www.ziyouz.com кутубхонаси
190
— Бирон нарса ичасизми?
— Зудлик билан. — Жувон меҳмонхона бўлмасига борди. Палмер барга йўл олди, жувон уни
тўхтатди ва узун диванни кўрсатди. Йигит ўтирди ва жувоннинг коктейл тайёрлашини томоша
қила бошлади.
— Челакчада муз бор, — бидирлаб деди жувон, — баъзи эркаклар ҳамма нарса ҳақида
ўйлайди.
— Отам буни ҳамма нарсада эҳтиёткорлик уқуви деб атарди.
Жувон стаканларни диван олдига олиб келди-да, йигитнинг ёнига ўтирди.
Улар стаканларини чўқиштирдилар. Хонани тўрдаги девор деразаси олдидаги мўъжазгина
чироқ ёритиб турарди. Палмернинг ғояси: улар иккаласи учун кифоя қиладиган ёруғлик,
кўчанинг нариги томонидаги деразалардан кузатувчилар учун кифоя қиладиган ёруғлик.
Бундан ташқари, чироқнинг жойлашувининг ўзи кузатишга йўл қўймас эди. У нимҳарир
пардани ёритиб, ташқи кузатувчилар ва хонадаги одамлар ўртасида тўсиқ ҳосил қилганди.
— Совуққон мулоҳаза, — таъкидлади йигит. — Бундай совуққонлик қаёқдан пайдо бўлди?
— Сенинг отанг, — деди Виржиния, — буни нима деб атаган бўларди?
— Бориб турган жиннилик.
Жувон бош ирғади.
— Мен унга қўшиламан.
— Унда, кел, ичайлик-да, кетайлик. Мен Макнинг Олбанида эканига унчалик ишонаётганим
йўқ.
— Мен ишонаман.
— Нима учун?
— Ишдан кетиш чоғида мен унга Олбанига қўнғироқ қилган эдим, — деди жувон. — Чунки у
билан учрашишга ҳаракат қилиб кўришимнинг аниқ сабаби бор эди менда. У ўн кундан кейин
қайтаман, деган эди. О.Е.О.1
— Нима учун сен уни текшириб кўрдинг?
— Бу оқилона кўринганди.
— Қўрқаяпсанми?
Жувон жиддий бош ирғади:
— Ўлгудай қўрққандим. Ташвишланишимга сабаблар жуда кўп. Мен ёлғизман. Банкда
пулларим бор. Агар керак бўлса, мен истаган вақтимда газетада иш топа олар эдим.
Йигит жилмайди.
— Пулларингни қайси банкда сақлаяпсан?
— Сир. — Жувон стаканидан икки-уч ҳўплади. — Сенинг пулларинг кўпми, Вудс?
— Нимайди?
— Катта ифлос жанжалга бардош беришга етадими?
— Ҳа.
— Унда иккаламиз ҳеч нарсадан ташвиш қилмасак бўлавераркан.
Жувон у билан яна енгил чўқиштириб қўйди. — Лекин келаси гал ҳам барибир икки марта
текшираман. — Вискини охиригача ичди-да, стаканни коктейл столчасининг залворли ойнаси
устига қўйди.
— Бугун кундузи жудаям бир кулгили воқеани бошимдан ўтказдим. Қандайдир бир эркак
менинг иш столим олдига келиб тўхтади. Биз у билан ниманидир муҳокама қилиб турганимизда
у менга калит ёпиштирилган ватман қоғозини кўрсатди. Суҳбат давомида у на калит ҳақида, на
қоғоз ҳақида бир оғиз гап айтди, мен ҳам. У ниманидир айтмоқчи бўларди деб ўйлайсанми?
— Ўйламасдан ҳа деган бўлардим.
— У нимани назарда тутгани ҳақида фикринг қандай?
— Яхшиликдан нишона эмас.
— Хўп, буниси-ку, кулгили воқеа бўлди, — давом этди жувон, — кейин мен мутлақо
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |