www.ziyouz.com кутубхонаси
149
— Кечир мени.
— Нима учун?
— Сенинг ҳафсалангни пир қилганим учун.
— Қайдан билдинг?
— Ўзим билмайман, — ғамгин хўрсинди жувон ва сигаретани ўчирди. — Бундай нарсаларда
мен унча кучли эмасман, — деди у. — На тажрибам бор, на машқим. — У чўзилиб сигаретани
олди ва калта тортиб қўйди.
— Менинг тилим аччиқ ва тик ҳолатда топқирман, аммо тўшакда зарур чаққонликка
эришмоқ учун бу билан кўп шуғулланмаганман.
— Ана холос, — деди йигит унга қараш учун бурилиб ётаркан, — бизнинг уятли сирларимиз
энди хатга тушган.
— Қанақа уятли сирларимиз?
— Қанақа дейсанми? Бу менинг биринчи хиёнатим, бу ушбу масалаларда сенинг ҳам йирик
мутахассис эмаслигинг.
Жувон лабини буриб қўйди-да, унга сигаретани қайтарди.
— Сиз банкирлар доим якун ясашга шошасизлар.
— Албатта.
— Лекин биз икковимиз ўз вазифамизни аъло даражада бажарганимизга иқрор бўлишинг
керак, — ўйчан деди жувон. — Энди-чи? — У жим қолди ва ниманидир ўйлаб, қошини чимирди.
Палмер тутунни оёғига пуфлади.
— Мен ҳали ҳам нутқ қилиш иштиёқидаман, — деди у. — Бунинг учун сўз тополмайман,
аммо кўнглимдагини айтиш зарурлигини ҳис этиб турибман.
— Қанақа нутқ экан?
— Бўлиб ўтган гаплар ҳақида.
— Менга нутқнинг ҳожати йўқ.
— Лекин менга ҳожати бор, — сўзида туриб олди Палмер. — Сен кутиб тура оласанми?
— Истаганингча.
— Яхши. — У сигаретани ўчирди ва чалқанча ётганча пастга сурилди, унинг боши матрасга
тушиб қолди.
— Илтимос, ухлаб қолма, — деди жувон.
— Ухламайман.
— Ҳозир ухлаб қоладиганга ўхшаяпсан. Ҳозир шунақа бўшанг, ялқов ва ландовурсанки.
— Мен эмас, менинг энг яхши бўлагим.
— Ўлгудай кулгили!
— Мен ўйлаяпман ва у тап-тайёр бўлади, —ишонтирди у жувонни.
— Тарки одат — амри маҳол, — Виржиния уни кузатиш учун бир ёнига бурилди. — Сен
ўйламаяпсан, — деди у, — қийналаяпсан.
— Унчалик эмас.
— Гуноҳкорлик ҳисси яширин сенда.
— Ҳали пайдо бўлгани йўқ.
— Ҳозир пайдо бўлади.
— Шунақага ўхшайди, — унинг фикрига қўшилди Палмер. — Бу ҳар доим шунақа бўладими?
— Ҳа.
— Нега сен ўзингни гуноҳкор деб билишинг керак экан? — сўради Палмер.
— Бунга сабаб кўп.
У жувонга қаради ва ҳаддан ташқари ичкари ётганидан Виржиниянинг боши унинг бошидан
баланд бўлиб қолибди. У жувоннинг бир кўтарилиб, бир тушаётган сийнасига қаради.
Жигарранг-пушти тусли маммачалари билинар-билинмас титради. У аста қўлини чўзди ва
маммачалардан бирини ушлади. Маммача шишиб, унинг қўлига қадалди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |