Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
181
— Сиз ҳам бўлгансиз. 
— Ўртоқлар, биродарлар! — деб қолди Мансур ҳовлиқиб. — Гапимиз нима тўғрида эди? Қушлар 
раҳмшафқатни биладими-йўқми? Шу ҳақда эди-я? 
— Билмайди, — деди Ўтбосар. — Улар табиий ҳаракат қиладилар, холос. Бу ҳаракатда яшаш учун 
кураш ҳам бор, бошқа нарсалар ҳам... 
— Йўқ, билади, — деб таъкидлади Мансур. — Мен сафарда юрганимда бир қирғий боласини 
боққанмиз. Ўша кунлар она қирғий ўша жойнинг устида кўп айланарди... Бу нимани кўрсатади, фермер 
жаноблари? — Кейин яйраб кулди. — Ўша қирғий товуш чиқарса, қайси товуқ жўжаларини қаноти 
остига олмайди? Ҳозиргина Шотўра акаям айтдилар-ку, тухум ичида туриб ҳам кўп нарсани сезаркан 
жўжалар... 
— Сиз улоқиб кетдингиз, — деди Ўтбосар. — Ота-она ўртасидаги муносабат — бошқа масала. Буям 
ўша— табиий яшаш, яшаш учун кураш, хўш, зурёд қолдириш қонунига амал қилади... — Кейин бирдан 
ғижиниб сўради: — Агар какликлар раҳм-шафқатни, дейлик, онгли равишда билсалар, нега бу Хойин 
бекангиз шафқатсизлик қилади? Хўш, шерикларини пичоққа тутиб бериб? 
— Мен ана шуни айтмоқчи эдим, — деди Мансур шодланиб. — Тўғрироғи, шуни тушунган эдим... 
Мана, қаранглар-да, мана шу каклик қафасда зерикади. Уйда, айниқса... Хўш, далага чиқарганингиздан 
кейин тўлиб-тошиб сайраб кетади. Нима учун? Биринчидан, тўлиқиб кетгани учун сайрайди. Балки шу 
аснода додлар, балки қувонар. Ишқилиб... 
— Хўш? Мақсадни айтинг, сайраши кераклиги-учун сайрайдими? 
— Балли! Отангизга раҳмат... Энди денг, азизларим, — Мансур ниҳоят қафасни ўтга қўйди. — Биз, 
ўзимиз, яъни инсонлар бу жониворнинг ана шу жиҳатини билиб олиб, ўз мақсадимиз йўлида 
фойдаланамиз-да. 
— Ҳим, ўсибсиз, ака, — деб қўйди Ўтбосар. Ва кулди. — Ундай бўлса, бу шўрликка нима учун 
Хойин бека деб от қўйдингиз? 
Бошқалар қатори Мансур ҳам кулиб юборди. Сўнгра: 
— Хом сут эмган бандамиз-да, — деди қийшайиб. — Ўз қаричимиз билан ўлчаймиз... Тулкиниям 
айёр деймиз. Ҳолбуки, уям, сиз айтгандай, яшаш учун курашади. 
— Тушунарли! — Ўтбосар ўнг қўлини кескин кўтарди. — Сиз буни обориб қўйинг жойига. Айтинг, 
тузоққа тушган дамларини эслаб, бир фарёд қилсин. Бизлар... — У қурдошларга қараб, курситошлар 
томонга сурпга ўралган карсонни кўтариб бораётган қоровул чолга эътибор қилди. — Тирикчиликми у? 
Гўшт маринават қилинганми? Қилинган бўлмаса, бизда тайёри бор, — дея маккорона кулди. — Фақат 
соққасини тўлайсизлар. 
— Товуқ семирса, кети тораяр эмиш, — деди муаллим. — Обрўйингиз кетади. Худога шукр, кўрган 
одамларнинг фарзандисиз... Бу гаплардан кўра, бизни, масалан, яхшилаб сийланг, меҳмон қилинг. Биз 
сизга дуо берайлик. Бойлик олма, дуо ол дейдилар... Ана шундан кейин ишингиз янаям ривож топиб 
кетади... 
Энг 
муҳими, 
эшитиб 
олинг: 
ҳақиқий 
ишбилармон, 
хўўш, миллий бизнесмен, эл-халқиниям манфаатини кўзлайдиган савдогар чиқипти, деб машҳур 
бўласиз! 
Ўтбосар мийиғида жилмайди. 
— Мен тушунаман. Ҳазиллашдим. — Кейин Мансурга бақириб юборди: — Обориб қўйинг энди бу 
айғоқчини! Эшитайлик мундай... — Сўнг буғланибми, сийрак туман босибми мудраб турган тоғларга 
қаради ва бирдан синиқиб: — Каклик бўлмаса бир пул экан бу табиат! — деди. 
— Каклик камайиб қолган бўлса, уни кўпайтиришга тўғри келади, — деб ниҳоят гапга аралашди 
директор ўринбосари. — Кўп мамлакатларда шундай қилишяпти: масалан, туяқуш-у тустовуқларниям 
кўпайтиришяпти-ку!. 
Мансур ўйчан тортиб, қафасни кўтарди ва бутага йўналаркан, Қорақош тақир тахта устида гир 
айланиб, қисқа-қисқа сайрай бошлади. Мансур жадаллади. 
— Бошланди-и! 
У пакар арча остига — кўрпа бўлиб тўкилган нинабарглар устига қафасини қўйиб, атрофини шох-
шабба билан ўрай бошлаши замоноқ Қорақош мурвати буралган микрофондек чунонам какиллай 
кетдики, Мансур шошиб қолди: гўё гала-гала какликлар учиб келиб, ўзига уриладигандек. 
Кейин бута тагидан пасайиб чиқиб, анавиларнинг қошига йўналди. Улар ҳам ўтирган жойларидан бу 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish