2
— Шуми Бойсунтоғ?
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
191
— Шу! Бойсунтовнинг тизмаларидан бири, — деб гапга тушиб кетдим. — Чўнтоғми, Чўштоғми —
билмайман. Чўнтов дейишади... Сезаяпсизми, Одил ака, тилимизда «жўқчилик» номлари кўпроқ қолган.
Лекин, ўзаро гапдаям бемалол учрайверади... Ҳали уйга борайлик, бизнинг отани кўгасиз. Натуральний
қўнғирот шевасида гапиради. Қизиқ, сизлар ҳам Шайбонилар тарафидан-у, тилларинг тоза, а?
Адабийчага яқин?
— Ҳа, шундай, — деб паришон жавоб беради Одил ака. — А, бу тоғларда ёввойи ҳайвонлар кўпми?
— Бор, — деб қўяди Бахтиёр.
— Жуда кўп! — деб тошиб, давом эттираман мен. — Айиқ, қор қоплони, бўри, тулки, шақол.. Бор!
— Кейин дамим ичимга туша бошлайди. — Лекин камайиб қолган, Одил ака... Отишади ҳалиям.
Браканьер кўп...
— Э, геологлар қуритди, — деб гап қўшади Бах-тиёр.
— Ҳа, — деб илиб кетаман. — Тоғда маъдан кўп-да! Хазина-да бу тоғлар! Ана, кўмир кони...
— Геологлар верталётдан отишар-да?
— А-а, билар экансиз, — деб давом этаман. — Шундай... Аммо кейинги вақтда бошқалар ҳам
қуритаяпти...
— Ноинсофлар, — деб тўнғиллайди Одил ака. Ва мен у кишининг юзига қарамоқчи бўламан:
ифодаси ҳам сўзига мосмикан? Ёки йўлига айтиб қўйдими?
— Табиатни муҳофаза этадиган идоралар бордир? — Одил ака сўрайди.
— Бо-ор, — деб қўяди Бахтиёр.
— Лекин, тайинлик иш қилмайди, — деб изоҳ бераман мен. Кейин куйиниб, тушунтирган бўламан:
— Уларга ким бас келолади, Одил ака? Военниларни айтаяпман... Геологлар ҳам шундай: верталётдан
отади-отади...
— Нима?
Одил ака хаёлдан арийди чоғи, кейин:
— Э, шунчаки... — деб пичирлайди-да, яна бирдан кулимсираб шофёрга, сўнг менга қарайди. —
Бизга қолгандир? Овга опчиқасанми мени?
— О, албатта, — дейман бояги куйинишларимга зид ўлароқ. — Милтиқ бор... — Сўнг йўлига
Бахтиёрдан сўрайман: — Ҳозир нималарни отса бўларкан?
У менга қия қарайди-да:
— Сиз биласиз-да, — дейди.
— Ҳа, сен билишинг керак, — таъкидлайди Одил ака. — Сен овчисан. Матёқиб айтувди.
Хотинкўприк-да ондатра овлагани чиққан экансизлар...
— Ҳе, кўп йиллар бурун... — дейман ва чалғимаслигимизни истайман. — Бу ерда ҳозирги вақтда,
Одил ака, хўш... тўғрисини айттанда, ов қилиш мумкин эмас: какликлар бола очган, қуёнлар ҳам
туғаяпти. Бизда уни — товушқон, дейишади. Олтойлар товшон дейишаркан...
У киши ўйчан бош ирғади.
— Яхши, қолган бўлса, яхши, — дейди. Ва бирдан қизишиб кетади. — Қолиши керак-да, чўрт
побери! Масалан, келгуси авлодлар ҳам кўриши керак-ку? Биз энди ўткинчи...
Мен у кишига тикилиб қоламан: асабланиб кетдилар — рост. Бироқ, айтган гаплари — ҳамманинг
ҳам оғзидан чиқадиган, модний гаплар.
Шунга қарамай, у кишининг ҳаяжони беихтиёр менгагина эмас, Бахтиёрга ҳам юқади ва биз иккимиз
биримиз қўйиб, биримиз олиб, ўғри овчилардан ҳикоя айтган бўламиз, уларни сўкамиз ва ҳатто
«верталётни отиш» кераклиги ҳақидаги жасоратгача борамиз. Кейин маълум бўладики, Одил ака
Қўштутга қизиқиб қараётган экан. Уларнинг атрофида сув йўқлиги-ю қандай ўсиб тургани ҳақида
сўрайди ва ўзи жавоб берган бўлади:
— Ё бирон киши сув қуйиб кетадими?
Мен томоқ қириб қоламан: бу энди — романтика. Ким, қайси азамат яланг дашт ўртасидаги қари
тутларни суғориб кетади? Жони қаттиқ экан, ер остидан нам олади-да... Бироқ Бахтиёрга кўзгу орқали
кўз қисиб:
— Балки суғоришар, — дейман.
— Ундай бўлса, яхши, — дейди Одил ака. Ва: — Чекамиз-да энди... — дея ёнидаги «Ту»дан бирини
олиб, лабига қистиради. Бахтиёр шошиб ёнини кавлайди. Одил ака: — Ничево, гугурт бор, — деб
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |