www.ziyouz.com кутубхонаси
158
салбий маъно касб этарди, аммо бундан Скипуорт заррача хафа бўлмасди. Эдиснинг ±нида
Грейс Бэркхардтнинг ўзи ўтирарди; унинг ±руғ оламга чиқиши муносабати билан Палмер бир
куни рамзли қилиб ифодалаганидек, бугун унинг “халққа кўриниш”ларидан бири эди.
Палмер Миссис Бэркхардтнинг Эдис ва у билан олиб бора±тган енгил суҳбати риштасини
узмаган ҳолда уй соҳибасига зимдан разм сола бошлади. Грейс Бэркхардт ҳақидаги
маълумотлар ғоят ғарибона эди. Борлари ҳам ғийбатдан холи эди. Қарийб барча вақтини, ҳатто
энг ±мон ±з ойларини ҳам у Коннектикут штатидаги ўз уйида ўтказарди; шаҳарга эса кўп
деганда йилига олти мартагина чиқарди. Оламга намо±н бўлиш учун унинг айнан нега бугунни
танлагани сабабини Палмер айта олмасди.
Грейс Бэркхардт эри билан деярли бир хил — 65-66 ±шдаги жиккаккина, қотма а±л эди.
Чеҳрасидан қон томиб турувчи эридан фарқли ўлароқ, унинг юзи касалванд ва рангпар
кўринарди. Палмер унинг сочини хи±л бўяганини пайқади, бу а±л кутганчалик натижа
бермаганди: оппоқ сочи деярли унинг юзи ранги билан бир хил бўлиб қолганди. Афтидан,
Грейс Бэркхардт қандайдир касалга чалинган, ўйлади Палмер, йўқса бу қадар заҳиллашиб
кетармиди? Кейин барибир бу заҳиллик дафъатан қараганда унча сезилмайди-ку, деган
тўхтамга келди. Ҳарҳолда Грейснинг заҳиллиги унинг касалвандлигини билдирмасди. У дадил
ва енгил, жағи-жағига тегмай гапирар, бир қарасанг болалар тарбиясига оид гоҳ у, гоҳ бу
муаммоларни тилга олар, яна бир қарасанг сўнгги кийим модалари, дўстлари бошига тушган
мусибатлар ва эрининг соғлиғидан сўз очар эди.
— ...унинг ±шидаги эркаклар учун бу ғалати-ку, — деди у.
— Ҳар қандай ±шдаги эркаклар учун ҳам, — қувватлади Палмер; сўнг бу хушомадни у
нечоғли нотабиий енгиллик билан айтганини пайқаб, ҳуш±р тортди.
— Жуда тўғри айтдингиз, — уни маъқуллади Грейс Бэркхардт. — Сизларнинг тилингизда
нима дейди ўшани, зўр беришми, нимайди? Унинг зўр берганини ўз кўзим билан кўрдим. Йўқ, у
буни ортда қолмаслик деб атаганди. Ҳа, назаримда шунақайди, ортда қолмаслик. У ўзидан нақ
20 ±ш кичик эркакка баравар келаман дейди-да, лекин ўша ±ш одам ҳам Лэйн чарчашидан
анча олдинроқ ҳаллослаб қолди.
— Мен кўпинча Вудс ҳам атлетика клубига бориб турса яхши бўларди деб ўйлардим, — деди
Эдис. — Чикагода у югуриш деса балодан қочгандай қочарди. Лоақал бир неча килограммга
тўлишганида ҳам мен уни кўндирардим. Лекин...
Ҳар иккала а±л бурилиб, Палмернинг бошидан о±ғига разм солиб қаради.
— Жудаям озғин, — қатъий оҳангда деди Бэркхардт. — Қилтириқ ва оч эркаклар ҳақида
нима дейиларди бу? Бундай эркаклар хавфли бўлади. — Қошини чимириб, а±л Палмерга қараб
қўйди. — Лекин шундай бўлса ҳам унинг юзи ажабтовар — ҳавас қилса арзийди, — қўшиб
қўйди у жилмайиб.
— Хоним, — сўз қотди Палмер, — мени жуда мақтаб юбордингиз. — У хи±л эгилиб қўйди-да,
улуғ ±шдаги, смокинг кийган ва галстук таққан негр юмшоқ оқ сочиқ билан стаканларни артиб
турган барга йўналди.
— Нима ичадилар, мистер Палмер?
— Виски. Муз билан, фақат майдалаб солинг, илтимос.
— “Скотч мист”ми? — сўради бармен.
— Зўр.
— Лимонли бўлсинми?
— Зўр.
Ҳа±т мураккабликларидан пайдо бўлган ғазабини билдирмаслик учун Палмер нафасини
ичига ютишга уринди. Барменга қилган жўнгина буюртмаси сал бўлмаса катта томошага
айланиб кета±зди. Иш юзасидан чақирилган йиғилиш хотинлар билан тўлдирилган дун±вий
зи±фатга айлантириб юборилганди. Бу ерда ўйнала±тган ўйин бошдан-о±қ сохта эди. Палмер
стаканни олди-да, аслида нима бўла±тганини англашга ҳаракат қилганча бар олдида бирпас
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |