www.ziyouz.com кутубхонаси
197
мени қандай кутиб оласизлар деб роса интиқ бўламан. Буни сизлар жудаям қотириб адо
этаяпсизлар.
Бола ва қиз жим бўлиб қолишди, ҳиринглашди ва о±ққа туришди. Улар Палмерга икки хилда
осилиб олишди. Том — унинг қорни ва тиззасида, Жерри эса кўкраги ва қўлида. Бир неча
сония давомида Палмерни туртишди, сиқишди, тепишди, қаттиқ қучишди, тиз чўкдиришди,
қитиқлашди, о±ғидан босишди, чимчилашди, сузишди ва ҳатто тимдалашди.
— Бас, бас!
То у ўзини ўнглаб олгунча Жерри уни танқидий кўз билан қараб чиқди:
— Тағин кўзингизнинг тагида мана бу қора нарсалар борми?
— “Тағин” деганинг нимаси?
— Ҳар доим бор-ку, улар, — деди Том.
— Йўқ, гоҳ-гоҳда бор бўлиб қолади, — эътироз билдирди Жерри, — Баъзан, куннинг
охирида.
— Узун, оғир, тинкани қуритадиган кун, — тушунтирди Палмер, — иссиқ, тинкани
қуритадиган столда.
— Очимдан ўламан, — деди Том.
— Ассалому алайкум, мистер Ўлувчи, — гап бошлади Жерри. — Мен мамнуният...
— Бўлди-бўлди, — уни тўхтатди Палмер. — Бу бечора ҳазилни чайнайвериб жонини суғуриб
олдинг. Биронта янгироғидан олсанг-чи.
— Бир девор иккинчисига нима дейди? — сўради Том.
— Бурчакда учрашамиз дейди! — Чийиллади Жерри. Палмер кафтлари билан қулоқларини
бекитиб олди.
— Жерри, — ялинди у, — секинроқ-да!
— Коксга ўхшаган нима, локсдай ҳид берадиган ва учадиган нима? — сўради Жерри.
— Самол±т кабинасидаги кокс суртилган локсли қутича! — қичқирди Том.
Палмер кўзларини аламли юмди. Шовқин босилгач, у кўзларини очди ва сўради:
— Локс нима дегани?
Жерри елки қисди:
— Қандайдир балиқ. Дудланган.
— Йўқ, — деди Том. – Локс — суюқ кислород. Ундан ракета ±нилғиси учун фойдаланадилар.
— Бу топишмоқни айтган мактабдаги қизалоқ, — тушунтирди унга опаси, — айтдики, локс —
бу дудланган балиқ, деди. Дудланган с±мга.
— У — жинни экан, — деди Том.
— Нима бўлганда ҳам, — сўради Палмер, — бу топишмоқнинг нимаси кулгили?
Болалар жим бўлиб қолишди.
— Сен тушунмайсан, — деди охири Жерри.
Палмер бош ирғади:
— Овқат яна ўн дақиқадан кейин.
Вудининг хонасига кириш учун у танобий хонага тушди. Ўпиқ эшик олдида тўхтаб, у
ичкаридан ноғоранинг асабий тарақа-туруғига ҳамоҳанг чийиллаган кларнет овозини эшитди.
Роудининг мусиқага қизиқиши яққол кўриниб турарди. Овози уйни тўлдириб турган оркестр
чинакамига енгил орлеанча усулда контрабас ўрнига трубадан фойдаланган эди. Палмер
кўзининг тепароғида, бош суягининг ичида оғриқ бошлана±тганини ҳис этди.
У эшикни чертди, кутиб турди, яна қаттиқроқ чертди. Бирпас кутиб туриб, эшикни очди ва
тўнғич ўғлини логарифмик линейка билан ±зув столи узра энгашиб турганини кўрди. Палмер
проигривател олдига борди ва кескин бураб овозини пасайтирди.
— Барча авли±лар ҳақи, бу аҳволда қандай ўйлаб, қандай ишлайсан? — сўради у.
Вуди унга маъносиз қаради:
— Э, салом!
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |