www.ziyouz.com кутубхонаси
198
— Овқат ўн дақиқадан кейин. Беш дақиқа ҳатто.
Вуди бош ирғади:
— Дада, фоизлар ҳақида нимани биласиз?
— Ҳамма нарсани.
Вуди унга ишонқирамай қараб турарди:
— Биласизми, нима тўғрисида гапираяпман... За±млар фоизи ва ҳар хил шунга ўхшаган
нарсалар.
— Нима тўғрисида гапира±тганингни билиб турибман, — вазминлик билан гапирди Палмер.
— Нимани билмоқчисан?
— Мен “Муддатли сотув” мавзуида иншо ±зишим керак.
— Математика бўйичами?
— Йўқ, ижтимоий фанлар бўйича.
Палмер бир талай пластинкаларни нари суриб қўйди-да, ўғлининг каравотига ўтирди.
— Улар қанақа мисоллар келтиришди?
— У мисол келтирмади, — шикоятомуз деди Вуди. — Мен ўзим ўйлашим керак.
— Ундай бўлса, қулоқ сол.
Бола оғир хўрсинди ва юзида тунд бир кўриниш зоҳир бўлди.
— Бир одам 3000 доллар турадиган машина сотиб олмоқчи, — гап бошлади Вуди булар
барчаси қанчалик жонига тегиб кетганини билдирмоқчидай чўзиб, бир зайлда. — Ўзининг эски
машинасини 1000 долларга сотмоқчи. Қолган икки мингни икки йилда тўламоқчи. Бу — етти
фоизли за±м бўлади. 2000 дан етти фоизи — 140 доллар бўлади. Икки йилга. Демак, 3000 дан
ташқари машина яна унга фоизларда 280 доллар туради. Тўғрими?
— Ҳа.
— Бўпти, раҳмат, дада.
— Бу рақамларнинг ижтимоий фанларга қандай алоқаси бор?
Вудининг юзидаги тунд ифода ўрнини энди ўта малоллик ифодаси эгаллади.
— Ўлай агар, билмайман.
— Бу масалани ечиш нимага керак бўлиб қолди? Оддий арифметикадан хабардорлигингни
исботлаш учунми?
Бола елка қисди.
— Кекса Филмернинг кўнглини олиш учун бўлса керак. Бу ғоя ундан чиққан, мендан эмас.
Палмер кескин жавоб бермоқчи бўлди-ю, бироқ ўзини тутди.
— Яхши. Бундоқ чиройингни оч-да, қулоқ сол.
— Хўп.
—Сен пул қарз олиб, уни ойма-ой тўлаб борсанг, — давом этди Палмер, — асосий суммани
нима қиладилар?
— Нимани?
— Асосий суммани, сен қарз олган пулни. У кўпаядими?
— Озаяди. — Вуди қовоғини уйди ва шу заҳоти юзи ±ришиб кетди. — Албатта, озаяди-да.
— Тўғри. Агар сен машина сотиб олгани 2000 долларга икки йиллик за±м учун банкка
борсанг, сен 2280 долларга имзо чекасан. Бошқача айтганда, улар сенга нақд 2000 доллар
беришади, уни сен тўлиқ икки йиллик фоизни қўшиб тўлашга мажбурсан. Тушундингми?
— Бўлмаса-чи, ахир бу табиий-ку.
— Наҳотки? — кескин оҳангда сўради Палмер. — Бу ҳақда ўйлаб кўр. Икки йил мобайнида
ойига 10 доллардан кўпроқдан тўлаб борасан. Ҳар тўлов билан за±мнинг асосий суммасини
қисқартирасан. Лекин фоизларни аввалгидай 2000 ҳисобидан тўлайсан, чунки дастлаб шундай
белгилаб қўйилган эди-да.
— Нима қилибди?
— Сенга бу ғалати туюлмайдими?
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |