9
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
200
«Шалола»нинг юлдузига айлана бошлаган Сайёра Қозиева икки йигит елкасига обкашдек кўтарган
«арғимчоқ»қа ўтирган ҳолда қўшиқ айтиб «чиқди»:
— Ҳалинчак-е, ҳалинчак, Ҳалинчакда келинчак...
Қўшиқнинг учинчи ё тўртинчи марта айтилиши — аниқроғи, қайсидир замонларда айтилган халқ
қўшиғининг қайтадан кашф этилиши эканки, ўзаро суҳбатимиз бўлиниб қолиб, унга қулоқ тутдик:
ўйноқи, шўх, дилга яқин...
Ниҳоят, қўшиққа ўйин уланиб кетди. Хайрулланинг ёнида — бизга қараб ўтирган Собиржон:
— Одил ака, менга бошқа саволлар йўқми? — деб сўради. — Балки сўз айтарсиз, эълон қилайми?
Мен бош ирғадим. Одил ака:
— Айтмоқчи, ҳа, ижозат бўлса, биз ҳам икки оғиз сўз айтсак, — дедилар. — Лекин кейинроқ...
Қизларингиз ҳам жуда тушишар экан! А, Шукур?.. Нимага биттанглар ҳам бу ердан уйланмагансизлар?
На Усмон, На Эркин, на сен... Ҳе-ҳе-ҳе... Биламан, тушунаман: тақдир-пешана...
— Шу-шу, — дедим. — Биз Муқаддасларга етишганмиз, холос... Собиржон, Одил акамнинг
«Муқаддас» қиссаларини ўқигансиз-а?
— Мактабда! — деб юборди у ва Одил акага қўлини узатди. — Ўшани ёзган қўлингизни бир қисиб
қўяй!
Одил ака илжайиб, унга қўлини берди. Сўнг:
— Ваенний закалкангиз бор, — деди. — Айтмақчи, Авғанда хизмат қилгансиз-а?
— Ҳа, Одил ака. Афғониниям кўрдик... Унча-мунча сирларга кўзимиз очилиб ҳам келдик...
— Масалан? — Одил ака чамаси йўлига сўради-ю, кейин қизиқиб тикилди. — Ўша сирлардан
биронтасини айтишингиз мумкинми? Агар, военний тайна бўлмаса...
— Э, тайна бўлсаям айтавераман... Бу жон — фойдага қолган, Одил ака!
Одил ака жиддий тортди: шундай ёш йигит шунақа деса... Кейин ўйинни ҳам унутиб, тағин
чимирилиб олди.
— Қулағим сизда.
Собиржон ёш бўлишига қарамай, давраларимизнинг собит иштирокчиси эди; ҳазил-ҳузул бобида
ҳам «отасини аямас», айни чоғда дангалчи ҳам эди.
— Э, нимасини айтасиз, — деди у. — Мен... шовинизмни кўриб келдим! — Кейин тўхтовсиз давом
этди: — Ертўлага кириб яшириндик. Ўқ ёғилаяпти. Томга тирсиллаб урилгани эшитилади.
Камандирнинг тўппончаси тушиб қопти. Бизга буюради: «Вихадити, ишите!» деб авчаркага
буюргандай... Бизлар энди, тушунамиз, «қоралармиз». Ким ўлишни истайди? Чиққан йигит ўлади.
Сўзсиз... Бирдан автаматни ўзига қаратдим: «Вихади сам, сука», дедим. Болалар ҳам автаматларини
ўнглашди... Ҳе, қўрқмас экан-да.., деб зўрға қутулди...
Биз унинг оғзига қараб қолгандик. У — Собиржон анчайин бир нарсани айтгандай:
— Лекин қасдини олди, — деди кейин. — Просто имконият туғилиб қолди-да унга... Икки йил ўтди.
Яна уч ой хизмат қилдик... Уруш-да. Настаяший уруш...
— Тасаввур қиламан.
— Бизга жавоб бўлди. Ўрнимизга папальнение келди... Шунда бир заставани духлар ўраб олгани
маълум бўлди. Камандир ялина кетди: «Бу малакасослар порохни ҳидламаган. Бир рейд қилинглар.
Охирги марта...» Ҳаммамиз руҳан тайёрмиз: кетишга! Юртни соғинганмиз. Дўстларни. Ота-онани...
Жавоб
берилган
куни
ўлиб
кетиш — абидна-да!
Йўқ,
дедик.
Хизмат —
тамом, дедик. Биз уже нима учун, қим учун урушаётганимизни тушуниб бўлган эдик... «Йўқ» деб туриб
олди. Паспортларимизни йиғиштириб олди-да: «Трибуналга бераман!» деди. Ноилож жашта кирдик...
Ўн саккиз йигит эдик. Ўн биттамиз қолди.
— Ўлди?
— Ҳа... Ҳе, у ерда бизнинг қадримиз йўқ эди... Бир ҳисобда яхши бўлди: кўзимиз очилди...
— Ҳа. Ҳеч қачон қадримиз бўлмаган, — деди Одил ака бошини эгиб-ирғаб. — Ўф-ф, ҳайронсан...
Шунда Исмат:
— Бўлди-е, — деб қолди. — Эсламайлик... Мана, — оғзини очиб, тилла тишларини кўрсатди. —
Қани тишларим? Таъмни биладиган оппоқ тишларим? Ўзга юртда қолди, — деб бирдан шивирлади. —
Ракетний базада қолди. Бировнинг сочи, тирноғи, менинг тишларим қолди. Бир суткада чол бўлдим...
Кулиб юбордик. Кулгимиз албатта Исматга ёқди. Аммо қадрини янаям кўтариш учунми, Хайруллага
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |