Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
186
— Э, бу нима гап? — деди энди Ўтбосар барчага тегишли қилиб. — Олдимиздан олиб кетса... У 
каклик ўзи... Тавба! 
— Бизнинг шефни ити деб ўйлади-да, — деди Абулқосим аламини бепарволик билан пардалаб. — 
Шунақа ит... уям. Мундай пакана. Думиям кесилмаган. Ўзи малла. 
— А-а, — деди қария. — Ўша ит деб ўйладими? 
— Ҳа! — кескин деди Абулқосим. Кейин Мансурга дашном берди: — Шеф, атай қилдингизми? Ё
шундай бўлишини билармидингиз? Тавба, бу одам сал ғалати бўп қолди. 
— Менимча, бу одамга ҳеч нарса бўлгани йўқ, — деди мусиқа муаллими. 
— Ҳа-ҳа, йўқ, — деди Мансур тағин гангиб. Кейин муаллимга синиқ-дилкаш жилмайди. — Рост, 
шундай бўлидаи керак эди... Э, йўқ. Мен буни билмас эдим, ака. Аниғи, ўйламаган эдим. Аммо 
Абулқосим рост айтди, Хойин бека итимдан ҳайиқмас эди. Итим ҳам буни бегонасирамас эди. — 
Шунда ҳайрат-ҳаяжон ичра ўтган қиш, бўронли тунда, меҳмонларни жўнатгандан кейин... тонгда 
итининг ёввойи какликларга ҳам бефарқ қараганини эслаб қолди-ю, унинг сабабини энди англагани 
учунми, аллақандай шодланиб кулди. — Шундай, Шотўра ака! 
Шотўра афтидан нимадир дейиш учун: 
— Буни айтиш керак эди-да, — дея тансиқ сигаретдан битта олди. — Эсиз.. — деб пичирлади. 
Пичирлади-ю, дафъатан кўзлари ёғду сочиб, ҳаммага қараб чиқди. — Тушундингларми? — Мансур 
унга боқди. — Ўша туманли кундаги гурунгимиз эсингдами, ука? У бемаъни гап эди. Шунчаки, 
ўзимизнинг қилиғимизни, ваҳшийлигимизни яшириш учун айтган эдим. Лекин, — у ўйланиб қолди, — 
лекин шу гапнинг тилимга келганини қара... Худо ҳаққи, мен ўшанда сидқидилдан овга чиққандим, 
манаву шотирлар билан. Гапим тўғрими, курра? Э, кечирасан... Ўшанда ҳаммамизнинг дардимиз 
ичимизда эди. Тўғрироғи, ўйламас, ўйламаган эдик. Барча ҳаракатларимиз аламдан, аччиқдан... — У 
чолнинг қўлидаги гугуртни тортиб олиб, сигаретни тутатди. — Узр, чалғиб кетдим. Ўтбосар, кечирасан, 
сигаретингдан... 
Ўтбосар унинг сўнгги гапига парво қилмай: 
— Ишонасизларми, — деди овозини қўйиб. — Мен нимагадир хурсанд бўлдим ҳозир... Онт ичишим 
мумкин! Тўғри, какликдан айрилиб қолдик... 
— Уни эсламанг энди, — деди Мансур. —. У қурбон бўлди... Ҳим, уни биз, яъни мен, қурбон 
қилдим. Қафасда сақлаб... 
— Яшанг! — деб юборди шунда Олим муовин. — Менинг кўнглимдаям шу гап энди пишаётган эди. 
— Сўнг Ўтбосарга қаради. — Сиз нима дейсиз, ака? Шу тобда, менимча, Мансур акамдан узр сўрайман, 
ўзларини, айтайлик, тоталитар режимга ўхшатдилар... Гапларидан шундай хулоса чиқади. 
— Ҳа-ҳа! — деди Мансур ҳовлиқиб. — Шундай хулоса чиқади. Лекин мен мунчалик чуқур кетмаган 
эдим. Умуман, мен беихтиёр яшадим, яшаяпман... Кечирасизлар, мен ҳам чалғидим. Ўзларинг 
гапиринглар, Қосим? 
— Ҳе, нима дер эдим! — деди у. — Каклик кетди. Факт шу. Лекин барибир ўлар эди. Дон топиб 
еёлмас-ди-ку? Очдан ҳам ўлиб кетарди. Ҳозирги баъзи иш-билмас, дангасаларга ўхшаб, тўғрироғи... 
— Ўлай агар, сен зўрсан, — деди Мансур. — Менимча, энг тушунарли гап шу. 
Ўтбосар курситошга ўтириб, Абулқосимни имлади. 
— Чўк бу ерга... Ҳой, Хаттабич, бермаснинг овқати пишмас экан. Ҳозир Эшқувват келсин, ўзи 
қилади... Қани, Олимбой жўра, ўтиринг сиз ҳам. Тошни суринг... Ана бу бошқа гап! Шотўра ака, 
нимани ўйлаяпсиз? Ростини айтсам, сал ўзгариб қопсиз. Бир қоп ёнғокдек дали-ғули эдингиз... Рўзғор 
ташвишлари босиб ташладими? 
— Уям бор, — деди муаллим. — Лекин ўйлаб-чўйлаб яшайдиган замон келди-да... Вабше, у ёғини 
сўрасангиз, мен ҳаётдан розиман. Ҳим, биз ўзимиз минг йилдан буён озодликни орзу қилардик. Шу 
йўлда не-не азиз одамларимиз қурбон бўлиб кетишди. Халқ душмани деб, тавба! 
— Раҳмат, — деди директор ўринбосари. 
— Сенга шунақа гап бўлса... Бу гапларим қанчалик рост бўлса, шунчалик тасалли-ку, кур... 
— Давом этинг! — Ўтбосар шишанинг оғзини очаркан, сафархалтанинг ичига қаради-да: — Э, бор 
экан-ку! — дея муштдек қоюзга ўралган нарсани чиқариб очди: яхна эт экан. — Қосим, буни майдала. 
— Учинчидан, — дея ўйланиб қолди мусиқа ўқитув-чиси, — яшаш керак. Иложи борича ҳалол... 
— Жуда тўғри, — деб қўйди Мансур. — Кейин меҳнат қилиш керак. Ишлаган — тишлайди деган гап 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish