www.ziyouz.com кутубхонаси
201
чўян таглик ва икки метрча энликдаги панжара жойлашганди. Панжарада бир нечта тараша,
улар ёнида каминга тегишли буюмлар ва мароқли кўринишдаги қора темир чақмоқтош ётарди.
— Шу нарсанг ёмон хавфли-да, — деган эди у хотинига.
— Уни юз йилдан бери ишлатиб келишади-ку.
— Биздаги шу нарсани-я?
— Ҳа.
— Бирон янгироқ хилини ўйлаб топишолмабдими?
Хонага разм солар экан, Палмер унинг бўёғига эътибор беришни эсдан чиқараёзибди.
Эдиснинг лакланмаган дубга мойиллигини маъқуллаган ҳолда пол чиройли деб қўйди. Девор
ва камин оқ рангда эди. Чоғроқ орқа хоналарга очиладиган эшиклар қора, каминга тегишли
нарсалар ҳам шу тусда. Дарҳақиқат, деди у хонага яна бир бор синчиклаб кўз югуртириб
чиқиб, сувратлар бошқача жон киритиб турибди. Уларнинг ҳар бири ўз чироғининг тагидан
жой олган, бу девор оқини юмшатар ва мойбўёқлар ёрқинлигини кучайтирарди. Лекин қолган
нарсалар хона кўринишига сира кўрк бағишламаётганди. Пастак стул ва деворларга дарахт
пустлоғини эслатувчи мато қопланган. Бир нечта яшил ўсимлик ғилдирали оқ ва қора кўчма
қутиларда турарди.
Бир гал билмасдан ва ғоят хотиржам тусда у Эдисга бўёқларнинг маъносизлиги ҳақида
айтганида хотини унинг танбеҳини мақтов деб тушунганди.
— Албатта, — деб жавоб берганди хотини, — хонада бўлган одамлар уни безаб турсин деган
хаёлда шундай қилинган.
— Сен аёлларни назарда тутаяпсанми?
— Балки, — деди хотини, — мен бир неча ихчам-ихчам сидирға ранг гилам оларман.
Палмер тепада оила овқатга йиғилаётганини эшитди. У назорат шчитига қайтди, чироқни
ўчирди ва энди кўзга кўринмай қолган зинадан кўтарила бошлади.
Уйига қайтаётиб машинада ҳис қилгани ёлғизлик туйғуси ҳозир зинадан кўтарилиб
бораётганда ҳам вужудини қамраб олди. Эдис ва миссис Кейжнинг бир-бири билан
гаплашаётгандаги гапларига эмас, балки фақат овозларига қулоқ тутди. Шу он Палмер
тўсатдан кўнглида бошқа туйғуни, худди ёлғизликка ўхшаган кучли туйғуни ҳис этди.
Аввалига бу қанақа туйғу эканини билолмади У қандайдир танҳолик билан боғлиқдай эди,
лекин барибир бу қандайдир бошқача эди. Ёлғизликни ёқимли, ҳатто ҳаяжонли қилувчи
ўшандай кучли туйғу.
У кейин тушунди. Мана шу ойлар мобайнида Нью-Йоркда у тутуруқсиз меҳмонхона ҳаётини
кечирди. Ҳамма нарса ўзгарди. Энди у ўзининг яна одатдаги ролини — ўз уйида оила отаси
ролини ўйнамоқда эди, ҳатто юридик маънода ҳам уй эгаси масъулият ва мулкчиликнинг ола
хуржуни бўйнига тушган эркак, вассалом.
Унинг ҳеч бўлмаганда Чикагода ўйнаган бу роли бошқа бир нарсани ҳам кўзда тутар эди.
Уйдагиларга ёрдам бериш, гарчи сезилмас бўлса-да, уй юмушларининг бориши устидан
доимий назорат, миссис Кейж ва болаларга йўл-йўриқлар бериш.
Бошқача айтганда, деди Палмер, энди у pater familias сифатида тўла тикланган. Аммо
Виржиния Клэрининг борлиги булар барчасига қўшимча жиҳат бағишлагандай бўлди.
Палмер аслида бу роль қанақа бўлганлигини биринчи марта кўрди. У бу иккита роль эканини
энди англади. Актер каби у иккиёқлама ҳаёт кечирарди. То ўйнаши лозим бўлган иккита
Палмер бўлар экан, улардан ҳеч бири ҳақиқат бўлолмайди. Бутун ҳаёти тўқимадан иборат
бўлиб қолади.
Палмер қоронғилик қўйнида мийиғида кулиб қўйди. Энди у ҳар иккала туйғусини ажрим
қилиб олганди. Актёрга ўхшаб, алоҳидалик туйғуси бор эди унда. Алоҳидалик билан яна сенга
қараб турганларини англаш туйғуси шунга чамбарчас боғланиб кетганди.
Оила отаси. Жазман ота. Бунақа ролларни ҳар ким ҳам уддалайвермайди, ўйлади у. Ҳар ким
ҳам бир вақтнинг ўзида эр ва ўсмир ролини ўйнаёлмайди. Кутилмаганда унинг миясига бир
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |