Microsoft Word kiprikda qolgan tong ziyouz com doc



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/59
Sana21.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#29402
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
@KitobxonUz Said Ahmad Kiprikda qolgan tong

www.ziyouz.com kutubxonasi 
2
яна бир қўлида шундақа тўртта пиёла билан чиқди. Анвар чаққонлик билан елкасидан 
дастурхонни олиб ўртага ёзди. Самоварчи чойнак-пиёлаларни дастурхон четига қўйиб Анварга, 
укагинам, чойни уч марта қайтариб манави сочиққа ўраб қўйинг, деб илтимос қилди. Чойхона 
ичидан исириқнинг хушбўй ҳиди димоқларимизга урилди. 
У исириқ тутуни буралиб-буралиб чиқаётган хокандозни кўтарганча машина томон кетди. 
Машина эшигини очиб исириқ тутата бошлади. Ишқилиб ўриндиққа чўғ тушмасин-да, деб 
жоним ҳалак. Хокандозни ерга қўйиб, қоғозга ўроғли исириқ уруғларини машина ишкопчасига 
сочиб юборди. Кейин ҳаммамизга бир-бир исириқ тутатиб чиқди. Кўз тегмасин, хушрўй йигит 
экансиз, деб Ўлмаснинг бошидан хокандозни уч айлантирди. 
— Ёмон кўздан асрасин, бунақа ҳуснни худойим ҳар кимга ҳам беравермайди, суйган 
бандасига беради. Бу заифона чирой эмас, мардона чирой. Уламоларнинг гапларига қараганда, 
Хизир бувам ҳам худди шунақа чиройли одам бўлган эканлар. Хўжандда дарёдан ўтишингиз 
билан «Чорух даррон» деган тошлоқ адирга рўбарў келасиз. Чўпонларнинг чориғи тошлокда 
йиртилаверганидан ўз исми ўзи билан бўлсин, деб тошлоқни «Чорух даррон», яъни «Чориқ 
йиртар» деб аташган. Шу адирнинг исириғи минг дардга даво. Тошкент томонларда тумов 
хуруж қилганда машиналарини тўлдириб испанд-исириқ олиб кетишади. Ўша ердан мен ҳам 
анчагина испанд опкелтирганман. 
Самоварчи ичкарига кириб, марғилоннусха дўппи, оппоқ яктак кийиб, иккита патнис 
кўтариб чиқди. Биттасида қанд-қурс, седонали олтита нон. Нонни ушатиб чойнак устидаги 
сочиқни олди, пиёлага бир ҳўпламгина чой қуйди-да, лабларини чўччайтириб ичди. Пиёланинг 
лаб теккан жойини оппоқ яктагининг кўксига енгилгина суртиб, бошқатдан чой қуйди. Уни 
менга узатар экан, «индийский», деб қўйди. 
Унинг ҳамма ҳаракатларини диққат билан кузатиб турган Ўлмас қойил қолганини 
яширолмай, қалин қошларини кериб жилмайиб турарди. 
Ўлмаснинг нимадир дегиси келди. 
— Эски замоннинг буюмларидан ҳали ҳам бор экан-да? 
Самоварчи жавобни нимадан бошлашини билмай, андак ўйланиб турди. 
— Э, укам-е, бу ҳаммаси ўзидан кетиш, ҳаддан ошиш, сендан қолсам қулоғимни кесганим 
бўлсин, деган нодонликдан чиққан нарса. Бундан ўттиз йил олдин десам тўғри бўлармикан, 
бир эси йўқ самоварчи ўртоғимиз чойхўрларни ўзига оғдириш учун фақат шунақа чойнак-пиёла 
ишлатадиган бўлди. Сопол пиёлада чой ичиб юрган чойхўрлар ўрис пошшонинг пиёласида чой 
ичайлик, деб самоварга аридек ёпирилди. Агар шу чўтирдан қолсам калламни олиб ташлайман, 
деб яна биттаси кунига уч марта соғиладиган сигирини бузоғи билан сотиб, худди ўшанақа 
чойнак-пиёла олдириб келди. Яна битта самоварчи, очиғини айтсам, ўзимнинг тоғам, ўғил 
уйлайман, деб қачонлардан бери тишида тишлаб йиққан пулига «Кузнецов» харид қилиб 
келди. Қўқонлик арман савдогарлар қарасаки, «Кузнецов»нинг харидори кундан-кун 
кўпайяпти. Мана бўлмасам, деди-ю нархни қопда пул олиб келадиган бойваччаларнинг ҳам 
бўйи етмайдиган баландга кўтариб қўйди. Отам раҳматли энди «Кузнецов» олиш менинг 
навбатим, деб турганда савдогар унинг қўлини калта қилиб қўйди. Отам раҳматлининг 
кўпкарида улоқни бировга олдирмайдиган, думига дўла-на тақилган эпчил оти бўларди. 
Чиннипурушлар шу отни берсанг «Кузнецов» сеники, деб оёғини тираб олди. Отам раҳматли, 
болам ўксимасин, деб шу отни бағридан юлиб олгандек икки яшик чойнак-пиёлага айирбош 
қилди. Ундан эсдалик бўлсин, деб думига бойланган дўланани олиб қолди. Шу дўланани 
ҳалигача асрайман. Ўша чойнак-пиёлалардан биттаси чегаланган, учта чойнак билан тўққизта 
пиёла бор. Нозик-нозик меҳмонларга ишлатаман. Қопқоғини чойнакка уриб шиқирлатиб, чой 
чақирадиганларни жинимдан ҳам ёмон кўрааан. Шиқирлатавериб қопқоғини арра қилиб 
юборишади. Кар бўлмасам, кўр бўлмасам, овоз чиқазиб, битта чой, десанг бўлди-да, офтобни 
сояга етказмай олдингга обориб қўяман. Биз тарафларда эркак меҳмонларни уйда 
кутмайдилар. Айниқса хотин-халаж кўп хонадонларга бегона эркакнинг қадам изи тушмайди. 


Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish