Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
125
Мен тушиш учун бир амаллаб бурилдим-да, демак, тўғри тушишим лозимлигини англаб лол қолдим: 
қанақасига тўғри тушаман? Йўқ: боягидек бўлиб олиб, демак, сурилиб-тисланиб энишим мумкин
холос! Бўлар иш бўлди! 
Тағин уяга ўнгланиб олганимни биламан, қалдирғочларнинг энди қанотлари юзимга тегиб ўтди. Ва 
яна бош ўлгур айлана кетди. Шунда силжидим-у, у ёғи... 
Қатдан қуйига учдим! 
Бошим билан... 
...сувга кирдим-кетдим: кетяпман, кетяпман. Бир нарсани биламанки, бундай пайтда маълум бир 
жойга борганингдан сўнг ташланишдаги зарбанинг кучи сусаяди-да, беихтиёр тўхтайсан. Ана шунда 
тепага интиласан: қўл-оёқларингни қимирлатсанг, бемалол чиқиб кетасан. 
Ҳозир эса... тўхтайдиган сиёғим йўқ эди. Бирдан кўзимни очдим. Очдим-у, сутдек оқ нарсани — 
сувни кўрдим. Кейин у тиниқлашди. Кейин балиқми — бир нарса олдимдан сузиб ўтди. Ундан кейин 
қуйига тикилдим-да, беихтиёр яна... 
...қуйироққа тушиш учун интилганимни сезмай қолдим. Чунки турли-туман оқ-қора тошлар кўриниб 
турарди. 
Тошларга қўлим теккан замон менга таниш... ҳалиги оқим зарб билан суриб юборди. Алпанг-талпанг 
бир тошга ёпишдим. Қўлим чиқиб кетган эди, бир томирни ушлаб олдим. Тўхтадим. Аммо бутун танам 
буралиб қолди. 
Томирни қўйворсам, кетаман... 
Қўйвормасам, ҳадемай нафасим қайтади. 
Шу ўй-шу қарор менга қувват бўлди чоғи, бир муддат кўнглим тинчиб қолди ва беихтиёр оқ 
тошларга тикила бошладим, Ишонасизми... 
...Ўша оқтош шундоқ рўпарамда — томирнинг таккинасида чиғанокдек бўлиб ётган экан! 
Томирдан бир қўлимни бўшатиб, тошни олдим. 
Эсимда: мен бутун даҳшатни унутган эдим! 
Энди, майли, илож қанча: бунақада узоқ туролмайман. Бу ёғига — сувости оқими қай манзилга 
оборади номаълум-у, агар бирон жойда мени чиқариб ташлайдиган бўлса, унгача ҳам, демак, нафас 
олмаслигимга тўғри келади. 
Бу мулоҳазадан сўнг: «Э, болалар бор-ку, Жўра ака бор! Жамол бор!..» деб ўйладим. Ва дамим 
ичимга тушиб кетаётганини пайқадим-у,.. томирни ушлаб турган бармоқларим бўшашди ва мен оқимга 
тушиб кетдим. Кетаяпман. Кўзим очиқ... 
...Оқлик ва тиниқлик оламидаман. Аммо бу оламнинг яшил гиёҳлари ҳам бор. Улар ҳам узунасига 
ўсган: сув йўли бўйлаб. Шунинг учун мени тутиб қолишолмайди. Мен эсам, улар орасидан сирғалиб 
ўтаман. 
Бу ажаб бир олам эди: ҳа, ҳа! Бундай манзарани фақат тушда кўриш мумкин! Тушдаям худди 
шундай бўлади: ихтиёринг гўё бировнинг қўлидадек. 
Сен унинг измида: ақлинг-ҳушинг ўзингда бўлса-да, ҳеч иш қилолмайсан... 
Китобларда ёзишади-ку, «кўзимни очганда, ўзимни касалхонада кўрдим», деб. 
Ўзимга келибман чоғи, кўзимни очсам, чалқанча ётибман. Жўра белимга мингандек туриб олиб
қўлларимни нари-берига обориб-обкеляпти. Кўзларида... сув томчиси эмас: ёш. 
Атрофимда — тепамда болалар-у қизлар: бирлари тик туришибди, бирлари чўнқайиб ўтиришибди. 
Билмадим, уялганимданми, бирдан ҳушёр тортиб кетиб, ўрнимдан турмоқчи бўлдим. Аммо кўнглим 
айниб, сув қусдим. Сўнгра бир нафас эгилиб қолиб, яна қўзғалмоқчи бўлувдим, бармоқларим оғриб 
кетди: қарасам, қўлимда, яъни, кафтимда ўша... оқтош! 
Кафтни очмоқчи бўлдим-очилмайди: қаришиб қолган. 
— Ҳозир уқалаймиз. Ҳозир... — деди Жўра ва менинг туриб ўтиришимга кўмаклашди. Сўнгра оғиб 
кетмаслигим учунми Оқбой орқамга ўтиб, кифтимга тиралиб ўтирди. Қизлардан кимлардир кулди: 
хурсанд бўлгандан албатта. Ахир, бир нарса бўлсам, мен — Шўро опанинг ўғли... Тасаввур этасизми... 
Тасаввур этасиз. 
Худди шу вақт... йироқдан бир қийқириқ эшитилди! Ҳамма аланглаб қаради. 
Баланд қиргоқ устида — чамаси бизни қуйига олиб тушадиган сўқмоқда бир жийрон отлиқ турар, от 
негадир сапчир, чавандоз юганни тортиб ўрнида айлантирар эди. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish