Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
118
Мен, ҳарқалай, тик шимдаман, шоҳмотнусха кўйлагимнинг енглари калта, оёғимда кети. Соч ўсган: 
тўғрироғи, соч қўйганман. 
Кўприкка етган жойда қуйига эниб кетган эшак йўли бор экан. Анчагина кенг. Афтидан, кўприк 
қурилмасдан бурун одамлар ана шу йўлдан тушиб чиқишган. 
Биз тубанга энишимиз билан дарёнинг у қирғоғи-ю бу қирғоғидаги ўғил ҳамда қиз болалар тикка-
тикка бўлишиб, бизни гўё қарши олишди. 
Юлғунларни оралаб ўтарканмиз, атрофга қизиққаним учунми ҳар бир нарсага диққат билан назар 
солардим. Юлғунларнинг танасига ҳар хил хас-чўплар, илдизлар тақалиб қолган. Айримларининг 
шохларида қуш уялари бор, аммо бари бўм-бўш эди. 
Тепамиздан чий-чийлаб жарқалдирғочлар учиб ўтади, баъзиси юзимизга тегай-тегай деб кетарди. 
Бу ер, яъни жарликнинг туби ҳам ҳайҳотдек макон экан! Сув ҳам катта ва тинимсиз шовуллар, худди 
кучли бир шамол эсмоқда-ю, кўзга кўринмас чинорлар силкинмоқда эди! 
Айтганимдек, болаларнинг кўпчилиги ярим яланғоч, яъники иштонда, қизлар эса лозим-кўйлакда-ю, 
аммо кийимлари баданларига ёпишиб қолган ва у-бу ерларига қум юққан, пахтабанд қилиб ўрилган 
сочлари ҳам ҳўл, юзлари қорайган, шу билан бирга кулиб туришар эди. 
— Қалайсизлар? — деб бақирди Оқбой. — Қуртни чумчуқ жеб кетаяпти! Ғалланиям шўри қуриди! 
Сизлар нима қип журибсизлар-а, бекорчилар? 
Қотма, мурти сабза урган бир бола: 
— Ўзинг-чи, ўзинг? — деди. 
— Мен... — Оқбой Жўрага, кейин қирғоққа имо қилиб қўйди-да, паст тушмади. — Журиппизда, мана 
Шўро опанинг улини қидиртиб! 
Ҳамма менга тикилди. Мен улар билан қўл бериб сўрашиш-танишишга чоғландим. Бироқ бири ҳам 
ўрнидан жилмади: болалар уст-бошимга қизиқиб боқишар, қизлар ўзаро шивирлашар эди. 
— Эшитдингларми, Улканга янги Шўро келди! Жўраларнинг ўтовига қўнди. Жийрон оти бор. Ули 
мана... Оти Содиқ! Ҳозир сизларга молтишни кўрсатиб қўяди! 
«Молтиш» сўзининг — сувда сузиш эканини туман марказидаёқ Раис бободан сўраб-билиб олган 
эдим. 
Аммо сузиш бобида... Менимча, туман марказида яшайдиган-ўқийдиган тенгқурларимнинг энг катта 
нуқсони — сузишни яхши билмасликлари эди. Тўғри, икки ҳовлининг бирида ҳовуз бор. Унга сув 
қуйилганда, барг-хазонларни чиқариш учун болалар ҳовузга тушишади. 
Шу тариқа мен ҳам беш-ўн қадам сузишни ўрганиб олган эдим. 
Аммо бундай вағиллаган дарёда чўмилиш... Уялганим ҳам шу — дарёга қарадим. 
Шошқин, оппоқ-серкўпик сув тошдан тошга сакраб оқар, баъзи жойларда оқаётгани билинмас, эллик 
қадамлар этакда — дарё қирғоқ камаридан айланиб ўтардики, у томонда сув умуман тўхтаб қолганга 
ўхшар эди: рангиям кўм-кўк. 
— Молтишни биласанми? — деб сўради Жўра. 
— Сал-пал. 
— Шундай кўрингани билан опкетади, — деди у сувга термулиб. — Оёғингдан чалади... Лекин мана 
булар ўрганган. Марказда дайро йўғ-а? 
— Йўқ. Районни четлаб ўтади. 
— Отам айтиб эдилар... 
— Қани, бир-бир ташлаб олайлик. Кейин кетамиз ғалланинг бошига! — деб қолди шунда ҳалиги — 
мурти сабза урган, қотма йигитча. — Жўра ака, чечининг-е! Кун исиб кетди!.. Ҳў, Шўронинг ули, сен 
ҳам чўмил! 
Шу гапдан кейин қизлар бурилиб, оқимга қарши томонга йўл олишди. Болалар бўлса чопа-чопа 
сувга Ўзларини отиб ва умбалоқ ошиб, кўкариб турган томонга суза бошлашди. Қарасам, Жўра ҳам 
кўйлагини ечяпти. 
Мен ҳам шимим билан кўилак-майкамни ечиб, устига қўйдим. 
Биз сув бўйига етганда, қизалоқлар — кўйлак-лозимларида қийқиришиб-кулишиб ва умбалоқ 
отишиб, олдимиздан ўтиб кетишди-да, кўкариб турган жойга яқинлашавериб, юлғунлардан ушлаб-
ушлаб қолишди. 
Жўрадан кейин Оқбой ҳам қулоғига бир нимани тиқиб сувга кирди. Сув белидан ошганда, ўзини 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish