Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
187
энди маъқул келади. Илгари ишламаган ҳам... 
Ҳар ким ўз жойига ўтириб, гулхан ҳам гуриллаб — арчанинг хушбўй тутуни тарала бошлаганда, 
Эшқувват ҳансираб, йиқилган бўлса керак — тиззалари ҳам лой бўлиб, энишдан чиқиб келди. Калтакка 
таяниб: 
— Кетди. Ҳалоллаб кетди, — деди. — Кейин бир тулки олдимдан чиқиб қолди. Ўшами деб қувсам, 
оғзида каклик йўқ. Мени чалғитди шекилли. 
— Албатта! — деди Ўтбосар. — Уларгаям жон керак, яшаш учун «урашади. Маккор... Аммо, 
кўрдингми, шеригини қутқариб юбориш учун сени чалғитган. Маълум бўлдики, уларнинг болалари бор. 
Менимча, Хойин бекани опқочгани — урғочиси. Бўрининг ҳам қанчиғи олғир бўлади. Биласизларми, 
қўрага кўпинча қанчиқ бўри олдин киради. 
Эшқувват ҳам бир палахса тошни думалатиб келиб, даврага қўшилгач, Ўтбосар унга-да пиёлани 
узатиб: 
— Бўлмасам, мен бир тост айтай, — деди. — Хўш, биринчидан, хуш келибсизлар... Энди келиб 
турасизлар. Ўйлашимча, шўрлик Қорақошнинг кисмати ҳаммамизни янаям яқин қилди. Шу баҳонада 
анча гаплашиб, бир-биримизни тушуниб олдик... Умуман, ҳамма ерда шу хил гаплар... 
— Шундай, — деб тасдиқлади Шотўра. 
— Биз ҳам гаплашдик. Ҳаммаси табиий... Энди, ўртокдар, гап шундан иборатки, юртимиз мустақил 
бўлибди экан, озод бўлибмиз экан, шунинг қадрига етайлик... Тушунаман аҳволни! Жуда яхши 
биламан. Аммо-лекин менинг гапларим ҳам факт... Нима дедингиз, Олимбой? Раҳмат... Хўш, 
айтганимиздек, энг табиий яшаш йўлига тушган эканмиз, шу йўлга ҳам содиқ бўлайлик, яъни, бунинг ўз 
қонунларига бўйсунайлик. Чунки бунинг қонунлари, мана бу еримиз-да! — У бўш қўли билан 
кўкрагини нуқиб, давом этди: — Бунга қулоқ солсак, бас. 
— Ҳа, балли. Ҳамма нарса ўша ерда, — деди Хаттабич. — Аллоҳ таоло кўнгилда, ҳа. 
— Раҳмат сенга, старик!.. Хўш, ўртокдар, эътироф этиш керакки, бу йўриғда мачитларимиз, дин 
арбоблариям, умуман, яхши иш оборишяпти. 
— Матбуот, радио камчиликларни танқид қиляпти, — деб гап қистирди директор муовини. — 
Адабиёт аҳли эса жим. 
— Кейинги гапингиз тўғрироқ, — деди Ўтбосар. — А, танқидга келсак, бултурги каклик қирғинини 
ким танқид қилди? Танқид қиладиганларнинг ўзлари овга чиқишди-ку? 
— Шундай, — деди Шотўра. 
— Хўш, гапни қисқа қилсам, мундай: келинглар, ҳечқурса ўзимиз, мана шу торгина даврамиз аҳли 
ақл билан, инсоф билан қадам босайлик. Ҳим, сабр-тоқат билан... Нимагаки, бу бой, қадимий ўлкамиз-
мамлакатимиз ва шундай қадимий халқимиз минг-минг йиллардан буён яшаб келаётган экан, ҳамда не-
не оғирликларни енгиб келаётган экан, бу тангчилик кунларниям ортда қолдиради-қолдирамиз: буям — 
ҳаётнинг қонуни. 
— Бу тостми, лексиями? — деди Абулқосим. 
— Қулоқ сол. Бўлажак шефингман, — дея ўйланиб қолди Ўтбосар ва бошини дангал кўтарди. — 
Мансур ака айтганидек, энг тушунарли гап шулки, шу-у озодликка эришдик. Шу сабоқ бизга ҳамиша 
йўлдош бўлсин! 
— Кўп раҳмат, — деди Шотўра. — Аммо тулкилар асосан бизнесчилардан чиқади. Тўғри, кечагача 
ўзимиз ҳам... 
— Мен тушундим. Шу йўлга содиқмиз, чунки бошқа йўл йўқ. 
Мансур ҳам ичди-ю, салдан кейин узр сўраб турди. Таниш бутанинг орқасига ўтиб, қайт қилди. 
Кейин изланиб, жарлик лабидаги ёриқдан юмшаб қолган қор олиб, бетига суртди. Кейин тошга ўтириб 
нос отди. Ҳаво салқин, аммо пешинга оғаётган қуёш нурида Қизилжар тубидаги новватдек қояларнинг 
ранги очилиб жозибали кўринар, улар орқасидаги арчаларнинг яшил ранги алоҳида кўзга ташланар, 
қўлтиқларда узун-узун кесилган қуйруқдек қор йилтирар ва қаердадир каклик сайраб қўярди. 
Йигитнинг оёғи остидаги ўт-ўлан ғоят тиғиз, унда митти-митти чумчуқкўздан тортиб қўнғир 
қўзигуллару оқ-сариқ бойчечаклар ҳам очилиб ётарди. 
— Яхши, — деб шивирлади Мансур ва боз кўнгли негадир бузилди, боз йиғлагиси келди: нега? 
Каклиги учунми? Йўқ, бошқа нималарнингдир таъсири ҳам бор эдики, уларни тушуниб-англаб 
олаётгани ва ўзининг кўнглида мавжуд қандайдир табиий қаноатларига бу мулоҳазали «нарсалар»нинг 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish