www.ziyouz.com кутубхонаси
152
Жосусларни “мусаффо уй” деган бир санъатга ўргатар эдилар. Бу шулардан иборат бўларди:
барча хоналардан яширин тинглайдиган аппаратлар, телефонлар, симларни олиб ташлаш,
ойнадан кузатиш имкониятини йўқотиш. Бу ҳар қандай ҳолатда мажбурий нарсалар бўларди —
жосус уйни бир соатга, бир ҳафтага ёки бутунлайга тарк этадими, фарқи йўқ. Одатдаги
турмушдан ажратиб турувчи бирон-бир нарсанинг борлигини билдирадиган ҳеч нарса
қолмаслиги керак. Ва ниҳоят бу санъат яна ғаним жосус уйига кириб бориш техникасини ҳам ўз
ичига оларди, уйни ўрганиш ва ундан чиқишда махфий тинтув излари қолмаслиги керак.
Бенуқсон автоматизм санъати. Палмер шу нарсани жонидан ардоқлар эди, чунки у ўйлаш
заруратидан халос қиларди.
У ётоқхона бўлмасидаги чироқни ўчирди ва эслашга ҳаракат қилиб бир дақиқача эшик
олдида туриб қолди — бу оқшом бошида у очиқмиди ё ёпиқмиди? Ҳаммаси яшин тезлигида
содир бўлди. Улар диванда эмас, қачон ётоқхона бўлмасида пайдо бўлиб қолишганини ҳатто
эслолмасди ҳам, бироқ энди унга гўё у ёпиқдай туюлмоқда эди. Демак, кел, шундоқ бўла
қолсин.
У ҳаммомхонага кирди ва Виржиния артинган сочиқни ушлаб кўрди. Сочиқ у қадар ҳўл
эмасди. Демак, Бернс ярим тунда қайтиб келганида, у қуриб қолган бўлади. Лекин бундан
ташқари, бу шуни билдирардики, агар сочиқ қуруқ қолган деса, Палмер чўмилмай қўя қолиши
керак. У шоша-пиша ўзига сув сепди-да, “клинекс” ёзувли қоғоз салфеткалар билан артинди.
Қоғознинг майда парчалари баданига ёпишиб қолди. У ўзини шулардан тозалади-да, тезда
кийинди.
Шошиш зарурлигини ҳис этиб у янада тезроқ ҳаракат қилишга мажбур бўлди. У биларди:
Бернс бундан эрта қайта олмасди. Лекин билиб бўладими... Тўсатдан Палмер ўзини ва нималар
қилаётганини гўё ташқаридан кўрди. Жосуслик хизматининг мушоҳадалардан халос этувчи
қоидаларга тескари ўлароқ бу қиёфа дақиқа сайин яққолроқ кўзга ташланмоқда эди.
Фақат энди, унитаз устида ўтириб, ботинка боғини боғлай туриб, бугун оқшомги барча
воқеалар нечоғли мўъжизакор эканини англади. Жосусликда орттирган малакаси бир ажойиб
кунда унга нафақат бир чақага олмайдиган, балки Палмерни шундай қилишга ундаган одам
билан ноқонуний висоли аломатларини яширишга ёрдам берганини ҳам англади. Бу ҳақда
обдон ўйлаб кўрганида Палмернинг кўз ўнгида бу ҳолат ўзининг бутун бемаънилиги билан
намоён бўлди.
Сочиқни текислар экан, у умуман уриниб-чиранишга арзийдими ўзи, деган хаёл миясига
келди. Сўнг бу хаёлни миясидан чиқариб ташлади.
У ҳаммомхонадан чиқиб, тўсатдан яна қайтиб кирди. Юзини буриштириб, у яна бир неча
салфетка олди, сурма ойна эшикни қунт билан артди, совун сурди ва қўлидан келганича
полдаги ҳалқобчаларни артиб чиқди. Ҳўл қоғозни унитазга ташлаб, сувни қўйиб юборди.
“Клинекс” салфеткалари. Палмер ваннахонадаги чироқни ўчирди, эшикни ёпиб қўйди,
(Шундаймиди? Шундай эди) ва меҳмонхона бўлмасининг ўртасида, оқ гилам устида бир
дақиқача туриб қолди.
У шу ҳолда турар экан, фикрлашдан ўзини тийиб туролмади, албатта.
Шу ишни қилиш шартмиди ўзи?
Палмер отасининг ахлоқий қоидалари бўйича ўзини уччига чиққан аҳмоқдек тутаётганини
билиб турарди. Агар отасига таъсир қилганида, бундай ҳол юз бермас эди, чунки отаси ўз
хизматкорига танбеҳ бермоқчи бўлса, у буни иложи борича алайна-ошкор қилар эди. Махфий,
шахсий учрашув тайинлаш ҳақидаги фикрининг ўзи отамга олий даражадаги қўрқоқлик бўлиб
кўринарди. Бироқ кейин Палмер отасининг ҳеч қачон Мак Бернсга ўхшаган унга тобе одами
бўлмаганини ўйлади.
Палмернинг нигоҳи коктейл столчасида турган икки қадаҳга тушди. Улардан бирининг
гардишида лаббўёқнинг ёй шаклидаги чўғдек доғи бор эди. У доғни ўчириб ташлаш ниятида
стаканга чўзилди. “Клинекс”. “Клинекс”. Палмернинг қўли ҳавода муаллақ қолди. У
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |