Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
178
Мовий осмон ҳам артилгандек тиниқ, қуёш нури ёқимли, рўпарадан тоғларнинг телба шабадаси 
эсар, саёҳатталаблар иссиқ кийиниб олган бўлишларига қарамай — бурун учлари қизарган, айримининг 
кўзидан ёш оққан ҳолда, кабина томига тақалиб кўтарилган ёточ тўсикдан тутиб боришаркан, 
кайфиятларида ҳам бир умумийлик бор эди. 
Мансур тўнг-хўмрайиб олган, атрофларга манглайи остидан синовчан-ўқрайиб қарар, қулоғи эса 
динг — каклик сайрашини шабаданинг ғув-ғувидан ҳам илғамоққа шай эди: ахир, у неча кунлардан 
буён уйи атрофидан у — тоғлар кўркининг сасини эшитмади, энг аламлиси — телефон кабелларини 
текшириш вақтларида ҳам каклик сайрашини икки-уч марта эшитди, холос. 
Бир замонлар башанг кийинганидан нишона — гули тўкилиб-тақирланиб қолган қоракўл ёқали 
пальтосига ўраниб олган Шотўра муаллим ғоят жиддий тортиб, сумрайганча йироқларга боқар, гоҳо 
ғудраниб сўкиниб қўяр — илло, унинг ҳам қулоқлари каклик қўшиғига маҳтал эди. 
Техникум директорининг муовини эса, лаблари кўкарганча қаққайиб бораркан, икки гапнинг 
бирида: «Шилакбаум кўринмаяпти-ку?» деб қўярди. 
Кузов бурчагида яна бир ҳамроҳ бор, у қафасдаги Қаламқош ёхуд Хойин бека эдики, устига кўрпача 
ташлаб қўйилгани учун саси чиқмас, фақат бошпанаси ила нари-берига сурилиб-сурилиб кетарди. 
Ичаксойга тушиб-чиқиб, ердан қайнаб чиққанча қотиб ва торс-торс ёрилиб қолгандек узунгина 
тизма остидан бир оз юрганларидан сўнг йўлни бемалол тўсиб — кўндаланг турган олаёточга дуч келиб 
тўхтадилар. Йўлнинг чап тарафи — тик эниш бўлиб, пастда бўтана сув оқар, фақат олға жилиш учун 
таёқ кўтарилиши лозим эдики, унинг айри қозиққа тушиб турган учида шапалоқдек қулф осилиб турар, 
қулф очилмаса, орқага қайтишга мажбур эдилар: ёғочни синдириб, бировнинг мулкига кириб 
бўладими? 
Ғашланиб, тўнғиллашиб, «Ким бор-оо!» дейишиб, Абдулқосим эса босиб-босиб сигнал берганча 
атрофга қараниб туришаркан, шундоқ қаршидаги бурилишдан тар-тарлаб паға-паға тутун отганча 
кичкина трактор чиқди. Ва кела-кела четланиб тўхтади-да, кабинадан бозорнинг паттачиси — барваста, 
кўзига қарасанг ваҳима босадиган Эшқувват тушди. 
О, эгнида банорас чопон-у ичида — монтана ёзувли ялтироқ кўйлак-иштон, оёғида қўнжи узун 
резина этик, шаҳардан энди чиқиб келган тижоратчига ўхшар ва кўз ўрганмаганиданми, тоғ манзарасига 
ёпишмас эди. 
— Салом бердик, акалар! — деди у. 
— Э, ўзимизнинг Эшқувват экансан-ку! — деди Шотўра муаллим. — Қуллуғ бўлсин. 
— Нимаси, ака? — Йигит ола таёқнинг тизмага тегиб турган жойидан ўтиб келди. 
— Ҳе, шилагбаум ўрнатибсиз? — Муаллим бирдан энгашиб у билан кўришди. 
— Шундай қилмасак, ҳамма ёқ оёқости бўлиб кетади, ака, — дея Эшқувват Олимбой билан ҳам 
кўришди. Кейин Мансурга қўл учини бериб: — Ўзлари-ку, бой бобо? — деди. 
— Бой деб сизларни айтса бўлади, — деди Мансур уялиб-ғижиниб. — Шу-унча ерни опсизлар. 
Қойил... Ўтбосар қани? 
— Шеф у ёқда. — Эшқувват келган йўлининг давоми бурилиб-ўралиб кетган арчазор ичида оқариб 
турган уйча билан чодирни кўрсатди. — Қурилиш бўляпти... У киши сизларни таниб ҳам бўлди. 
Дурбини бор. Ҳа, йўл бўлсин, акалар? — Эшқувват шундай деб, кузов лабидан ушлаганча ғилдиракка 
оёқ қўйиб кўтарилди. Буларнинг оёқостиларига қараб: — У нима? Каклик-ов, — деди. — Олимбой ака, 
хизмат бўлмаса, шу кўрпачани кўтаринг. 
— Каклик у, — деди Мансур. — Лекин овга келмадик, ука. 
— Барибир, ака. Шефдан рухсат бўлмаса, ўтказмайман. — Эшқувват ерга тушди. 
— Бўлмаса, чақир шефингни! — дўқ қилди мусиқа муаллими. — Томоша қилиш ҳам мумкин эмасми 
тоғларимизни? Ҳў, Абулқосим, сигнал бер! 
Кабинада миқ этмай ўтирган ҳайдовчи бошини чиқарди. 
— Ҳў, полвон, ўтайлик. Шепингни олдига борамиз... Меҳмонмиз, ахир! 
— Қосим ака, мен айтилган ишни қиламан, — деди Эшқувват ва истар-истамас унга қўл узатди. — 
Яхшимисиз? — Шофёр ҳам унга қўл учини берди. — Эса, кутиб турасизлар. Мен бориб келаман... Э, 
ана! Ўзлари эняпти. Ҳув, матасеклда... Кечирасизлар, айниқса милтиқли, какликли одамни ўтказмаймиз. 
Мана буни кўринглар! — У олатаёқда осилиб турган қандайдир пачоқ ускунани кўрсатди. — Шу — 
микрафон. Тубан қишлоқдан бир болакай лентага какликнинг сайрашини ёзиб опкелиб, бута тагига 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish