www.ziyouz.com кутубхонаси
203
ўйиққа энгашиб кирдим. Кейин бошқалар ҳам киришди. Тепадан ёруғ тушиб турарди, биз чанғароғи
очиқ ўтов ичига киргандик: биқинларни сув емириб, камар қилиб юборган...
— Мана шу ер нимаси биландир Тешиктошни эслатади, а, Исмат? — деди Нурилла. — Эшитгансиз-
а, Одил ака, неандертал одами яшаган торни? Ташқарига чиқсак, кўринади!.. Тоғи кўринади-да! Катман
чоптининг...
— Бўлди, бўлди. Биламан, — деди Одил ака ва яна бирдан яйраб кетди. — Ажойиб мамлакат... Ҳе,
йигитлар, буни севинглар, бу билан фахрланинглар... Хато қилмасам, Тешиктош — Ўрта Осиёда ягона
тор.
— Ягона, — деди Исмат.
— Шу-шу. Ҳе, Одил ака, биласиз! — деб талтайиб кулди Нурилла. — Мана бу Исмат бўлса,
ўқимаган, билмайди... Китобим чиқди, дейди. Ишонмайман шунинг асар ёзишига... Мунинг афтига бир
қаранг: наҳотки шу ёзувчи бўлса?!
— Отаман сени, — деди Исмат. — Кейин семиз бир қобонни отдим, деб ҳикоя қилиб ёзаман.
Шу пайт Бахтиёр шошилиб бурилди ва тешикдан сиртга чиқди. Исмат ҳам ғулдираб унинг изидан
чиқди. Нурилла менга ҳайратланиб қаради. Мен унга. Шу пайт ташқаридан Исматнинг:
— Нури-ил! — дегани эшитилди.
— Бўлди, улоқ чиқиб қочган, — деди Нурилла. — Чиқайлик, Одил ака. Кайтишда яна кирамиз. Бу
торнинг давоми бу ёкда... Бир кун юрсангиз ҳам охирига етолмайсиз...
Одил ака алланечук завқланиб турарди.
— Улоқ қочиб кетган бўлса, нима қиласизлар? — деди. Худди унинг қутилиб кетишидан
манфаатдор одамдек. — Шошманглар, бу савол-да.
— Жавоби шу, — деди Нурилла. — Шопирди еймиз... Э, куласиз-а, Одил ака...
— Юринглар-е. Омон бўлинглар... Сизларнинг муомалаларинг ҳам уникальни...
13
Ҳаво қизиётир: ҳар дўнгалда, ёнбағирда сароб жимирлайди. Қушларнинг овози йироқлардан келади.
Тупроқ йўлда илон излари. Осмон кенгайиб ва чуқурлашиб кетган. Биз учовлон ҳам табиатнинг бир
толғин бўлагидек сўқмоқда турибмиз: қошлар чимирилган, юзда ҳорғинлик.
Чиқиб келган йўлимиз ҳе-е пастликда, ўйикдан ўрлаб келганга ўхшайди. Ўйиқ оёғида — қишлоқ
қорайиб кўринади. Йўлнинг давоми бир айланибоқ палахса тошлар сочилиб ётган — қўтир қирга
тирмашади. Қирнинг ўркачларида палахсалар йирик-йирик ва тобора ўсиб каттариб борганга
ўхшайдики, оқибат дарз кетган чўққилар ҳосил қилади.
Биз беихтиёр ўша томонга қараб-қараб қўямиз. Нимагаки, улоқнинг дараги ўша ёқдан чиқади: улоқ-
эчки жонивор ҳамма вақт баланд-бузуқ жойларга қочади. Олис авлодлари кийикларни эслармикан
қочаётганда...
Табиий, Бахтиёр у ёққа олдин чопиб кетган. Исмат кейин унга эргашган...
— Одил ака, мошинанинг соясига ўтинг. Ўтинг, ака. Кун ўлгир қизиди. Тош-да тош... Ярим соатдан
кейин жаннатга борамиз. Шукур, Қўққиянинг нари ўнгирида яхши шабада бор-да... Қизиқ, қишин-ёзин
эсиб туради...
Нурилланинг гапидан мақсад — Одил акани овутиш, чеҳрасини очиш.
Одил ака сўзни тўғри қабул қиладилар ва миқ этмай мошина ёнига йўл оладилар. Биз ҳам бурилган
чоғда юқоридан шовқин келади:
— Кетди-ии!
Қараймиз: қора-сарғиш узун жунлари (қил дейишга тил бормайди) селкиллаб ва ялтиллаб тушиб
келяпти улоқча. Нақ устимиздан энади.
— Шукур, Шукур, — деб ташвиш-ла шивирлайди Нурилла. Хатосиз англайман: жонивор ўтиб кетиб
қолади: биз ҳам қувлаб тутолмаймиз бу буғдойпоялар-да. Уни тўхтатиб қолиш учун нима қилиш керак?
Битта йўл бор.
Мен:
— Ҳозир, — дейман Нуриллага ва отилиб, кабинага суқиламан. Тимирскиланиб, орқа ойна тагида
чўзилтириб қўйилган биротар ов милтиғини оламан. Сўнг ўша ердаги дастурхону карзиналарни нари-
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |