www.ziyouz.com кутубхонаси
153
Виржиниянинг бу ерда бўлиш (бу ҳақда Мак Бернс билади-ку!) изларини йўқотишга уринишида
ваҳима аломатини кўрди. Модомики ваҳима бор экан, демак унинг сабаби ҳам бўлиши керак-
ку?
Палмер ўтирди ва қўлига Виржиниянинг қадаҳини олди. У юрагида аллақандай безовталик
ҳис этди — гўё аччиқ, сувўтлар қоплаган, сариқ пўртанали хуфия гуноҳ дарёси ташқарига
отилиб чиқиб, юрагини сув босиб бормоқда эди.
Бўлмаган гап, ўйлади у. Нафсиламрини айтганда, мен бошқа одамман. Виржиния ноҳақ.
Совуқ одам ўлмаган. Ҳаммасини бошқа қайноқ одам қилди, аммо ўша қайноқ одам аслида мен
эмас. У лаббўёқ доғи қандай пайдо бўлиб, қандай йўқолаётганини кузатар экан, қўлида
қадаҳни аста айлантирди.
“Сени нима деб чақирай? — сўради у. — Ишда-ку ўзим биламан. Аммо бу ерда нима дей?”
Бу ерда нима дейди? Уларнинг бу ерга яна келишлари мумкинлигини ўйлашга нима изн
берди? Совуқ одам нима қилиши мумкинлигини жувон тасаввур ҳам қилолмайди. Ҳар нарса
қила олади. Ишдан ҳайдай олади. Ҳар нарса қила олади. Ундан қутулиш, бўлган гапларни
хотирадан ўчириш унга қийин эмас. Тасодифий ҳодисадан, соф жисмоний алоқадан, шунчаки
билиб-билмай қилинган яқинликдан ташқари, пировардида, бу нима бўлиши мумкин?
Қадаҳни айлантирар экан, Палмер ёрқин изнинг қайта-қайта пайдо бўлаётганини кузатди.
Қадаҳни бироз кўтариб ва синчиклаб ўрганаркан, у ғоятда заиф хушбўй ҳидни, жувон
атирининг, унинг лаббўёғининг қоришиқ ифорини туйди. У қадаҳни бурнига олиб келди-да,
ҳавони аста ва чуқур ичига тортди. Бирдан ўзи кутмаган ҳолда қадаҳнинг қиррасини тили
билан ялаётганини ҳис этди. У кўзларини юмди-да, ўзини ўриндиқ суянчиғига ташлади.
У эндигина ёрқин эслаган илиқлик, ҳа, илиқлик унинг вужудини яйратмоқда эди. Тилидаги
жувон лаббўёғининг таъми томоғини эҳтиросли иштиёқ ила куйдира бошлаганди. Узоқдан
автомашина тезлигининг алмашгандаги овози қулоғига чалинди. У истамайгина кўзларини
очди-да, қадаҳни столга қўйди. Уйдан шошиб чиқар экан, у тилининг учини танглайига қаттиқ
сурди.
Палмер лифтдан энг пастки қаватга тушди ва бир-бирига уланиб кетган йўлакларни оралаб
ўтиб хизматчи эшикка етиб келди.
Яна кўп марталаб фойдаланишни билиб, у қайси йўлаклардан ўтиб келганини эсида сақлаб
қолишга ҳаракат қилди.
Йигирма тўққизинчи боб
Палмер ўз меҳмонхонаси ёнида таксидан тушди ва швейцарга эътибор бермасдан тезгина
мўъжаз вестибюлдан лифт томонга ўтди. Ўзларининг бу муваққат ошиёнларига кўчиб ўтган
дастлабки кунданоқ у Палмерга ёқмаганди, Лифт олдида эшик устидаги сўнгги қаватнинг ёйи
бўйлаб аста ҳаракат қилаётган милни кузатиб турар экан, у бу лаънати меҳмонхонага нисбатан
юрагида нафрат ҳиссини туйди. Бу ўзининг кўҳналиги, бошқалардан ажралиб қолганлигини,
ҳаётдагидан кўра бу ерда кўпроқ бўлган мунгли жигарранг туси билан босиб турувчи тангу тор
хона эди.
Ҳозир ҳам бу ярамас лифтнинг юқорига аҳмоқона қатновини ниҳоясига етказишини бетоқат
кутар экан, уни яшашга мажбур этишган бу дидсиз, кулгили, бесўнақай бинога нисбатан
алоҳида адоват ҳиссини сезиб турарди. У бу ерда истиқомат қилувчи чолларни ёмон кўрарди
ва хизмат қилувчи ходимларнинг малайларча сурбетликларига нисбатан кўнглида чуқур
нафрат туяди. У қарийб шу нарсага амин эдики, йўлка чеккасига келиб тўхтаган таксини кўриб,
швейцар ўша заҳоти кераксиз топшириқ билан лифтчини юқорига жўнатиб юборган.
Қаватларни кўрсатгувчи мил юқориги “12” рақамига етганини, чайқалганини ва эҳтимол,
бутунлай тўхтаганини Палмер кузатиб турарди ва бу унинг жонини чиқармай қўймасди. Тўғри,
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |