www.ziyouz.com кутубхонаси
191
ғайритабиий бир иш қилдим. Мен кечқурун бирга овқатланишга таклиф қилган одамга
қўнғироқ қилдим ва ўзимни ёмон сезаяпман, дедим.
— Сен бундай қилмаслигинг керак эди. Мен жиддий айтаяпман.
— Биламан, жиддий айтаяпсан.
— Бошқа бундай қилма.
— Нима учун?
— Бу ... бу унга нисбатан зулм. У ким бўлишидан қатъи назар.
— У мени қизиқтирмайди, — деди жувон. — Мен ўзим ўзимга нисбатан ҳал этишга ҳаракат
қиламан.
— Ҳал қилгансан деб ўйлайман. Назаримда, сен буни жиннилик деб эътироф этдинг,
шекилли.
— Ҳа. — Жувон қаддини ростлади ва унга янада тикилиброқ қаради.
— Ва назаримда, ичиб бўлиб, кетайлик деб таклиф қилдим, шекилли.
— Бу таклифга мен эътибор қилмабман.
— У ҳамон ўз кучида турибди.
Виржиния унинг қўлидан тутди ва йигит унинг ингичка бармоқлари тафтини ҳис этди.
— Кел, бу ҳақда гапирмайлик, — илтимос қилди жувон. — Кел, чурқ этмай ўтирамиз. Бирпас.
— У йигитнинг қўлини айлантирди, кафтига қаради, уни лабларига олиб келди ва ўпди.
Жувон аста эгилиб, унинг тиззалари устига етгач, йигит уни қучоқлади. Юзидан ўпди, сўнг
лабларидан ўпди ва жувоннинг лаблари унинг лаблари остида хиёл очилганини ҳис қилди.
Жувон англаб бўлмайдиган бир нарса деди: сўз йигитнинг оғзига чўкиб кетди. Жувоннинг қўли
тўсатдан таранг тортди ва у йигитнинг оғзини ўзининг оғзига шундай куч билан босдики,
йигитнинг лаби яраланди. Бир лаҳзадан кейин жувон қўлини бўш қўйди. Уларнинг лаблари
ажралди.
— Ҳеч нарса гапирма, нафасини чиқариб деди жувон.
Йигит унинг сонидан қўлини олди-да, лабига теккизди. Бармоғига қаради — қон йўқ эди. У
қўлини жувоннинг тиззаси тагига суқди-да, унинг оёғини аста силай бошлади. Хонадаги
сукунат ичида қўлининг нейлон пайпоқ бўйлаб қилган ҳаракатидан енгил шитирлаш
тарқалмоқда эди. Унинг қўли юқорироққа кўчди.
Бирмунча вақтдан кейин қараса, у қалин оқ гилам устида кўзларини юмиб чалқанча ётибди.
Виржиния қаёққадир ғойиб бўлганди. У жувоннинг коктейль тайёрлаётганини эшитди. Кўзини
очиб, жувон унинг боши узра қўлида стакан билан турганини кўрди.
— Сен барибир малласоч учун сертуклик қиласан, — деди жувон.
— Тиришаман.
Виржиния оёғини унинг кўкрагига қўйди.
— Оғрияптими?
— Йўқ.
— Энди-чи?
— Агар қарс этган овоз эшитсанг, билгинки, қовурғам синган.
— Жўжа. — Жувон оёғини олди-да катга томон кетди. Палмер узоқдан жувоннинг қуймичи
ва сонлари мушакларининг ўйноқлашини кузатди. Жувон иккита кичкина-кичкина ёстиқчани
олиб қайтиб келди ва таклиф қилди: — Бошингга қўйиб ол. Гилам унчалик юмшоқ эмас.
Эркак ёстиққа ётгач, жувон унинг қорни устига миниб олди, стаканни унинг лабларига олиб
борди ва то ичиб бўлгунича аста-аста эгиб турди.
— Раҳмат, — деди ниҳоят Палмер.
— Агар оғирлик қилаётган бўлсам...
— Қушдай енгилсан.
Жувон жилмайди ва стаканни унинг боши ёнидан ерга қўйди, бир нима деб гапирмоқчи
бўлди-ю, лекин тутилиб қолди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |