб эшик томон юрди. 
— Кеннайи, сизникини олаверайми бўлмаса? — Хумкалла шундай деб битта косани патнис 
устига қўйиб, изига қайтди. 


Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик 

Download 1,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish