www.ziyouz.com kutubxonasi
32
— Э, қўйинг, сунъий чарм ёзда — офтобда оқариб, қишда намдан шалвираб қолади.
Келажаги порлоқ биттагина бурунни таъмирлашга наҳотки Олтиарикда тўрт метр чарм
топилмаса?
Олтиариқликлар чувиллашиб маслаҳатга тушишди. Чарм топадиган бўлишди.
— Энди навбат Умарали акага келди. Шу кишини яхшилаб таърифламоқчиман. Ўзлари
қанилар?
Қодиржон жавоб қилди:
— Бизникида офтобда ўтириптилар. Боя ариқдан қўл юваман деб турганларида
шогирдларидан бирининг дадасига учраб қоптилар. У ҳавлисидан ҳали қуримаган шилта
гўнгларни қопда томорқага ташиётган экан. Ўзингиз биласиз, ҳўл гўнг ниҳоятда оғир бўлади.
Бечора терга пишиб кетган. Умаралижонни кўриптию, э домла, сизни биз томонларга қайси
шомол учирди, деб кела солиб бағрига босибди. Домланинг костюм-шимларига ҳўл гўнг
ёпишиб расво қипти. Табиати тирриқ бўлган домламиз бизникига чўмилгани келдилар.
Жиянларим костюм-шимни латта ҳўллаб артиб офтобга ёйиб қўйишди. Ўзлари душга тушиб
тўнимга ўралиб офтобда ўтириптилар. У кишини энди қуритиб, кийинтириб олиб келаман деб
турганимда келинингиз домла бир кепқоптилар, боламни кўтариб, дингирига туфлаб берсинлар
деб бир яшар ўғлимни қўлларига бериб қўйди. Боласи тушмагур кўп сув ичиб қўйган экан
шекилли домланинг кийимларига чоптириб қўйди. Костюм яна тозаланиб оф-тобга ёйилди.
Тўнимга ўралиб яна офтобда ўтириптилар.
Водийнинг қаеридадир кал болалар шифохонаси бор экан. Анвар Эшонов шумлик қилиб
бош шифокорини бошлаб кепти. Умарали домлани учрашувга олиб кетармиш. Болалар ўз
қўллари билан тиккан дўппиларни кийдиришармиш! Ҳозир домланинг тоблари қочкан,
тузалганларида Анваржон албатта оборади, дедик. Ҳеч бўлмаса кал болаларимиз тайёрлаб
юборган дўппини кийдириб, улар ўз қўллари билан пиширган таомлардан едириб кетай, деб
туриб олди. Борганда кийдирарсиз, деб зўрға уни жўнатиб юбордик.
— Энди домлани ўзим қўриқлаб, олдига одам йўлатмай олиб келаман, — деди Қодиржон. —
Ҳу, эшик олдида домла келсалар кўришамиз, деб бурнини кавлаб турган мишиқи болаларни
ҳам қувиб юборамиз.
Ош сузиш олдидан икки соқчи қуршовида Умарали Норматовни соғ-саломат олиб келишди.
Ўйин-кулги авжгачикди. Кобилжон қўшиқларни эзиб-эзиб айтиб турибди. Йўлдошали
мотори ўчиб ерга қўнолмай «қийналаётган» самолётдек лапанглаб рақсга тушди.
Эркин Воҳидовнинг жўрабошилиги ана шунақа воқеаларга бой, қувноқ, сира эсдан
чиқмайдиган ҳангомалар, нутқлар билан ўтди. Аммо-лекин маза қилдик. Ҳеч қаерда бунақа
шодон ўтириш бўлмаганди.
Do'stlaringiz bilan baham: |