“асака” банкда жисмоний шахсларнинг депозит(омонат)лари бўйича операцияларни амалга ошириштартиби умумий қоидалар



Download 126,9 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi126,9 Kb.
#50134
TuriКодекс


“АСАКА” БАНКДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ 
ДЕПОЗИТ(ОМОНАТ)ЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА 
ОШИРИШТАРТИБИ 
1. Умумий қоидалар 
1. 
Мазкур ““Асака” банкда жисмоний шахсларнинг депозит(омонат)лари 
бўйича операцияларни амалга ошириш” Тартиби (кейинчалик матн бўйича - 
Тартиб) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон 
Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Банк сири 
тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 
йил 26 августда 2711-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон 
Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш 
тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ҳамда Марказий банкнинг бошқа меъѐрий 
ҳужжатларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, у “Асака” банкда (кейинчалик 
матн бўйича - Банк) жисмоний шахсларнинг миллий ва хорижий 
валюталардаги депозитлари бўйича операцияларни амалга ошириш ва 
назорат қилиш тартибини белгилайди. 
2. 
Ушбу Тартибда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади: 
омонат бўлинмаси - Банк филиали (кейинчалик матн бўйича – Банк 
филиали/филиал) биносида жойлашган омонат кассасида бажариладиган 
омонат операцияларини амалга оширувчи ҳамда ушбу операцияларни 
қонун ҳужжатларига ва Банк ички сиѐсатига мувофиқлигини назорат қилиш 
учун масъул бўлинма; 
омонат операциялари - қонун хужжатларида белгиланган тартибда 
ҳамда Банкнинг омонатчилар билан тузган банк омонати шартномаси 
шартлари асосида уларнинг пул маблағларини муайян муддатга жалб этиш, 
сақлаш, қайтариш, фоизлар ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда омонатчининг ѐзма 
топшириғига асосан омонатдаги пул маблағларини бошқа ҳисобварақларга 
ўтказишга доир операциялар
депозит (кейинги ўринларда омонат деб юритилади) - талаб 
қилиниши биланоқ ѐки тўловни амалга оширувчи шахс билан тўловни 
олувчи шахс ѐхуд уларнинг қонуний вакиллари ўртасида келишилган 
муддатда фоизлар ѐки устама ҳақ тўлаган ҳолда ѐхуд бундай тўловларсиз 
қайтариб бериш шарти билан топшириладиган миллий ва чет эл 
валютасидаги пул суммаси;
талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар - омонатчиларнинг 
талаб қилиниши биланоқ бериладиган ѐки ундаги ўтказиб бериладиган ва 
маблағларнинг ҳисоби юритиладиган ҳар бир омонатчига алоҳида очилган 
20 та рақамдан иборат ҳисобварақ; 
жамғарма омонатлар - бу омонатчиларнинг даврий бадаллари 
асосида шаклланиб, дастлабки омонат суммасига қўшимча маблағлар 
киритиб бориш ҳуқуқи билан муайян шартлар асосида жамғариладиган ва 
маълум мақсадларда йўналтириладиган ҳар бир омонатчига алоҳида 
очилган 20 та рақамдан иборат ҳисобварақ; 
муддатли омонатлар - шартномада қатъий келишилган муддатга 
қўйилган ва ушбу муддат тугаганидан кейин қайтариш шарти билан жалб 


қилинган мижозларнинг маблағлари ҳисоби юритиладиган ҳар бир 
омонатчига алоҳида очилган 20 та рақамдан иборат ҳисобварақ; 
омонат сертификатлари – Банк филиалига қўйилган омонат 
суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) омонат суммасини 
ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган Банк 
филиалидан ѐки Банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат 
тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий эгасининг 
номи ѐзилган қимматли қоғоз; 
омонатчи – Банк филиали билан тузилган банк омонати 
шартномасида ѐки Банк омонат сиѐсатида назарда тутилган шартлар 
асосида Банк билан келишилган холда Банкка маълум пул маблағини ўзи 
ѐки унинг номига келган пул маблағини омонатга қўювчи резидент ѐки 
норезидент шахс; 
ҳаракатсиз омонатлар - талаб қилиб олингунча сақланадиган 
омонатлар бўйича 1 йил давомида, жамғарма ва муддатли омонатларнинг 
муддати тугагандан кейин 1 йил давомида фоизлар ҳисобланишидан 
ташқари ҳеч қандай операциялар амалга оширилмаган омонатлар; 
шахсни 
тасдиқловчи 
ҳужжат 

Ўзбекистон 
Республикаси 
фукаросининг паспорти, 16 ѐшга тўлмаган фуқароларнинг туғилганлик 
тўғрисидаги гувоҳномаси, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмлар ва 
ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий 
гувоҳномалар 
ѐки 
ҳарбий 
билетлар 
(ҳарбий 
хизматга 
мажбур 
фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно), хорижий фуқароларнинг 
паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий фуқаролар тегишли ички 
ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ѐки Ўзбекистон 
Республикасида яшаш гувоҳномаси ѐҳуд дипломатик паспорти ѐки 
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи 
аккредитация карточкаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон 
Республикасида яшаш гувоҳномаси. 
3. Тартибда фойдаланилган “кассир”, “назоратчи”, “сўнгги назоратчи”, 
“якуний назорат”, “омонат касса” ва бошқа терминлар Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 26 августда 2711-сон билан 
рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит 
операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномада 
берилган луғавий маънолар бўйича тушунилади

Download 126,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish