Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

 
20 
Зовбошига энгач, шу ердан жилгимиз келмай қолди: унинг пастидаги баҳайбат қозондек даранинг 
қалин-ибтидоий чангалзорларию, ҳув йироқ жанубда тасмадай оқариб кўриниб турадиган Амударёнинг 
сеҳри-тарихи, қолаверса, бу ерларнинг энди бизга эсдан чиқмас эсдалик бўлгани ҳам, пироварди, 
ўзимизни бу ерда беихтиёр қўриқчилардек туйганимиз ҳам бунга сабаб бўлса керак; балки бояги бир 
неча дақиқалик тўқнашув бизни фавқулодла толиқтириб қўйган эдики, таппа-таппа ўтириб чўзилиш ва 
ўша воқеанию кейинги ҳолатларимизни ҳазм қилишни истардик... 
Тик турганча ярим пиёладан отиб олгач, лабларимизга кулги югуриб, тандиркабоб ташвишига 
тушиб кетдик. Нурилла тош қалаб тандирча қуришга тушди. Исмат улоқни музхонадан олгандай 
кўтариб, қамишлар ортида терилай бошлади. 
Мен негадир милтиқни олиб, томоша қиламан, ҳидлайман ва ҳатто шуниям уёққа олиб 
бормаганимизни ўйлаб, ҳайрон бўламан: ахир, солдатлардан қўрққулик эди... 
Одил ака дам чордона қуриб ўтиради, дам илдам туриб, шаҳар кўчасида кезгандек нари-берига 
бориб келади: қўли орқасида, боши эгик, баъзан кулимсираб: 
— Шукур, қизиқ бўлдими... — дейди-ю, дарага ва узокдаги дарёга қараб қолади. — Жуда катта-я бу 
мамлакатимиз... Э-ҳее, масалан, Кобул... 
— Тошкент бу ёқда... 
— Биламан, — деб шимолга бурилади-ю, кўзи йўлга қадалиб қолади. — Бу ердан мошина ўтиб турар 
экан-да... Бу якда қишлоқлар бўлса керак, а? 
— Ҳа.. 
Шунда Бахтиёрнинг овози эшитилади: 
— Матлаб акалар келишяпти! 
Кўришув. Шунда бир нозик ҳол сезилади: биз уларни соғиниб қолганга ўхшаймиз, йўқ, биз улар 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
210
билан қайта учрашмаслигимиз ҳам мумкин эди-ю, учрашганимиздан бахтиёрмиз. Улар, табиий, нечун 
бу ерга қўниб қолганимизни сўрашади ва бизлар — ҳар ким ўзича кулимсираб ва айни чоғда ийманиш 
аралаш ғурур билан кечган воқеани айта кетамиз. 
Одил ака «қаҳрамон»га айланган чоғда мен ич-ичимда буюк қаноатни туяман ва мақтангим келади: 
«Ёзувчилар борки, дуруст ёзадилар. Аммо шахс сифатида... гаплашгинг келмайди. Улар сизу бизга дўст 
ҳам бўлолмайдилар. Чунки одамга «материал» деб қарашади, ўзлари билмаган ҳолда... Ҳа, Шахс-
Ёзувчилар кам бўлар экан: хайрият, биттаси ёнимизда...» 
— Ҳа, Одил ака, ямон экансиз, — дейди Исмат. 
— Ҳим, мен ҳам қойил бўлдим, — дейди Нурилла. 
— Мен қўрқиб эдим, — дейди Бахтиёр. Одил ака эса: 
— Э, это уже слишком, — деб чайқалади. — Ман ҳам битталарингман, масалан... Энди ўйлаб 
қарасам, ўша ерда соддалик ҳам қилибман экан... — Кейин пиқиллаб кулади. — Отиб қўйса, а, Шукур? 
Кеннайингга нима дер эдинг?.. Келинглар, эсламайлик. Ўтган ишга саловат. Бу ёғига омон бўлайлик. 
Бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлайлик, масалан... 
— Масалан, сиздай ёзувчилар бизга қанча тез-тез келиб турса, шунча ўсамиз, кўнглимиз ўсади, — 
дейди Матлаб ва ҳайқириб юборади: — Акамиз учун! Биз улкан ёзувчини эмас, жигардек оғамизниям 
кўриб турибмиз! 
Шунда Собиржон: 
— Шукур ака, сиз бирон нарса ёзинг, — дейди. — Шу сафар ҳақида... 
— Да, ёмон бўлмасди, — деб қўяди Одил ака ҳам. Ва Абдуқаюмни эслаб сўрайдилар: — Қани у?.. 
Ташлаб келдингларми тўйхонага? Биронта куй чертиб берарди... 
— Келади. Бугун тоғда дам оламиз, — дейди Матлаб ва кулади. — Ёвни ҳайдабсизлар. Кўнгил 
тинч... — Кейин узун қўлини узатиб, Одил аканинг кифтидан қучади. 
Бахтиёрнинг ёнида чекиб турган укам: 
— Э, яшанглар, Шукур ака. Уялиб кетяпман мен... — дейди. — Ёзинг энди бир нарса, ўзингизни 
оқданг... Ёзувчи. Ёзувчи мана Одил акадай бўлади. Сўзиям, ҳаракатиям — бир. Китобларидаги 
геройларидай... 
Укам менинг кўнглимдагини айтган эди... 
Орадан ўн йиллар ўтиб, бир муносабат билан ўша воқеани хаёлан кўз олдимга келтириб, ушбу 
ҳикояни битдим. 
Бу ёғи бошқа ҳикоя... 
1982—1994 йиллар 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish