www.ziyouz.com кутубхонаси
192
тутатади. — Ўрислар бу масалада катта ишлар қилишаяпти, — дея фикрини давом эттиради кейин. —
«Литературная»да «Клён — мой клён», деган мақолани ўқиганмисан?
Ўқиган эдим албатта ва ёқтирган ҳам эдим. Аммо:
— Йўқ, ўша сон қўлимга тушмаган бўлса керак, — дейман. Табиий, оғанинг сўзлашини, майли-да,
маза қилишини истайман ва яна нималардир қўшимча этса, уни эшитиб қолишни дилимга тугаман. —
Қизиқми, Одил ака?
— Жуда зўр. Масалан, мана шундай текис ерда ўсиб туради. Қари бир дарахт. Трасса ўшанинг
устидан ўтиши керак... Уни ўртада қолдириб, атрофидан айлантириб ўтказишади йўлни.
— Ў, уккағарлар.
— Тошкентдан чиқишимиз билан тилинг ўзгара бошлади. Тўғри, у ёқдаям билинарди-ю...
— Э, шунчалик ҳам бўлмасинми, Одил ака... Ҳим, лекин баъзан атай гапираман. Эсдан чиқиб
кетмасин учун...
Одил ака кулиб қўйди.
— Буям ёмонмас.
3
Дарвозамиз. Йўлкамиз. Онам келаётир. Оппоқ: кўйлаги ҳам, туси ҳам. Рўмолнинг ҳам оқидан,
каттасидан ёпиниб, учини томоғидан ўтказиб ташлаган. Сезаман: саксондан ошиб кетган эса-да,
томоғидаги ажинларни...
— Мен ўлай, Шукуржон. Овора бўп кепсан-да... Шунчаки, сўксаям овозини эшитиб турай, деб
эдим... Худоям омонатини олмайди, ҳаммани қийнаб қўидим...
— Бекор айтибсиз. «Омонатини олмайди» эмиш, — деб ёлғондакам жеркийди дарвозани ланг очиб
турган кенжамиз — суюкли укам Хайрулла. — Эрталабдан бери «журагим тушди», деб ҳаммани
қўрқитиб юрипти. Уч марта дўхтир кеп кетди... Омонатини топшириб бўпсиз.
Онам ҳам ёлғондакам кулади.
— Укангди биласан-ку?.. Шунинг борига шукр. Урпоқдан бўлган эди. Туғилди-ю, бошмалдоғини
эма кетди. Тавба... Момонг раҳматли синдирибгина қўйди. Ана, икки чиначоғиям қийшиқ питиб
қолган... Ассалом-алайкум, меҳмон,
— Ҳа, олдин меҳмон билан кўришинг, — дакки беради Хайрулла. — Улингиз қочиб кетмайди...
Одил ака, юринг. Тортинг, ака, улуғсиз.
— Хўш кепсиз, меҳмон, қадамларингиздан айланай... «Устозим билан бораяппан» деб эди бу
шогирдингиз... Қўлларидан сўмкани ол, маҳмодоналик қилма, Хайри!
Шунда йўлка адоғида бошига оққина қийиқни чандиб олган, девқомат отам кўринади. Яноқларининг
кенглиги билан Одил акага ўхшаб кетади.
— Ҳў, Шукурбой ҳам кеп қоптилар-ку? Келинг-келинг, ташканлик.
— Бу киши — Одил Ёқубов! Энг катта ёзувчи! Телевизорда кўргансиз! — деб бақириб уқтиради
Хайрулла. — Олдин меҳмон билан кўришинг-е, уккағар.
— Ҳа, эса шундай қиламиз... Хўш кўрдик, мейман... Ҳе, ўзимизга ўхшаб кетар экансиз-ку?
— Ажаб эмас уруғдош чиқиб қолсангиз, — деб яна бақиради Хайрулла.
Кулги кўтарилади. Кўришув. Ўзига хос — ярим қўпол, ярим юмшоқ мулозаматлар.
Ҳазил-ҳузулдан Одил ака ҳам четда қолмайди.
— Шундай яхши онамиз бор экан, отамиз бор экан. Укангни қара... Шаҳарда нима қилиб юрибсан —
ҳайронман. Масалан, мен ўрнингда бўлганимда...
Яна кулги. Мен ич-ичимда завқланаман: у кипшнинг «онамиз, отамиз» деб, буларни-да ўзиники
қилиб гапириши менга мойдай ёқади. Иўқ, титратади ва хаёлимнинг бир қатидан Учқун Назаров шу
даргоҳга қадам қўйганида, онамни менга ўхшаб: «Эна», деб атагани ва бундан кўзимга ёш келаёзгани
эсимга тушади: илло, мен дўстимнинг онасини у каби: «Ая», дейман.
Бу хотирага эргашиб, бошқа икки катта адибнинг бу борадаги муомаласи ёдимга тушади: «Хола»
деб атаганди бирови, «кампир дадил...» деган эди иккинчиси.
«Юринг, марҳамат, тортинг-тортинг» билан ҳовуз бўйидан ўтиб, болохонага кўтариламиз.
Меҳмонхона. Дастурхон. Кўрпачалар, болишлар.
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |