Microsoft Word kiprikda qolgan tong ziyouz com doc



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/59
Sana21.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#29402
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   59
Bog'liq
@KitobxonUz Said Ahmad Kiprikda qolgan tong

www.ziyouz.com kutubxonasi 
12
Ҳали караб тур... 
— Бу Абдулланинг тоғаси, — деди Улмас пичирлаб. Офтобрў томондаги кенг айвон 
шифтида худди бояги айвон шифтига чекилган нақш. Икковини ҳам битта наққош чеккан бўлса 
керак, деб ўйладик. Айвон ўртасидаги каттакон стол устида орқа қопқоғи очилган «Рекорд» 
телевизори. Афтидан, уста керакли лампочка топиб келиш учун ҳозиргина чиқиб кетганга 
ўхшарди. 
Абдулланинг «тоға»си ювилган оёғининг биттасида шиппак билан сакраб-сакраб
тўнтарилиб ётган бир пой шиппак тепасига келди. Энгашиб, қийналиб оёғига илар экан, 
муюлишда унга гуноҳкорона қараб турган кучукчага «сен» ярамасни лўлининг лайчасига уйлаб 
қўйганим бўлсин, ана ўшанда «келин»нинг орқасида хуржунини тишингда кўтариб, лўкиллаб 
юрганингни томоша қиламан дея кулди. 
Кучукча асабий бир алпозда югуриб бориб бир оёғини кўтарганча тизиллатиб девор тагини 
ҳўллаб, хотиржам қайтиб келди. 
Ҳовлидан чиқиб кетарканмиз, кучукча орқамиздан остонагача акиллаб келди. Анваржон 
унга таҳдид қилиб, икки марта депсиниб ер тепинган эди, вангиллаб қочиб қолди. 
— Бўлди, — деди Ўлмас, — менинг ишим битди. Қолгани «қозончининг қўлида». 
Эрталабдан бери ўзимни лоҳас сезяпман. Бутун вужудим қақшаб оғрияпти. 
— Ўлмас, — дедим зорланиб. — Машинани минолмайдиганга ўхшайман. Энди то Тошкентга 
етгунимизча машина сеники. 
Ётоқ жойимизга келганимизда Анваржон медпункт навбатчиси, фельдшер чолни бошлаб 
келди. У ёқ-бу ёғимни текшириб, юрагим уришини эшитиб, ҳароратимни ўлчаб кўрди. 
— Иситмангиз анча баланд, тинчроқ жойда ётиб, укол олиб, бир кунгина даволансангиз 
отдек бўлиб кетасиз, —деди кекса фельдшер, у айтган «тинчроқ жой» атлас комбинатининг 
сиҳатгоҳи эди. 
Ўша ерда ётибман. Иситмам тушган. Лекин кўзимни уйқу босиб, ўрнимдан турсам 
гандираклаб кетяпман. 
— Чарчабсиз, қаттиқ чарчабсиз, оқсоқол. Тўйиб бир ухласангиз, дард кўрмагандек бўлиб 
кетасиз, — деди даволовчи шифокор. 
Қанча ухлаганимни билмайман. Кўзимни очсам, тепамда Умарали турипти. 
— Бунақа килиғингиз йўқ эди-ку, — деди Умарали юпатувчи қандайдир бир оҳангда. 
Очиқ кўнгил, бировга тирноқча ҳам озор бермайдиган, оғзидан бирон ножўя сўз чиқмаган, 
ўта одобли, маданиятли бу олим йигитни қаттиқ ҳурмат қилардим. Ёзганларимнинг биринчи 
ўқувчиси, биринчи баҳоловчиси ҳам шу эди. Агар бирон асарим китобхон оғзига тушса, илиқ-
иссиқ гаплар бўлса мендан олдин у севиниб кетарди. 
Уни кўриб чеҳрам ёришгандек бўлди. «Одам тафтини одам олади» деганлари шу бўлса 
керак-да. 
Водий сафарларимизда у албатта бирга бўларди. Эркин Воҳидов, Ўткир Ҳошимов хизмат 
тақозоси билан бу галги сафарга чиқолмадилар. Умарали эса университетнинг сиртқи 
талабаларидан имтиҳон оляпти. 
— Сизлар кетдингизлару мен бечора етим боладек мунғайиб қолавердим. Сиртқи 
талабаларимга, ҳордиқ куни ҳам имтиҳон олмоқчиман деганимда севиниб кетишди. Тошкентда 
бир кун бекор юришдан қутулдилар. Водиллик талабамнинг «Жигули»сига ўтириб баққа 
келавердим. 
Умаралининг қизиқ одатлари бўларди. Ювуқсиз, иркит одам билан кўришиб қолса, 
меҳмонхонага югуриб бориб чўмилиб келарди. Ўпишиб кўришадиганлардан қочиб юрарди. 
Тирноғи ўсиб кетган одам чой узатса олмасди. Пешонаси-бўйни терлаб, ҳадеб дастрўмолини 
шилта қилиб ўтирадиган одам ёнидан туриб ҳовлига чиқиб кетар, қайтишда бошқа одам ёнига 
келиб ўтирарди. 
— Сизни менга худо етқазди. Эртага Қува марказида Ўлмаснинг «Севгим — севгилим» 


Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish