www.ziyouz.com кутубхонаси
185
— Нима қилмоқчисан?
— Шу, у ёмон... — чайналди барваста йигит хўмрайиб. — Кеча йўқолиб қолган жўжахўрозниям шу
еган дейман... Мазахўрак бўлиб қолади.
Ўтбосар бош ирғаб, сигарет тутатди.
— Ҳу, арча остида дурбин қопти, опке. — Кейин ўйчан тортиб сўзланди: — Тулки кўпайиб кетипти.
Бари оч. Товушқон ҳам кам. Какликлар пастлаб кетган...
Кейин ҳамманинг диққати макиёнга оғди. У қоровул чолнинг карсони ёнига келган, сихбоп жазларга
бошини гоҳ у ёнга, гоҳ бу ёнга буриб қарар эди.
Шотўра муаллим нондан синдириб, ушоғидан таш-лади. Қаламқош сал тисландию увоқни чўқиди.
Тум-шуғига олиб, четга отди.
— Бунга нима берардинг, Мансур? — сўради муаллим. — Нонни писанд қилмаяпти.
Мансур бир муддатдан кейин:
— Нўхат, — деди. — Қайнатиб, эзиб... Тухумнинг сариғини ушатиб... — дея хўрсиниб юборди. —
Энди тошни ейсан, — деди қушга. Тағин дўқ қилди: — Е! Топиб е энди... Ўртоқлар, бу нимани ейди
энди?
— Айтганингиздек, тошни ейди, — деди папироснинг тамакисини эзиб кафтига тўкаётган
Абулқосим. — Емаса, анави саривойга ем бўлади.
— Эшитдингми? Очдан ўласан, — зуғум қилди Мансур какликка. Ва ҳиринглаб кулди. — Энди
сенга иссиқ уй қани? Ҳўў... Бошпананг ҳам йўқ. — Кейин жиннинамо ишшайиб, тепасидагиларга қараб
олди. — Ҳақиқатан ҳам, турмадан чиққан маҳбусга ўхшай-ди, а? Озод бўлган. Энди нонини топиб
ейиши керак... — Яна қушга бокди. — Топиб еяласанми?
— Бу, қўйиб юборишдан бурун сал ўргатиш керак эди, — деб мулоҳаза билдирди муаллим. — Озод
яшаш-га... — Сўнг хаёлланиб синиқ жилмайди. — Ахир, ўзимиздан қиёс-да: мана, озодликка эришдик...
— Мен тушундим фикрингизни, — деди Ўтбосар бирдан. — Сиз жудаям яхпш айтяпсиз, ака... —
Унга тан берганини бош ирғаши билан ҳам тасдикдади. Сўнг хўрсиниб юборди. — Лекин бизлар
одамлармиз. Ҳар ҳолда, ақлимиз бор... Бундаям ақл бор-у, аммо одам-зот яшовчан...
— Да, — деди шунда директор ўринбосари. — Шунинг учун ҳам одамзот ақлли, тадбирлики, уни
қушлар, ҳайвонлар эмас, у ҳайвонот-у парранда зотини қўлга ўргата олади. Ҳим, ўз измига солади.
Цирк ареналарига чиқаради.
— Ў, ҳаммаларинг файласуп экансизлар, — деди Абулқосим. — Тўғри гапираяпсизлар-е, худо
урсин... Нима дединг, Эшқувват?
— Акалар билишади-да, — деди у ва пайтдан фойдаланиб дурбинни шефига берди.
Мансур беихтиёр ҳалиги тулки кўринган наъматак тагига қаради-ю, олапар итини эслади: «Ўшанча
бор экан, уям кичик, — дея дилидан кечирди. Кейин бирдан ҳайрон бўлди: — Ахир, тулки жонивор ҳам
табиатга мослашиши керак-ку? Мана, баҳор бўлди... Нега унинг териси жилла ўзгармайди?»
Сўнгра Қизилжарнинг тулкиси шундай бўлиши ёдига тушиб: «Ҳа, бу ўтроқ-а», дегач,
қурдошларнинг жимиб қолганини сезди, ҳайратланиб бурилганди, ўзининг ҳам кўзи — улар ҳаяжон-ла
қараб қолишган томонга, яъни, ҳали Қорақош яшириб қўйилган бутага тушди-ю, бояги беор тулки энди
ўша бута биқинидан мўралаб турганини кўрди.
Энди ўрнидан сапчиб кетмади. Балки унга қизиқиш ила тикиларкан, Қоровулнинг ёнида чуқ-чуқлаб
юрган каклик бирданига йўрғалаб қолди. Тулкига қараб.
— Ҳой, кишт! Қайт! — деб бақирди Ўтбосар ва Эшқувватга: — Жонинг борми? — дея уни қўзғатиб,
Мансурга юзланган чоғида тулки бир сакради-ю, Қаламқошнинг нақ бўйнидан тишлаб олди. Аммо
Қаламқош шундай ваҳима билан чинқириб-қиғиллаб юбордики, тулки уни қўйвордими ё ўзи қутилиб
чиқдими, қарсиллатиб қанот қоққанча тепага кўтарилди. Кейин негадир бир ёнига майишиб кетди-ю,
шу бўйи Қизилжар томонга пастлаб кетди.
Очкўз тулки эса шунча одамнинг олдидан ўтиб, унинг орқасидан тушди.
— Тамом, — деб пичирлади Мансур. Кейин титраб-қақшаб ва маъносиз илжайиб Ўтбосарга қаради.
— Обош бўлди, фермер бобо. Гўшт бўлди ҳисоб. Армонда қолдингиз... — Фермер бобо донг қотиб
турарди. Мансур каловланиб унинг ёнидан ўтди-да, жарлик томонга икки-уч қадам босди. Кейин юраги
оғриб кетгандай кўксига қўл қўйиб, тўхтади. Кейин бошини кўтармай изига қайтди.
Сўнгра анграйиб турган чолнинг ёнидаги тошкурсига ўтирди.
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |