www.ziyouz.com кутубхонаси
156
— Вақтим йўқ. — Палмер галстуклар осиғлиқ турадиган илғичга қаради, бироқ шу заҳоти
Бэркхардтникига кундузги галстугимда борганим маъқул деган хаёлга борди. Бу анча табиий
кўринади. Иккиёқлама ҳаётнинг бошланиши.
— Маъсум, — дерди бу орада Жерри, — гуноҳлардан холи дегани.
Палмер қизига кўз ташлади ва унинг укасига қараб турганини кўрди. У галстукни тақди-да,
бугуннинг ўзида учинчи марта боғлаётганини эслади. Қани энди, ўғилларимдан лоақал биттаси
шу Жерридай ақлли бўлсайди, деган хаёл дилидан ўтди. Бу уларга жуда зарур эди. Қизнинг
ўзига бир вақт келиб ўткир ақли ҳалақит бериши ҳам мумкин. Ўғилларига унинг зийраклигидан
озгина юққанида эди. Бу фазилат ҳам қизида керагидан ортиқ даражада кучли. Ким билсин,
балки бундай хатарли аломатлар ҳаддан ортиқ бўртиб қолмаслиги учун қизи яхши тарбия олиб
вояга етар. Чирой олдида ҳаммаси кечирилади.
Палмер галстугини тақди, унинг ингичка учини кўйлак остига тиқди ва яна пиджакни кийди.
— Жанжал бўлмаслиги учун, — деди у эшикка йўналаркан, — мен Жеррига яна ярим соат
ухламай туришга рухсат бераман, сени эса, Вуди, шу ярим соатдан маҳрум этаман. Бошқача
айтганда, сиз икковингиз каравотингизга роса 10.30 да йўл олишингиз керак. Тушундингизми?
— Англадим, — деди жавобан Жерри.
— Мен эса йўк, — қайсарлик билан деди ўғил.
— Жиддий айтаяпман, — деди Палмер.
— Ишлар қалай, мистер Жиддий? — гап қотди Жерри. — Сизга мистер Шубҳани
таништиришга рухсат беринг, Мистер Шубҳа, мистер Жиддий билан танишинг. Мистер Жиддий,
танишинг...
— Бас қил-е, — унинг гапини бўлди Вуди. — Сенга кечроқ ётишга рухсат тегди, мен эса
бундан қийналишим керак. — У Палмерга норози қиёфада қараб қўйди. — Бу адолатдан эмас,
дада. Сиз доим унинг тарафини оласиз.
Палмер ўғлига қаради; бўйи деярли унинг бўйи билан тенг — 180 см. Агар брюнет
бўлганида, аллақачон қалинлашиб қолган муртларини қирдирган бўларди; овози ҳам отасидек
босиқ, салмоқдор бўлиб қолганди. Қизиқ, агар пешонасига ёзилган бўлса, Вудининг кап-катта
одам бўлиши учун қанча вақт керак бўларкан? Шу заҳоти у яна нотўғри йўлдан бораётганини
англаб қолди: Жэрри ақлли, жасур, дангалчи эди, Палмер эса ўғлининг ундан қолишмаслигини
истайди, чунки у опасидан уч ёш катта эди-да. Палмер яна бир карра, ўғлим билан қизимга бир
андазадан қарамаслигим керак, деб эслатиб қўйди.
У ўғлига жилмайди-да, унинг қўлидан силади.
— Мен синглингга ярим соат бераётганим сабаби шундаки, у барибир бермаганимга
қўймайди.
— Биламан, — рози бўлди Вуди. — Нега янги кўйлак кийиб олдингиз?
— Боссникига меҳмонга кетаяпман.
— Ановиси ҳам топ-тоза эди-ку?
— Уҳ, — деди Жерри, — бунақа гапларни эшитгандан кўра бориб ётганим афзал.
Болалари уни эшиккача кузатиб қўйишди. У ерда Жерри отасини яна бир марта қучоқлади
ва ўпиш учун қоқ миясини тутди. Сўнгги йиллардагидек, Палмер бир тунга Вудини ўпишга
журъат қилмади. Эҳтимол, у ўсмирдаги изҳор этиб бўлмас ҳадикни ҳис қилгани учундир —
бирдан у бир кун келиб паришонхотирлик туфайли уни ±ш боладай ўпиб қўйса-чи? Улар
қизнинг боши оша бир-бирига бош ирғаб қўйдилар ва Палмер умуман қўлидан келган
даражада ўзини носамимий ҳис қилиб, ўғлига кўз қисиб қўйди. Бу туйғу ўрнини қоплаш
мақсадида у Жеррини яна бир бор маҳкам бағрига босди.
Қиз ўзини орқага олди-да, жилмайди.
— Бугун сал ғалатироқмисиз, — деди Жерри. — Нима гап? Нима бўлди?
Лифт томон йўл оларкан, у соатига қаради. Бэркхардтникига роса бир соат кечикаяпти.
Таксида Палмер барибир омади келганини англади. У ўзининг янги, бевафо эр ҳолатига
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |