www.ziyouz.com кутубхонаси
161
бундай паст фоизли, бундай ҳажмдаги таъминланмаган за±м бир оқшомда ҳал қилиш мумкин
бўлган масала ҳисобланмайди.
— Бундан ташқари ҳам, — гап қўшди Гарри Элдер, — за±мни тўлашга берилган мутлақо
узоқ муддатни ҳисобга олганда, амалга ошиши қийин режа келиб чиқади.
Баҳсга тортмоқчи бўлгандай Никос ўша илжайганча Палмерга ўгирилди.
— Бўлмаса-чи, — деди у, — бундай битимнинг жамоатчиликка таъсири қайсидир даражада
ўзидан-ўзи қўшимча таъминот бўлиб ҳисобланади.
— Бу қанақа битим бўлиши керак? — сўради Палмер.
— Бу... — Никос тилини тишлади. Унинг чақчайган кўзларида бесаранжомлик пайдо бўлди.
— Вуди за±м муаммолари билан шуғулланмайди, — деди Гарри Элдер ўзининг баланд
хирилдоқ овозида. — Булар банк ишларини муҳокама қилган қисқа маслаҳатлашувларимизга
вақт топиши учун у омонат банкларининг мана бу машмашалари билан қаттиқ банд.
— Тушунаман, — жавоб берди Никос. У бир дақиқа жимиб қолди, кейин жилмайди... —
Жудаям мафтункор хотинингиз бор-да, мистер Палмер.
Суҳбатнинг бу йўсинда ўзгариши унинг чаккасига тарсаки тортгандай бўлди. Палмер жавоб
тариқасида лабларини тиккасига чўзиб жилмайди.
— Раҳмат. Ҳеч шунга эътибор қилмаган эканман, — деди у суҳбатнинг аввалги мавзусига
қайтар экан, — лекин мен тафсилотларни ҳозир эшитганларим билан таққослаб кўришга
ҳаракат қиламан. Менинг ақлим етмай турган ягона нарса — бу ҳажм ҳақидаги гап эди.
— Ярим миллиард, — деди Мергендал, гў± пулнинг ҳаддан ташқари катталиги уни ташвишга
солгандек, бироз асабий ҳолда.
— Қанақа фоиз меъ±ри бўйича? — астойдил сўради Палмер. — Олтими? Бешми?
Гарри Элдер чийиллаб кулди ва Никосга кўз қисиб қўйди.
— У ҳар биримизнинг жойимизни солиб қўяди, Арчи.
— Беш ярим, — жавоб берди Мергендал таклифнинг ошкора бемаънилигидан шикоят қилган
оҳангда. — Бу меъ±р фахрийлар учун имти±зли бай пули, жин урсин.
— Тағин йигирма йилдан кўпроқ муддатга, — тахмин қилиб деди Палмер.
— Роппа-роса йигирма йилга, — унинг гапини тўғрилади Мергендал. — Сизга ҳеч қандай
йўриқноманинг ҳожати йўқ.
Палмер елка учирди ва Никосга мурожаат қилди:
— Сиз бир нарсада ҳақсиз. Газеталарнинг биринчи саҳифаларига тушиш учун бу ҳийла
ғайриодатий ҳол. Лекин мен ЮБТКнинг рекламани қўшимча таъминот сифатида баҳолашига
ишонмайман.
— Бу омадсиз муболағадан бошқа нарса эмас, — шошиб гап қотди Никос. — Аслида бундай
ҳолда юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий муносабат газеталар учун шов-шувли гап эмас. У
бор-йўғи ўзига хос ишончсизлик овози, холос. Айнан мана шу палла айниқса қулай...
— Менга қаранг, — гумбирлаб деди Бэркхардт хона ўртасидан. — Биз ҳаммамиз аллақачон
Уолдорфда бўлишимиз керак эди. Томоша яна 15 дақиқадан кейин бошланади.
Палмерга барча овозлар ҳаддан ташқари тармоқланиб кетгандай туюлди — бу унинг
ортидаги меҳмонларнинг ўрнидан кўзғалгани эди. У ўз стаканига қараб қўйди ва яна оғзини
тўлдириб ҳўплади.
— Мен тушунмай турган нарсам шундаки, — мурожаат қилди у Никосга, яхшироқ эшитиши
учун овозини кўтариб, — бундай илтифотни биз кимга кўрсатишимиз керак?
— Бошни қотирмасанг-чи, Вуди, — деди Гарри Элдер. — Яқинда мени имтиҳондан
ўтказганингдан кейин ҳам сенга ишонишимни истайсанми?
Гап қандай имтиҳон ҳақида кета±тганини дарҳол англаган Палмер Элдерга қаради.
— Йўқ, тўғрисини айтаяпман, — деди у, — гапим мутлақо жиддий.
— ... Машиналар бўлиши учун пастга қўнғироқ ҳам қилиб қўйинг, — деди Бэркхардт унинг
гапига улаб.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |