Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
201
дўқ қилди: 
— Сен нимага куласан, жўжахўроз? Порохни ҳидламаган? Акам ёзувчи деб... 
— Да, идите... — деб юборди Хайрулла. — Қаяғдан билибсиз искамаганимни? — Кейин Одил акага 
қараб шикоят қилди: — Олти ой гаупвахтада ётдим. Ҳозир ҳам совуқ текса, белим оғрийди... Солардим-
да, «чуч-мек» деганини... 
Одил ака қўлини узатиб, унинг билагидан ушлади. Кейин бошқа қўли билан Собирнинг қўлини 
тутмоқчи эди — у тутди. Шунда Исмат ҳам шошиб, қўдини чўзди-ю, Одил аканинг тирсагидан ушлади. 
Одил ака унга кулиб қўйиб: 
— Раҳмат сизларга, — деди. — Мен хурсандман... — Кўзлари яна ғилқ ёшга тўлди. — Мен 
фахрланаман... Ана энди сўз берсангиз, майли, Собиржон. 
 
10 
— Азиз меҳмонлар! Йигитлар, қизлар! Матлабжон — Абдураҳмон тоғамизнинг... шу Ватан учун, 
халқ учун, каттакон Иттифоқ учун, қолаверса, масалан, Белоруссиянинг озодлиги йўлида жонини 
қурбон қилиб, етарлича қадр кўрмаган оғамизнинг ўғиллари, Матлабжон! Авваламбор, тўйларинг 
муборак бўлсин! — деб одатдагича қайтариқ, изоҳ ва ҳаяжон билан бошладилар Одил ака. Ва 
«Тошкентдан тўйга етиб келган» машҳур ёзувчини олқишлаб чалинган чапакка тўлиб кетди давра. 
Нотиқ бундан илҳомланиб, айни чоғда кўнгли ҳийла хотиржам тортгандек, яъни, маърака ўзимники 
бўлди, деган каби давом этдилар: — Менинг Бойсунга келганимга, масалан, бир неча соат вақт бўлди, 
холос. Бироқ мен буни, бу қадимги ўлкани... Алпомишнинг ватани, Алпомишлар ватанини, яна масалан, 
Шукур ёзганидек, қадимий Бақтриянинг марказларидан бирини кўрибгина қолишга эмас, унинг мард, 
танти ва тўғрисўз йигитлари билан танишишгаям улгурдимки, бундан ўзимни, масалан, бахтли ҳис 
қиламан... — Яна чапак гуриллаб кетди. Одил ака сўз излагандек қўримизга кўз ташлаб олиб, хитоб 
қилдилар. — Биз язувчилар ўзбекнинг характери деганда, кўпроқ Фарғана водийси одамларини кўзда 
тутамиз. Ман, масалан, ўзим туғилган Туркистон одамларини кўз олдимга келтираман... Келтирар 
эдим... 
Одил аканинг нутқини қисқартириб айтиш мум-кинки, оқибат, гапни — тўйбола Алишерга оптушиб 
боғлаб: 
— Абдураҳмон ака бобонгдек, отанг Матлабжондек бўл! Ўзбекда бир мақол бор: «Болангдан ҳурмат 
истасанг, отангни ҳурмат қил», дейдилар. Бунинг маъноси бениҳоя чуқурдир... Отанг Матлабжоннинг 
ўз падари бузруквори Абдураҳмон полвон учун қилган фарзандлик бурчи — сен учун сабоқ бўлсин, — 
дегандан сўнг Матлабнинг ёр-дўстларини бирма-бир тилга олиб: — Булар шу тупрокда туғилиб ўсган 
мард, танти, сўзи билан иши бир ўғлонлардир! Буларнинг деярли ҳаммасини ватанпарвар, шу юрт учун 
ҳеч нарсасини аямайдиган, унинг ор-номуси учун охиригача кураша-диган йигитлардирки, булар ҳам 
сен учун, масалан, ибрат намунаси бўлиб қолишига ишонаман! Ахир, қуш инида кўрганини қилади, 
дейди-ку халқимиз... — дея Собиржон узатган пиёлани олиб ва кулимсираб: — Қани, шу гапларга 
қўшилган ўртакдар шу оби зам-замдан кўтарганча олсинлар, — деб, кулги-қийқириқ остида пиёлани 
бўшатдилар. 
Шундан кейин яна қўшиқ, ўйин, сўз айтиш давом этди. Ниҳоят, ўиинни билмайдиганлар ҳам ўртага 
тушиб, сўз берилмаганлар ҳам нутқ ирод қила бошлагач, бизлар Нурилла жўрабоши раҳнамолигида 
қўзғалиб, ушбу давра адоғида, яъни, шу бедапоянинг этагида тикилган ўтовга бориб кирдик. 
Эртаси «касал оши»ни ичиб, тоққа жўнадик: ўша қорли чўққининг пойига... 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish