www.ziyouz.com кутубхонаси
121
— Айтинг, — деб қистадим.
— Энанг мени ёмон кўрадилар. Қулоғим чингиллаб кетди.
— Ёлғон, — дедим.
— Рост.
— А, нимага? Хўп, ёмон кўрадиям дейлик...
— Бултур, бултур, — деб минғиллади у. — Кечқурун келдилар. Вакил бўлиб. Отам хурсанд бўп
кетдилар. Кейин энанг ўтовда ётдилар. Мен отам билан ташқарида ётдик. Бир маҳал уйғонсам, отам
йўқ. Хўп ўтирдим. Кейин қўркдимми: «Ота-а!» деб чақирдим. Отам ўтовдан чиқиб келдилар...
Мени ўшанда — «ёш бола» бу, ҳеч нарсани тушунмаган деманг. Мен тушунган эдим...
Ўзимни қандайдир айбдор сезиб, миқ этмай қолдим. Қирғоқ устига чиққандан сўнг:
— Кейин нима бўлди? — дедим.
— Кейин энанг менга ёмон қарайдиган бўлдилар... Кейин келишларида отам мени кайвони холанинг
уйига жўнатадиган бўлдилар. Биламан, энанг айтган...
— Ҳа, — деб юбордим-да: — Жўра ака, мени кечирасиз, — деб ялиндим.
— Нимага-нимага?
— Онам чиндан ҳам сизни...
У аста бош ирғади. Сўнг тағин елкамга қўл солди. Мен унинг бу ҳаракатидан қандайдир меҳр,
оғанинг инисига бўлган меҳрини ҳис этдим. Сўнгра...
...ўзим ҳам унинг белидан бир қўлим билан қучиб олдим.
Дарё жиягидан, яъни қиртоқ лабидан ипга тизилгандек кетарканмиз, беихтиёр кўнглим бузилар,
аммо ич-ичимда шод эдим.
Хуллас, буғдойзор ёқасидаги ташландиқ капада кунни кеч қилдик.
Жўра менга палахмон ясаб берди. Палахмон!.. Килдан эшилар экан. Капада кигиз парчалари кўп эди,
ўшалардан қилини ситиб олди. Оқбой бўлса, қаёққадир чопиб кетиб, икки чангал жун топиб келди:
ўтлаб юрган эчкилардан юлиб-юлиб олибди. Кейин уларни қўшиб, узун-узун пилта эшдик. Сўнгра
қизларнинг майда сочига ўхшатиб ўришди. Икки қулочлар бўлди. Кейин бир учини ҳалқа қилиб, бир
учини думга ўхшатиб, ҳатто тараб-тараб қўйишди. Ана ундан кейин бу ғалати чилвирнинг қоқ ўртасида
ёнғоқдек тош сиғадиган чуқурча тўқишди.
Шу!
Кейин денг, ўша чуқурчага тошни жойлар экан-сиз-да, чилвир учларини жуфт қилиб ушлаб, тепада
уч-тўрт марта айлантирар экансиз. Чилвир қўлингиздан чиқиб кетай-кетай деганда, ҳалиги думли учини
қўйворар экансиз!
Шу! Қарабсизки, ҳалиги тош зинғиллаб учиб кетаяпти! Албатта мўлжалга олишниям билиш керак...
Туманда «рогатка» қилардик... Палахмоннинг номини билардим, холос.
Ғаллани қўридик-да-е!
Кечқурун болалар ажралиб-ажралиб кетишди: эртага фалон вақтда «дайро бўйида» учрашилади!
Жўра иккимиз ўрикзорга кирганда, у ийманиб менга тикилди:
— Ука, ке бир иш қиламиз... — деди.
— Хўп бўлади, ака.
— Энангни олдида... бир-биримиз билан гаплашмаймиз. Аразлашгандай бўп юрамиз.
— Нимага?
У менга шундай синиқ, таъна билан бокдики, гап маъносига дарҳол фаҳмим етди.
— Ҳў, онам далага кетгандан кейин...
— Ака-укамиз, — деди у. — Эртага дайронинг юқори томонига обораман сени. У ердаям бир-иккита
ийрим жойлар бор... Молтишни ўргатаман.
Мен унинг белидан қучиб олдим.
Ай, болалик-а!
Кечаси онам — иккимиз ўтовда ётдик. Жўра билан Раис бобо ташқарида — ўтов биқинидаги сомон
сувоқ Қилинган супада. Менинг анча пайтгача уйқум келмади: назаримда, онамми — ташқарига чиқиб
кетадиган ёхуд Раис бобоми— кириб келадигандек эди... балки мен ухлаб қолганимдан кейин улар
учрашгандир...
Қизиқ, кейинчалик мен ўша дамларни — колхоз раисининг ўтов сиртида, Шўро раисасининг ичкари-
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |