www.ziyouz.com кутубхонаси
189
янглишмасам, Огайодан.
Моллеттнинг тугмадеккина оғзи хиёл титради:
— Ў-ҳа.
— Арчи Никос эса, Лондондан бўлса керак.
— Ҳм.
— Мак Бернс эса, менга айтишларича, Байрут билан Голливуд маҳсулоти саналади.
— Оббо.
— Инглизчалаб бир нима десанг-чи, Жорж, — илтимос қилди Виржиния.
Моллетт ковшанди-да, оғзидагини ютди.
— Айтадиган биргина гапим шуки, — тантанавор деди у, — уларнинг келиб чиқиши ким ва
қаердан бўлмасин, чикаголик бир қишлоқи лапашангни учратиб қолган айни пайтда уларга
ачиниб кетаяпман.
Ўттиз бешинчи боб
Мак Бернснинг квартирасида Ист Риверга қараган дераза олдида туриб Палмер, хуллас, ҳеч
бир нарсада Бернсга ишониб бўлмас экан дея хаёл сурарди, айниқса унинг Олбанида ўн кун
бўламан дегани ғирт ёлғон бўлиб чиқди.
Далилларни текширишни узоқ машқ қилиб ўрганган Палмер Бернснинг хатда кўрсатган ўн
кунлик муддатнинг туғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди.
Бернснинг идорасига қилган қўнғироғи ёрдам берди. Котиба уни кечи билан Рождество кунига
кутмоқда эди, унгача ҳали ўн бир кун бор. Қандайдир бир арзимас сабаб билан Палмер
Калхэйнга ҳам қўнғироқ қилди ва сиёсий арбоб Бернсни Нью-Йоркда кам деганда ўн кун
мобайнида кутиб турмаслигини аниқлади.
Ҳозир Бёрнс меҳмонхона бўлмаси деразаси ёнида автомобил чироқлари нури Ист
Ривердрайвнинг қоп-қора фонида сидирға оқ-сариқ тусда қоришиб кетаётганини кузатар экан,
Палмер Бернснинг сотқинлиги эҳтимоллиги ҳақидаги фикрни нима учун осонгина миясидан
чиқариб юборганини ўйлар эди. Бу фикрни ҳисобга олмагани учун эмас, балки Палмер озгина
уриниш билан уни хаёлининг бир чеккасига суриб қўйгани учун.
Аслида, деб ўйларди ҳозир Палмер, у нима қилган ва қилмоқчи бўлган ҳамма нарса,
Афтидан, уни у қадар ташвишга солмаяпти. Бу ҳам, ўзича иқрор бўлди у, ундаги хоҳиш бошқа
ҳамма нарсанинг бирон-бир аҳамиятини йўққа чиқарганидан эмас. Йўқ. Бўлажак зиёфат
истиқболи бошқа барча туйғуларни бўғиб қўйишга қодир кескинлик билан тўлдирмаётганди.
Хулласи калом, Жерри айтмоқчидай, у, афтидан, ўзининг янги ролига жуда совуққонлик билан
қараяпти.
Эшик уч марта енгил тиқиллади.
Палмер эшик олдига борди ва бир неча сантиметр қия очди. Йўлакдан унга Виржиния Клэри
кулиб турарди. Палмер эшикни катта очди, жувонни ичкарига олди, эшикни ёпди ва қулфлаб
қўйди. Кейин бурилди-да, жувонга қаради. Жувон нимқоронғиликда турар, кўзлари чақнар эди,
бўртиқ ёноқларида хиёл қизиллик, лабларини ҳали ҳам ёқимли табассум тарк этгани йўқ.
Палмер ўзининг ҳам юзида ана шундай мамнун, бироз аҳмоқона севинчли табассум борлигини
билиб турарди.
— Чопиб келдим, — деди Виржиния.
— Кераги йўқ эди.
— Кераги бор эди. Ҳатто лабларимга қизил сурганим ҳам йўқ.
— Лаббўёқ деярли бутунлай ёйилиб кетган.
— Ҳар доимгидай куннинг охирида келиб, — деди жувон.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |