www.ziyouz.com кутубхонаси
187
— Менми? — Моллетт официант унга тақмоқчи бўлган ошхўракни юлиб ташлади. — Ҳалол
Макка шундай қилар эканманми? — У официантнинг узоқлашувини кузатиб турарди. — Турли-
туман шубҳали тадбирларнинг сиёсий ташкилотчиси ишончини қозонувчи сифатида, — деди у
омарга чаққон ва дадил ҳужум қилар экан, — мен унинг икки жабҳага ишлашни қойилмақом
қилиб ўрганганини кўрдим, холос. — Моллетт омарнинг узун бир бўлагини кўтарди, уни
қиздирилган ёққа булади ва оғзига жўнатди. Унинг нигоҳи тезгина Палмернинг юзига сапчиди.
— Сиз бир нарса дедингизми? — сўради у.
— Эзилиб кетдим, холос, — жавоб берди Палмер ўзининг бифштексига пичоқ урар экан.
Чала қовурилиш ўрнига гўшт ташқи томонидан букиб қўя қолинган, ичи эса хомлигича
қолаверганди. — Мана сизга керак бўлса, — шикоятомуз деди у.
— Еб бўлмайдиганга ўхшайди, — деди Виржиния. — Бугун жума, мен балиқ таомлари
тартибига риоя қиламан.
— Ақли жойида бўлган одам буни чала қовурилган деб айта оладими?
— Жудаям чала қовуришибди-да, — унга қўшилди Моллетт. — Қайтариб юбора қолинг.
Палмер бошини чайқади ва бифштекснинг еса бўладиган қисмларини ковлаштира кетди.
— Сиз бизга жавоб бермадингиз ҳали, янгилик устида ишлаш учун у сизни кўнгилдагидек
қизиқтирадими?
Моллетт луқмани чайнашда давом этарди.
— Буни тушунтириш қийинроқ. Аслида, падарига қусур, деярли иложи йўқ.
— Ҳеч қизиқиб кўрмаганмисиз?
— Унда...
Омарнинг навбатдаги бўлагини ажратар экан, Моллетт лабларини қаттиқ қимтиди.
— Буни тушунтириш кераклигига унчалик ишонмай турибман, — жавоб берди у.
Виржиния санчқини қўйди.
— Э, йўқ. Бўлиши мумкин эмас.
Моллетт бош ирғади:
— Мумкин.
Виржиния Палмерга юзланди.
— Бу нусханинг гапига қараганда, — жувон овозини пасайтирди, — кимдир унга бу
янгиликни аллақачон етказган. Бошқа томондан биров.
Палмер кавшанишдан тўхтади. У ўзини стул суянчиғига ташлади, кўзлари репортёрга
тикилди. Бир лаҳза ўтиб у гўшт луқмасини ютди, бироқ бошқасини кесиб олишга шошилмади.
— Унда, — деди у охири, — нима учун буни мендан эшитганингизда сиз ҳайратдан ёқа
ушладингиз?
— Мени ишонтириб айтишгандики, биринчидан, ЮБТК да ҳеч ким ҳеч нарсадан
шубҳаланмайди ва, иккинчидан, то ойболта тушмагунча... улар ҳеч нимадан
шубҳаланишмайди.
— Мен ўзим ҳақимдаги бировларнинг фикрига унчалик мазахўрак бўлганим йўқ.
— Бу икки оёқда юрадиган ҳашарот бор-ку, Бэркхардт, шу одам ҳақидаги уларнинг фикри, —
жавоб берди Моллетт. — Кўраяпсизми, мен бу маълумотларни сиз Нью-Йоркка келмасингиздан
аввал олган эдим.
Палмер бош ирғади:
— Иш анчадан бери давом этиб келаётганини билардим. Нима деб ўйлайсиз, улар нечта
акция тўплашди экан?
Моллетт қошини чимирди ва омарни ёққа булади.
— Яна эсингиздан чиқди. Менга сир қилиб айтишган.
— Жорж, — деди Виржиния, — сен қанақа дўстсан ўзи? — Репортёр индамай овқат еётгани
учун у гапида давом этди: — Менинг бир нарсага ҳеч ақлим етмаяпти, нега ҳамма нарса шу
қадар сирли, а? Раҳбарлик курсиси учун бошқа жанглар очиқ-ошкора бўлади. Ваколат учун
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |