www.ziyouz.com kutubxonasi
25
Бу сафар жавоб ҳаялламади:
— Йўқ, — деди Асадбек бўғиқ овозда. — Сен аралашмай тур, ўзим етиб бораман.
Милисаларга гапи ўтмагач, Жамшид Хонгирейга учрашмоқни ўйлади-ю, аммо «Хонгирейнинг
иши бўлса-чи, бу?» деган савол хаёлини бир ёритиб ўтди. «Агар бу ишда Хонгирейнинг қўли
бўлса, гапимни сариқ чақага олмайди, Бек акамнинг оёқларига бош уриб келишларини
хоҳлайди, деган фикр уни тўхтатди.
Жамшиддан совуқ хабарни эшитган Асадбек ҳам биринчи галда Хонгирейни эслади. Эслади-ю,
мақсадини ҳам англади: энди оёқларига бош уриб боришдан ўзга чораси йўқ. Шу топгача
эркакман, деб қаддини ғоз тутиб юрган Асадбек энди эгилишга мажбур. Бу қимор ўйинига
анов-манов нарса эмас, ўғилларининг жонлари тикилган. Кўнгли шу хорликни сезарди. Сезгани
учун ҳам уларнинг қайтишларини истамаётган эди.
Хожасига шумхабар етказган Жамшид «Бек акамнинг жаҳллари чиқди» деб ўйлади. У жаҳл
эмас, нақ жоннинг ўзи чиқаёзганини фаҳмламади. Шумхабарни эшитган топда Асадбек
бўлажак хорликни, таъзим қилиб бориб балчиққа булғанишини ўйламади. Йўқ, буни анча
кейин ўйлайди. Ҳозир унинг кўзларига фақат болаларининг жони кўринди. «Болалар қамоқда»
деган гап унга «болалар тобутда» дейилгандай эшитилиб, вужудига муз югурди. Жамшиднинг
«гаплашдим, анча юмшатдим», дейиши ҳам бу музни эрита олмади. Ўзининг тезда етиб
боражагини айтгач, «Кеннайингга индамай қўя қол», деди.
Ҳожаси огоҳлантирмаса ҳам Жамшид нима воқеа юз берганини янгасига айтмас эди. Ваҳима
тўрига ўралиб йиғига банди бўлиб ўтирган аёлларга «аҳвол чатоқ, юкинглар орасидан анча
қорадори чиқибди» де-йишининг оқибатини яхши биларди.
Манзура меҳмонхонага жойлашгунига қадар, юраги ёрилиб кетгудай даражада потирлаб
ураётган бўлса-да, аламли йиғи бўғзидан бўғса-да, ўзини тутишга куч топди. Хонага кириб
оромкурсига омонат ўтирди. Ўтирдию мушук панжасидаги онасига мўлтиллаб тикилаётган
кабутар полопонлари ҳолидаги келинларининг кўзларига кўзи тушгач бошқа чидай олмади.
Ювиниш хонасига ўтиб унсиз йиғлади. Қалбидан нидо вулқони портлаган бўлса ҳам овоз
чиқармади. Унсиз йиғла- моқ — унинг қисмати. Яратган унга шу азобни раво кўрган экан,
дардини кимларга айтсин?
Ҳамма уни бахтли ҳисоблайди. Агар емоқ-ичмоқ, кийинмоқ, безанмоқ бахт ҳисобланса
Манзурани энг бахтли аёллардан бири демоқ мумкин. Ўлчови, замони, макони бўлмаган бахт
аталмиш тушунчага Манзуранинг ўзи ҳам тушунмайди.
Манзурани бахтли деб ҳисобловчилар, «шу аёлга насиб этганингдан менга ҳам бер», деб
Тангрига тавалло қилғувчилар уни ҳозирги аҳволда бир кўрса- лар эди, «агар бахт шу
бўлса бахтсизлиги қандай экан?» деган муаммога жавоб топа олмай яна Яратганга
юзланар ва бу аёлга ўхшатиб қўймаслигини сўрар эдилар.
Манзуранинг қорни тўқ, усти бут бўлиши баробарида ташвиш сандиғи ҳам тўла эди. У таниш-
нотаниш одамлар оғзидан баъзан тўғри, баъзан миш-мишларни эшитиб қолганида «бундан
кўра қимор ўйнаб юрганлари маъқул эди», деб қўярди. Қайтар дунё, деганларидек, бошқаларга
раво кўрилган зулм фарзандларига қайтиши мумкинлигини ўйлаганда эса баданига муз югуриб
«қимор ўйнаб, мени ютқизиб юборганлари минг марта афзал эди», деб қўярди. Дейишга
дерди-ю, ке-йинроқ ношукрликка йўл қўйганини фаҳмлаб, тавба қиларди. Шу топгача
хонадони бошига қора кунлар тушмагани балки шу тавбалар, дуолар туфайлидир? Шиддат
билан бостириб келаётган қора кунлар сели қаршисида энди унинг тавбалари, дуолари
ожизлик қилиб қолгандир?
Ровийлар айтурларким, чўпон сурувни қайтаргач, совлиқларни соғиб, бир қултум сутга ҳам
хиёнат қилмай, хўжасига бераркан. Хўжайин эса сутга сув қўшиб, пулларкан. Чўпон хўжасини
ҳаромдан қайтармоқчи бўлганида даъвати эвазига орқасидан тепки ебди. Бир куни сурув ўтлаб
юрганда қўққисдан сел келибди-ю, қўйларни суриб кетибди. Оқшомда сўппайиб қайтаётган
чўпонини кўриб, хўжайин «Қўйлар қани?» деб сўрабди. «Сиз сутга қўшган сувлар йиғилиб
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |