Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
124
Аммо жарқалдирғочнинг боласини кўриш... Яқиндан кўриш унга тикилиш менга шунчалик қизиқ ту-
юлдики, ўша инга чиқиб бориш йўлини қидира бошладим. 
Қидира бошладим-у, топдим! Ҳа... Шундоқ ёнимдан қатга ўрмаласам, бемалол чиқиб борар эканман. 
«Қат» дегани — тоғ бағриларида бўладиган кўндаланг кесим дейиш мумкин: ўша кесимнинг 
тепасидан тошлар уваланиб тўкилади. Кейин ундай жойлардан мундайроқ киши энгашиб юриши ҳам 
мумкин: айтишларича, овчилар юрармиш... 
... Ахир, ушбу дарё оқиб тушаётган тоғ туманимизнинг шимолида-да! 
Ҳа, тоққаям кўп чиққанман. 
Шошманг-шошманг, «кўрпанинг қатига қўйдим» деган гапни эшитганмисиз? 
Кўз олдингизга келган бўлса, бас. 
Шундай қилиб, қатга чиқишга қарор қилган пайтимда, Жамол Оқбойга бақирди: 
— Баковул! Тошни от! 
Оқбой ирғиб туриб: 
— Кўзни юминглар! — деб ҳайқирди. — Бир, икки, уч! 
Болалар «гуп-гуп» этиб, сувга сакрашди. Гирдобга яқинлашганда шўнғиб-шўнғиб кетишди. 
Мен анграйиб турарканман: «Жамол топиб чиқмасин-да!» дер эдим. Негадир... 
Қарангки, Жамол ҳам.. оқтошни топиб чиқолмади! Жўра ҳам, Оқбой тошни қаерга ташлаганини 
биларди, албатта. Шунинг учун уям ўзини сувга отиб, икки марта шўнғиб чиқди. Қўли бўш... Болалар 
ҳансирашиб, яна жой-жойларига ўтиришди ва тошнинг нима бўлганини ўзларича тахминлай бошлашди. 
Қизлар бўлса энди буларга ачингандек ўтиришар ва одатдагича шивирлашар эди. 
— Э, топмасам, шу ердан кетмайман! Кетсам, шу ернинг сувини ичмайман! — деб юборди Жамол 
ва тағин ўзини сувга отди. Ғойиб бўлиб кетди. Ундан кейин бошқалар ҳам боз сувга сакрашди: гув-гув-
в... 
Қизлар ийрим сатҳига диққат билан тикилишаркан, менинг хаёлим тағин қалдирғоч инига оғди: энди 
катта қалдирғоч йўқ, уячадан сарғиш тумшуқларгина кўринарди. 
Қатга ўрмалай кетдим. Юмшоқ ундек тупроқ тўкилган. Митти қушчаларнинг панжа излари бор
холос. Қатнинг айрим жойлари жуда тор — яъни, шифти паст бўлиб, у ерлардан бошимни хам қилиб 
ўтардим. 
Айрим жойлари кенг, шифт ҳам баланд: бемалол чордана қуриб ўтирсанг бўлади. 
Ниҳоят, етдим. Мана қаршимда: томчи-томчи лойдан ясалган ҳовучдек ин. Негадир чипор. Митти-
митти сомон қипиқлари ҳам қўшиб юборилган. 
Тавба, иморатни сувашга, хусусан, том сувоққа ишлатиладиган лойга сомон қўшишларини 
билардим: сувоқ мустаҳкам бўлади... Наҳот бу нарсани қалдирғоч ҳам билса? 
Дарвоқе бу шўрлик қуш лойни ҳам.. тумшуғида келтирган-а? 
Болалари учта экан. Уччаласи ҳам мени оналари деб ўйлашдими, чий-чийлаб оғизларини каппа-
каппа очишди. Вой, оғизлари шунақаям каттаки, бири иккинчисининг оғзига бошини тиқса, бемалол 
сиғади. Лекин кўзлари юмуқ. Ҳақиқаттан ҳам малла. 
...Мен ҳали уяга қўлимни узатмаган ҳам эдим! Бирдан теварагим чий-чий овозларга тўлиб қолди ва 
бир жуфт қалдирғоч зинғиллаб айланаётганини кўрдим. Кўрдим-у, улар нақ кўзларимни чўқиб 
оладигандек човут солишди! 
Мен бошимни эгиб қолдим. Улар нақ тепамда чарх уришар, қулоқларимга, бўйнимга, ҳатто юзимга 
ҳам қанотларининг шамоли уриларди. Тағин кўзимни очгандим, тағин... 
...Яна бошимни эгиб қолдим-у, шу бош ўлгур айланаётгандек бўлди. 
«Бас! Тушиш керак!» 
Яъни, қочиш керак... 
Мен юзимни бир қўлим билан тўсиб, келган йўлимга қарадим-у, юрагим орқага тортиб кетди. Йўлак 
жуда тик ва жуда тор бўлиб, унинг шундоқ пастида... 
...кўм-кўк ийрим килкиллаб, худди бир афсонавий маҳлуққа ўхшаб турарди. 
Уни кўрдим-у, тамом бўлдим. 
— Туш! Пастга! Содиқ! — ана шундай чақириқлар келаётганини ҳам шунда эшитдим. Ва қирғоққа 
кўз Қиримни ташласам, болалару қизлар тик туришиб, мени имлашаётибди. 
Тавба, улар жуда йирокда туришгандек, кичкина бўлиб кўринишди. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish