САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
197
Салдан кейин Абдуқаюм ҳам:
— Кечирасизлар... Одил ака, маъзур тутасиз, биз — хизматга, — деб туриб кетди-ю, унинг
«ғийбати» бошланди.
— «Шалола»ни эшитганмисиз, «Шалола»ни? — деб сўради Исмат Одил акадан.
— А, фольклор ансамблими?
— Отангизга раҳмат, домиллажон... Ўзбекистонда биринчи халқ ансамбли! Польшада иккинчи
ўринни олиб келди. Дунё бўйича. Кумуш болтани опкелди! Музейда турипти... Насиб бўлса, кўрасиз
уни... — Кейин: — Оҳ! — деб пешонасига урди Исмат. — Шунинг эвазига ансамбл тарқатилди.
— Как это? Тушунтириб айтинг, Исматжон, — деди Одил ака ва менга қараб кулди. — Бу —
парадокс-ку, Шукур? Унинг пешонасини силаш ўрнига тарқатсалар.
— Шукур, айтинг, айтиб беринг. Мен бир айланиб келай. Матлабнинг тўйи... — деб Исмат ҳам
қўзғалди ва рўпарамизга келиб, жой олаётган Хайруллага та-йинлади: — Сен қараш... Хизматда бўл!
Матлаб — сенгаям тоға! Мошинасини ҳайдайсан...
— Тоғам бўлгани учун ҳам мошинасини ташладим, — деди Хайрулла ғижиниб. — Асалчилик
қиламан. Куним ўтади... Боринг, хизмат қилинг. Мен қилиб қўйганман... Одил ака, қалай бўляпти дам
олиш? Қишлоқнинг тўйи-да...
— Ҳаммаси жойида, — деди Одил ака. — Всё нормальни... — Кейин Исматга қараб кулди. — Бизга-
ям хизмат бўлса, айтинглар. Ўзимизнинг жўрабоши деб қўйдинглар-ку?
— Ҳе, янги жўрабошининг қурбони бўлай! — Исмат столга ёпиқ докани шарт кўтарди. Ноз-
неъматлар очилди. — Мана, хизмат! Сиз бошлаб бермагунча, сузилиб ўтиради Шукур ҳам... Кўк чой
ичасизми, қора?
— Бизга барибир. Сизлар ичадиганиям бўлаверади... — Одил ака зўр аския қилгандай кулиб, мендан
сўради: — Кечирасан, Шукур, «Шалола»ни нима учун мундай жазоладилар?
— Э, «Шалола»ни гапиряпсизларми, — деди Хайрулла. — У мендан сўзлашга рухсат сўрагандай
қараш қилди-да, давом этди: — Бу шўрликлар юртдан чиқмаган. Туркияни бўлса, яхши кўришади...
Ўзимиз ҳам бир ҳисобда — турк-да. Тўғрими?
— Тўғри.
Хайрулла жонланиб, бамаъни суҳбатга қўшилганидан, табиий, хурсанд бўлиб, давом этди:
— Қаюм аканинг айтишича, булар Польшага боргандан кейин Туркиядан келган ансамбл
қатнашчилари билан учрашиб қолишади. Таги бир, тили бир. Бир-бирини соғиниб юрган эмасми, мана
мундай ош-қатиқ бўлиб кетишади.
Мен Одил аканинг ҳайрон бўлмаслигини кутувдим. У киши, аминман — бунинг сабабини
билганлари ҳолда:
— Наҳотки? — деб бирдан қизишиб кетди. — Ахир, бу яхши ҳодиса-ку? Масалан, бир халқ
вакиллари бошқа халқ вакиллари билан яқинлашса... Қолаверса, а, Шукур, ўша кўриклар деймизми,
мусобақалар деймизми, ўтишидан мақсад нима? Халқларни бир-бирига яқинлаштириш эмасми?
— Худди шундай. Раҳмат, Одил ака, — дейман мен ва қўлларимни ёзиб илжаяман. — На чора...
— Суволочлар, — деб тўнғиллайди Одил ака ва укам менга олайиб қарайди: «Ёмон-ку бу одам?» —
Вот, шундай қилиб, тарқалиб кетдими?
— Официальни-да, — жавоб беради Хайрулла. — Лекин ҳозир ўзларини кўрасиз. Буларни тарқатиб
бўпти...
Одил ака ўйланиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: