www.ziyouz.com кутубхонаси
194
кўринишинг туфайлидан эмасди. Бирон-бир муайян жисмоний нусхага кўнглим суст кетмайди.
Фақат сенинг менга қарашингдаги бир нима дидимга ўтириб қолганди, холос. Сендан
сигналлар келарди. Менинг радарим уларни тутарди. Ўзимга ҳам менда қандайдир ўз
сигналларим ёки шунга ўхшаган нимадир бордек туюларди. Бу техникани бутунлай тушунишга
даъвогарлик қилмайман. Лекин, эй худо, Вудс, мен қийналгандан қийналардим, ўзимни қўлга
олишга ҳаракат қилардим, мен ҳақиқатан ҳам ҳаракат қилардим. Сен менга керак бўлган одам
эмассан, зинҳор. Уйлангансан. Фарзандларинг бор. Менинг ишдаги хўжайинимсан. Ҳалиги
зиёфатда қандай рақс тушганимиз ёдингдами? Менинг барча машқларим жилдираб
канализация қувурига оқиб кетаётгандай ҳис қилардим. Кейин биз шаҳар бўйлаб юрганимизда
мен софдил бўлишга ва булар барчасини сенга эркалаб, аммо астойдил айтиб беришга ҳаракат
қилгандим. Мен ҳатто кичикроқ муноқаша билан тугатмоқчи ҳам бўлгандим. Лекин қўлимдан
келмаганди. Эсингда йўқми? Энди ҳаммаси унутилган. Лекин ҳарҳолда ўшанда сен мендан
миннатдор бўлиб қўйгандинг. Сенинг бировдан миннатдор бўлишинг ўлимдан қийин. Шунчалик
ичимдан топ эдингки, битта сўзни минг машаққат билан айтардинг. Мана шу ичимдан
топлигинг мени ўлдирди. У менга сенинг ботинан қандайлигингни кўрсатди, сенинг ўзингни
десам ҳам бўлаверади, шу нарса жигар-бағримни эзиб, қийма қилиб юборди. Мана, бу ерда
мен сен билан Мак Бернснинг мўъжизавий гилами устида ағаниб ётибман, бошқа биронта
идорадан иш қидириб топишим ва бу воқеани унутишга ҳаракат қилишим керак бўлган бир
вақтда.
Жувон жимиб қолди. Бир лаҳзадан кейин Палмер бошини кўтарди:
— Тугатдингми?
— Бутунлай.
— Саволим бор.
— Хўш?
— Шунчалик бахтсиз бўла туриб, шунчалик чиройлик бўлиш қандай қўлингдан келади?
Жувон унга ажабсиниб қараб қўйди:
— Жаҳлинг чиқмаслигига ишонасанми?
— Бу ёққа кел-чи.
— Келаяпман.
Ўттиз олтинчи боб
Палмер кечки соат олтида Парк авеню бўйлаб “кадиллак”да шамолдай елиб борар экан,
“Уорлд телеграм”даги сўнгги еттинчи спорт бўлимини молияга доир бобигача варақлаб чиқди.
У машинадаги мутолаага мўлжалланган чироқни ёқди ва биржа ёпилиши вақтидаги банк
акциялари нархини ўргана бошлади. ЮБТК акцияси нархи 25 фоизга кўтарилган ва сотилган
акциялар миқдори ортган эди.
Уларни ким сотиб олса ҳам назорат пакетини эгаллаб олиши ҳали амри маҳоллигига амин
бўлиб, Палмер газетани буклади-да, ўзининг ёнига ўриндиққа ташлади. Бирмунча муддат у
ҳайдовчи бошининг орқасига қараб турди. Сўнг вужудида қандайдир танҳолик туйғусини ҳис
этди. Гарчи ҳайдовчи ундан бор-йўғи бир ярим-икки метрча нарида ўтирган бўлса-да, Палмер
ўзини мутлақо ёлғиз ҳис қилди. Бундай сезги қайсидир маънода унга ёқарди.
Шунинг учун ёқадики, ўйлади у, бу ерда, қуббасимон майин оқ нур остида, гўё дўкон
пештахтасидагидек, ёлғиз ва қайсидир даражада севимли бўлиб ўтириш маза эди, айни вақтда
эса қоронғилик қўйнида бутун шаҳар кўзга кўринмас сувратлар силсиласидай ёнингдан ўтиб
туради. Палмер чарақлаган янги йил арчалари улуғвор сафининг лип-лип учиб ўтишини
томоша қилди. Оқшомлари Парк авеню ҳар доим ёрқин қизил нуқталар — машиналарнинг орқа
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |