Microsoft Word kiprikda qolgan tong ziyouz com doc



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/59
Sana21.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#29402
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   59
Bog'liq
@KitobxonUz Said Ahmad Kiprikda qolgan tong

www.ziyouz.com kutubxonasi 
30
Умарбеков ўтирипти. Уни яхши танийсизлар. Ёзган ҳамма асарларини ўқигансизлар. Бу ёзувчи 
тўғрисида айтмоқчи бўлган гапларингиз шундоққина тилингизнинг учида турипти. Эркин 
Воҳидов билан Ўлмас Умарбеков тўғрисида гапиришни ҳам олтиариқликларга ҳавола қиламиз. 
Учрашувни вилоят ёзувчилари бўлимининг раҳбари Адҳам Ҳамдам олиб боради. Адҳам Ҳамдам 
жуда қувноқ, гапга уста одам. Ёзган ҳикояларидан кўра оғзаки ҳикоялари машҳур. Учрашувни 
жуда қизиқ, файзли олиб боради деб ишонаман. Қани, Адҳам ака, энди ўз амалимни сизга 
топшираман. 
— Бўпти, — деди у. — Аввал бир масалани ҳал қилиб олайлик. Орамизда Анвар учта бўлиб 
қолди. Анвар Эшонов, Анвар Муқимов ва Анвар Обиджон. Уларни адаштириб юбормаслик учун 
рақамлаб қўйишимиз керак. Анвар Эшоновни «Анвар рақам № 1», Анвар Муқимни «Анвар 
рақам № 2, деб атайлик. Ўзимизнинг Олтиариқли Анвар Обиджон деган бола ёзувчи сифатида 
тўла туғилиб бўлгани йўқ. Ҳозир ўғил боланинг сумагидеккина бўлиб бурни туғилган холос. 
Шунинг учун уни «Анвар рақам № 0,5», яъни «Яримта Анвар» деб қўяқолсак. Нима дейсизлар. 
Эркин Воҳидов тўғрисида олтиариқликлар гапирсин деган таклифлар бўлди. Ҳар бир юрт 
фуқароси ўзидан чиққан истеъдод эгалари билан фахрланади. Уни кўз-кўз қилгиси келади. 
Эркин юртдошлари фахрланса арзийдиган шоир бўлди. Ўзбекистонимизда унинг шеърлари 
кирмаган биронта хонадон қолмаган. Айниқса ҳамюрт хонанда Қобилжон Юсупов унинг 
шеърларига ўзи куй басталаб, ўзи ижро этиб, шеър маънисини юрак-юракларга сингитиб 
юборган. «Ёшлик девони» китоби босилиб чиққандан кейин «ҳамюрт»лари кўпайиб кетди. 
Биров «Эркин Воҳидов бизнинг Бухородан чиққан» деса яна бошқа бирови, «Эркин 
наманганлик» дейди. Тошкент эса уни аллақачон ўзиники қилиб олган. 
Эркин Воҳидов «Ўзбегим» деган ғоят гўзал, ғоят фикрга бой достонини эълон қилиб 6у 
«сеники, меники»ларга нуқта қўйди. 
* * * 
Эртага Тошкентга қайтмоқчимиз. Раис Файзиматов Олтиариқда бир пиёла чой ичмасдан 
кетсанглар яхши бўлмас, шунчаки ҳазил-ҳузил қилиб гаплашиб ўтирамиз, деб қолди. Эркинжон 
бирон йиғинда кўнглини очиб гапирмади. Ҳаммамиз у тўғрида нимаики билсак гапириб бўлдик. 
Бугун норасмий ўтириш бўлса ҳам, барибир гапирмаганига қўймаймиз. 
Нўъмонжон аканикига жой қилдиришган экан. Бутун ҳовлига осмонни кўрсатмай қўядиган 
баланд ток сўри тагида ўтирибмиз. 
Бу ҳовлига кўп келганман. Баргидан ҳосили кўп сап-сариқ пилладек «ингичка 6еллар»га 
қараган одамнинг кўзи қамашади. Еб тугатиб бўлмайдиган, сотиб адо қилиб бўлмайдиган 6у 
узумлар Нўъмонжонга жуда катта даромад келтирарди. Бирон ойларга қолмай Термиз 
тарафлардан қора чиллаки Тошкент бозорларига келади. Нўъмонжоннинг ўткан йилги узуми 
билан бу йилнинг узуми Тошкентда юз кўришади. 
Бу йилнинг ҳусайнилари чиққанда ҳам барибир Нўъмонжоннинг ўткан йилги «Ингичка 
бели» бозорнинг олди бўлиб қолаверади. 
Дастурхонга катта саватда «Ингичка бел» уйиб қўйилган. Мен бошламасам бошқалар қўл 
уришга ботинмай туришипти. 
— Бу ўтиришга Эркинжон ҳам мезбон, ҳам жўрабоши. Қани, ярми тошкентли, ярми 
олтиариқли Эркин Воҳидов, бошланг. 
— Майли. Аввало бир нарсани айтиб қўяй. Тошкентдан келган олти кишининг ҳаммаси 
Олтиариққа боғланиб қолган одамлар. Гапни Оқсоқолимиздан бошлай. Бу одам ўн беш йилдан 
бери Олтиариқ атрофида капалакдек айланади. Мен туғилган юртни ўраб турган Ёзёвон 
чўллари тўғрисида бир эмас учта роман ёзган. Шу чўл одамлари тўғрисида еттита китоб 
бостирган. Оқсоқолимизни ҳам олтиариқлик дейишга ҳаққимиз бор. Ҳозирги маъдан суви 
чиққан жойдаги санаторийдан ўн минутгина пиёда юрсангиз марказий Фарғона чегараси 


Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish