Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
190
ЁЗУВЧИ 
Хотира ҳакоя

Кетяпмиз. Йўл узун, ўнг ёнда — Жипортепа қолиб кетди. Чап қўлда — саёз Измасой. Йўл адоғида 
Қўштут кўринади. Қорайиб, битта бўлиб. 
Одил ака олдинда, шофёрнинг ёнида ўтирипти. Оқи кўпайган сийрак сочи бошига ёпишиб 
қолгандай, толаси қимир этмайди. Мен у кишининг ортида ўтирибман. Ҳаяжонланаман: юртимни 
кўраётганим, унинг азиз манзараларига кўзим тушаётгани ва бундан ҳадсиз қувонаётганим учунгина 
эмас, илк қиссаси «Тенгдошлар»ни ўқибоқ меҳрим тушиб қолган, эҳтимолки, юртимни севишга 
кучлироқ туртки бўлган ва балки қўлга қалам олишга-да ундаган омиллардан бири бўлган асарларини 
севган адибимга ҳам ёқишини, айтганим — ушбу манзаралар ёқишини истаб-тилаб ҳаяжонланаман ва 
оғзим тинмайди: 
— Одил ака, Жипортепа дегани — Ифортепа дегани. Ифор бор-ку, гиёҳ... Уни кўрмаган шоирлар 
гул, деб тасвирлашади. Фақат Ғафур Ғулом «ифорнинг бўйи», деб тўғри айтган. Унинг ҳиди... бошни 
айлантириб юборади... 
— Закускагаям ярайдими? — Одил ака пиқиллаб кулиб қўяди. 
— Ўзи-да, ўзи, — дейди Бахтиёр Ихтиёровга ўхшагани учун Бахтиёр лақабини олган шофёр. — 
Қатиққа булаб урсангиз, жуда кетади-да! 
— Ҳе-ҳе-ҳе. Бизбоп экан-да, — дейди Одил ака ва сой узра қорли тоққа қараб, жиддий тортади: 
айтган гапларига қайтарилажак муқобил муносабат у кишини қизиқтирмайди. Илло, ўша шўхчан 
муносабатлари анчайин дилдорлик учун, бизнинг кўнглимиз учун, гурунгимиз қизиши учун 
айтилганини яхши биламан. Ва мен ҳам бирдан жиддий тортиб у киши кўз тиккан тоққа қарайман: 
нимасини таърифласам экан? 
Гап шундаки, Одил ака — меҳмон: «Юртингни бир кўрайлик-чи, мунча мақташади...» деб бир-икки 
марта айтганларидан кейин, бир тўй баҳона у кишини сафарга чорлагандим ва Одил ака қандайдир 
зарур ишларидан кечиб, менга қўшилган эдилар. Қолаверса, адиб ўзи туғилган Туркистон 
манзараларини беҳад севиб тасвирлаган ва у манзараларни ўзимникидек севиб қабул қилган эдимки, 
шояд менинг юртим кўринишлариям у кишига ёқса, деб ўйлардим: йўқ, истардим ва шунга 
тиришардим. 
Одил ака эса ҳалигидай шўхчан жавоблари билан муносабатини билдириб қўяр ва, табиий, салдан 
кейин унинг нигоҳини ўзга суратлар тортар, шу асно мен ҳам у кишига «эргашардим»: яна таъриф, 
тасвир... 
Одатда ҳар қандай мезбон ҳам ўзининг суйган меҳмонига шундай муомалада бўлса керак. 
Бироқ кўнглимнинг тагида тағин яширин бир ташвиш, айтиш мумкинки, сир бор эди: мен талай 
катта-кичик ёзувчи-шоирлар билан бу юртга келганман... ўша қорли тоғларгача чиққанмиз ва 
айримларидан, хусусан, «улкан»ларидан қаноат ҳосил қилмаган эдим: бири, масалан, адашиб 
қолганингда, ваҳимага тушиб: «Нега адашдинг?» деб туриб олган ва юрагимни қон қилган, бошқаси 
қоракўл қўйларига, аниқроғи, қоракўл териларига кўпроқ қизиққан ва нуқул ўша манзилларни 
«кўриш»га иштиёқи борлигини такрор-такрор айттанки, олиб борганимда, сафардан мақсади томоша 
эмаслиги маълум бўлган; ўзимнинг тенгқур адибларим ҳақида эсламайман: улар — ўзга олам... 
Энди сиримнинг пардасини янада баландроқ кўтарсам, у шудир: Одил ака ўзини қандай тутаркан? 
Нималарга қизиқиб, қандай баҳо бераркан? 
Э, Худо, у киши ҳам менинг юртимни севиб қолсинлар-да! Ўзлариники каби... 
Хуллас калом, дилимдаги яширин ташвиш замирида ана шу ҳадик ҳам ётарди ва мен у кишини 
беихтиёр кузатиш, таъбир жоиз десангиз, хатти-ҳаракатларига баҳо беришгаям маҳкум эдим: ўз 
қаноатларим бўйича баҳони кўзда тутаман... 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish